LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик ихтиёрида қолдирилган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терининг сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини тугатиш тўғрисида» 1995 йил 17 майдаги Фармонига мувофиқ, хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш шарт-шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бозор муносабатларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 390-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
пилла, жун ва қоракўл тери эркин нархларда хўжаликлар томонидан уларнинг хоҳишига кўра «Пилла», «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзтайёрловсавдо» республика уюшмалари, «Қоракўл» республика бирлашмасининг ҳамда бошқа корпорация ва уюшмаларнинг тайёрлов ташкилотларига, шунингдек, тўғридан-тўғри алоқалар бўйича ҳамда биржа савдоларида сотилади.
2. Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари томонидан тузилган контрактларни бажаришни ниҳоясига етказиш бўйича ҳуқуқий ворисларни аниқлаш, шунингдек, хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартибини ишлаб чиқиш учун иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 17 октябрдаги 479-сон қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.