19.04.2023 йилдаги ЎРҚ-831-сон
Ушбу Қонун билан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига банк устав капиталининг энг кам миқдорини 2025 йилнинг 1 январига қадар юз миллиард сўмдан беш юз миллиард сўмгача босқичма-босқич ошириб бориш тўғрисидаги талаблар жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда. Бундан ташқари норезидентларга чет эл фонд бозорларига жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш ҳуқуқи берилган ҳолда, банкларнинг акцияларини улар томонидан сотиб олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 788-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 17-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча бешинчи — тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Ушбу Қонун 1-моддаси 1-бандининг қоидалари мазкур Қонун амалга киритилгунига қадар юзага келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.