12.04.2023 йилдаги 152-сон
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
44-банднинг «г» кичик бандидаги «(тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади)» жумлалари чиқариб ташлансин;
55-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ариза берувчидан автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни олиш

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2. Тегишли ҳужжатлар ва уларнинг электрон шаклини жамлайди.

3. Электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради (унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини илова қилган ҳолда) ва тасдиқлайди.

4. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлайди.

2-босқич

ЯИДХП

Сўровномани тегишли ДЙҲХХ органига ёки тадбиркорлик субъектига жўнатади.

Автоматик равишда

3-босқич

ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти

1. Тушган сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини ҳамда тўловларнинг тўланганлигини текширади.

1 кун ичида

2. Ҳужжатларни алоҳида электрон журналга киритади.

3. Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича хабарномани шакллантириб, уни ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига жўнатади.

4-босқич

ДЙҲХХ органи ёки тадбиркорлик субъекти

Ҳайдовчиликка номзоддан назарий ва амалий имтиҳонларни қабул қилади.

Хабарномада белгиланган сана ва вақтда

II. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш

5-босқич

Ариза берувчи

Назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича белгиланган йиғимни тўлайди.

Хоҳишига кўра

6-босқич

ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари маркази

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади ёки уни почта хизмати орқали ариза берувчининг манзилига юборади.

2 иш соати ичида

III. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш

7-босқич

Ариза берувчи

1. ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2. Электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради (унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон шаклини илова қилган ҳолда) ва тасдиқлайди.

3. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган миқдордаги йиғимни тўлайди.

8-босқич

ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари маркази

Тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади ёки уни почта хизмати орқали ариза берувчининг манзилига юборади.

2 иш соати ичида

Тақдим этилган маълумотларда нотўғри ёки хато маълумотлар аниқланганда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришни рад қилади.

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

имтиҳон топшириш учун

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. ЖШ ШИР:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

7. Нечанчи марта имтиҳон топшириши:

8. Қайси турдаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича имтиҳон топшириши:

9. Ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқиган ўқув муассасаси номи ва жойлашган тумани (шаҳар):

10. Имтиҳон топшириш ҳудуди:

11. Ногиронлиги (кар ёки кар-соқов ва бошқалар) тури:

12. Трамвай, троллейбусни бошқариш бўйича имтиҳон топшириш:

13. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириладиган жой:

14. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини етказиб бериш манзили:

15. Хизмат натижасини олиш усули:

ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда

Почта хизмати орқали

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш учун

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини етказиб бериш манзили:

5. ЖШ ШИР:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

8. Хизматдан фойдаланиш сабаби:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш

йўқолгани ўрнига янгисини олиш

9. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг тоифаси (алмаштириш бўйича):

10. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олинадиган ёки алмаштириладиган жой:

11. Хизмат натижасини олиш усули:

ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда

Почта хизмати орқали

II. Сўровномага илова:

а) эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш бўйича:

эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасининг расми (орқа ҳамда олд томони);

эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг расми (орқа ҳамда олд томони);

б) йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янгисини бериш бўйича:

эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг расми (орқа ҳамда олд томони) (мавжуд бўлса).

».