Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2009 15.03.2005 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ЙИҒИШ ВА ЖЎНАТИШ, УЛАРНИ ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ШУНИНГДЕК ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ РЕЗЕРВИГА БЎШАТИЛГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИГА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 14 январдаги 10-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришнинг самарали ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек ҳарбий хизмат нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг — фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга уюшган ҳолда йиғиш ва қўшинларга тантанали вазиятда жўнатишни; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларида тантанали равишда кутиб олинишини таъминлаш; муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлашишда ва олий таълим муассасаларига ўқишга киришда кўмаклашиш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшинлар қисмлари командирларининг — муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни қўшинларда қабул қилиб олиш бўйича тантанали тадбирларни ўтказиш, уларни ҳарбий хизмат шароитларига кўниктириш; озиқ-овқат ва кийим-кечакларнинг барча турлари билан таъминлаш, жанговар ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан самарали тайёрлаш, маънавий, ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган муддатли ҳарбий хизматчиларни қўшинлар қисмларидан уюшган ҳолда кузатиб қўйиш юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Ғуломов Қ.), Ички ишлар вазирлиги (Алматов З.), Миллий хавфсизлик хизмати (Иноятов Р.) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг сифатли бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров Ф.) жойлардаги тиббий ва муқобил комиссияларнинг самарали ишлашини, чақирилувчиларнинг тиббий текширувдан сифатли ва холисона ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Обидов О.) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, уларнинг эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик ихтисосларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Қосимов Р.) Давлат тест маркази (Исмоилов Б.), тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар орасидан олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган шахсларни сифатли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига ўқишга кириш чоғида абитуриентларни тест синовларидан ўтказишда муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ҳамда қўшинлар қисмлари қўмондонлигининг белгиланган намунадаги тавсияномасини олишган фуқаролар учун уларга мумкин бўлган энг юқори баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар бериш тарзида қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ҳисобга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларини бажариш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлашнинг давлат ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзтелерадио» компанияси (Кўчимов А.), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Ҳазратқулов М.), Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Алимов Б.)га Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом талабларини амалга ошириш тадбирларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва С.Т. Иномова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 15 мартдаги 84-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартибини, давлат органларининг ушбу ишларни амалга ошириш бўйича вазифаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бирлашган штаби чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга жўнатишнинг умумий жадвалини ишлаб чиқади. Чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга жўнатиш жадваллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига уларга тегишли қисми бўйича етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чақирилувчиларни қўшинларга жўнатиш вилоят йиғин пунктларида амалга оширилади. Чақирилувчилар вилоят йиғин пунктларига мудофаа ишлари бўлимлари томонидан автобусларда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамроҳлигида ташкилий равишда ва чақирилувчиларни жўнатиш жадвалларида белгиланган муддатларда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чақирилувчиларнинг қўшинларга жўнатиш учун мудофаа ишлари бўлимларига келиш вақти уларнинг вилоят йиғиш манзилларига ҳарбий командаларнинг ҳарбий қисмларга жўнатилишидан камида 4 соат олдин етиб келиши ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чақирилувчиларни вилоят йиғин пунктларига жўнатишдан олдин мудофаа ишлари туман бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят йиғиш манзилига юборилаётган ҳарбий командага номма-ном рўйхат тузиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят йиғин пунктларига жўнатилаётган фуқароларга ҳарбий гувоҳномалар бериши ва улардан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари ва паспортларини олиб қўйиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят йиғин пунктида чақирилувчилар мудофаа ишлари бўлимлари вакилларидан номма-ном рўйхат бўйича қабул қилиш, қўшинларни бутлаш учун жўнатилаётган чақирилувчилар ҳарбий қисмларнинг вакилларига топширилади. Қўшинларнинг вакиллари (командаларнинг бошлиқлари) чақирилувчиларнинг ҳужжатларини ва ҳарбий ташув ҳужжатларини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари вилоят йиғин пунктларида вилоят чақирув комиссияларининг қарорлари билан муддатли ҳарбий хизматга олинган чақирилувчиларга «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари муддатли хизматига янгидан чақирилган ҳарбий хизматчилар эканлигини эълон қилади. Ҳарбий хизматчиларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти қатнови йўлида хавфсизлик чоралари ва хатти-ҳаракат қоидалари бўйича йўриқномалар берилади. Ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг кузатиш учун келган ота-оналарига муддатли ҳарбий хизматни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва имтиёзлари, қўшинларнинг ҳар хил турларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ хусусиятлари тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳарбий хизматчиларни қўшинларга жўнатиш кунида вилоят йиғин пунктида тантанали кузатиш бошлангунга қадар уларга шахсан фойдаланиш учун спорт кийими ва белгиланган намунадаги пойабзал берилади, улар бу буюмларни муддатли ҳарбий хизмат тамом бўлгандан кейин ўзлари билан олиб кетиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мудофаа ишлари бошқармалари билан биргаликда ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга жўнатиш жадвали олингандан кейин уларни қўшинларга тантанали кузатиб қўйишни ташкил этиш ва амалга ошириш режаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшинларга юборилаётган ҳарбий хизматчиларни тантанали кузатиб қўйиш чақирув комиссияларининг раислари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўринбосарлари раҳбарлигида ташкил этилади ҳамда ҳокимликлар, Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла», «Нуроний» жамоат ташкилотлари, Хотин-қизлар қўмитасининг вакиллари, ота-оналар иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тантанали кузатиб қўйиш мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга бағишланган митинг ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларга эсдалик совғалари топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тантанали кузатиб қўйиш қатнашчилари ва ҳарбий хизматчиларга байрам тушлиги ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоалар ва бадиий ҳаваскорлар концерти намойиш қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар ота-оналар, ҳокимликлар, маҳаллий жамоатчилик вакиллари билан эсдалик учун суратга тушадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тантанали кузатиб қўйиш тугаллангандан кейин ҳарбий хизматчилар хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамроҳлигида ташкилий равишда транспортда хизмат жойларига жўнатиш учун вокзалларга (аэропортларга) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ҳаракат хавфсизлиги шартларига жавоб берадиган, йўловчилар ташиш учун мўлжалланган, техник жиҳатдан тайёр транспорт воситаларида тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида хизмат жойларига етказилади. Ҳарбий хизматчиларни мослаштирилган вагонларда ташиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оммавий ахборот вакиллари томонидан ҳарбий хизматчиларни қўшинларга кузатиш билан боғлиқ тантанали тадбирларни кенг ёритиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Чақирилувчиларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳарбий қўшилмалар ва ҳарбий қисмларнинг командирлари муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун келган ҳарбий хизматчиларни вокзаллар, аэропортларда шахсан кутиб оладилар ҳамда уларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамроҳлигида бевосита ҳарбий қисмларга ташкилий равишда етказилишини амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳарбий қисмларда янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олиш муносабати билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркибни ҳаммомда ювинтириш ва ҳарбий хизматчиларга ҳарбий кийим-кечак кийдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмларнинг командирлари, ҳокимликлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида қисмга ҳарбий хизматчилар келганлигига бағишланган тантанали митинглар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам тушлиги ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қисмларнинг командирлари томонидан ҳарбий хизматчилар бўлинмаларда бўлган дастлабки ўн кунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича тиббий тадбирлар комплекси (дастлабки тиббий кўриклар, профилактик эмлаш ва санитария кўриги), санитария маданияти даражасини ошириш тадбирлари (шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг маънавий-руҳий сифатларини ўрганиш, чақирилувчиларни такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликни жалб этган ҳолда жойларда «Сен хизмат қилаётган ўлка» рукни остида мавзули тадбирлар ўтказилади. Бундай тадбирлар давомида ҳарбий хизматчиларга вилоят, туман, шаҳарнинг тарихи, иқтисодий соҳадаги муваффақиятлар ва ютуқлар, вилоят, туман, шаҳарнинг таниқли кишилари ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳарбий қисмнинг ташкил этилиши тарихи, унинг анъаналари ҳамда жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик борасида эришган ютуқлари билан таништирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисмдаги қурол-яроғлар ва техника ҳарбий хизматчиларга намойиш қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркиб Ҳарбий қасамёдни, умумқўшин уставларини, муддатли ҳарбий хизматни ўташ масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, ашёлар ва пул, овқат билан таъминлаш нормалари, тиббий ва ҳаммом-кир ювиш хизматлари тартиби маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳарбий хизматчиларни жисмоний юкламаларга мослаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг командирлари, ҳарбий-тиббий хизматлар мутахассисларининг доимий назорати остида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эрталабки бадантарбияни амалга ошириш жараёнида шахсий таркибни чиниқтириш ва жисмоний тайёргарлик бўйича режали машғулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларнинг юкламаларга якка тартибда жисмоний ва руҳий чидамлилигини, уларнинг ҳарбий хизматчилар организмига таъсири даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларни бўлинмаларда штатдаги лавозимлар бўйича тақсимлаш ҳақидаги қарорларни аниқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий мутахассисликлар сифатли ўзлаштириб олинишига, жисмоний ва ахлоқий камол топишига, мақсадли характер, Ватанга муҳаббатга ва унинг ҳимояси учун тайёр туришга асосланган қатъий ҳаётий нуқтаи назар шаклланишига йўналтирилган муддатли ҳарбий хизматчиларни жанговар ва ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида самарали тарбиялашни таъминлаш бўйича тадбирлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жўнатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Муддатли ҳарбий хизматчиларни резервга бўшатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни ҳарбий хизматдан бўшатиш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисидаги қарори чиққандан кейин ҳарбий округлар штаблари Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари бирлашмалари штаблари, Ички ишлар вазирлиги ички ва қўриқлаш қўшинлари қўшилмалари ҳамда қисмлари билан биргаликда округ қўшинлари учун ягона ҳарбий хизматчиларни резервга бўшатиш режасини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳарбий қисмлар командирлари маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисм билан тантанали хайрлашувини таъминлайдилар, хайрлашув давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига жўнатишга бағишланган митинглар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервга бўшатилган, жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик аълочилари бўлган ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномаларини топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервга бўшатилаётган ҳарбий хизматчиларга ёрдам пули бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эсдалик совғалари топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларнинг қисм қўмондонлиги билан эсдалик учун суратга тушиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам тушлиги ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳарбий хизматчилар Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларидан, Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларидан, Ички ишлар вазирлигининг ички ва қўриқлаш қўшинларидан, кейинчалик яшаш жойларига жўнатиш учун хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда белгиланган муддатларда вокзалларга (аэропортларга) етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Резервга бўшатилаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий гувоҳнома ва ҳисобга олиш-хизмат қилиш карточкаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кутиб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жойлардаги мудофаа ишлари бошқармалари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тантанали кутиб олиш давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олишга бағишланган митинглар ўтказилади, митингда ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирок этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоалар ва бадиий ҳаваскорлар концерти уюштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг жойлардаги органлари вакиллари чиқишлари ўтказилади, бундай чиқишларда ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг ота-оналарига ишга жойлаштириш ва касбга ўқитиш юзасидан маълумот берилади, тегишли эсдаликлар топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни кутиб олиш бўйича тантанали тадбирлар ёритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тантанали тадбирлар тамом бўлгандан кейин захирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар хавфсизлик чораларига риоя этилган ҳолда ташкилий тартибда транспортда яшаш жойларига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар бошқа тенг шартларда (таълим, касб малакаси ва бошқалар) давлат муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарига ишга қабул қилишда мардликнинг армия мактабидан ўтган ва ватанпарварлик тарбияси сингдирилган,ҳарбий тайёргарлик кўрган ва ҳаётий тажрибага эга бўлган мамлакатнинг энг фаол ва тайёрланган кадрлар захираси ҳисобланган шахслар сифатида устунлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни ишга жойлаштиришни ва касбга ўқитишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишига қодир бўлмаган ва ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган шахслар учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ташкил этилаётган қонун ҳужжатларида белгиланган иш жойларининг энг кам (квота) сонига ишга жойлаштиришни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг кўрсатиб ўтилган тоифасини ишга жойлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари фаолияти назорат қилинишини;
(24-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқаролар билан уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ишга жойлашишини тушунтириш бўйича шахсан иш олиб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа ишлари бўлимларининг резервга бўшатилган ҳарбий хизматчилар ишга жойлаштирилиши ва ижтимоий муҳофаза қилиниши тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни ишга жойлаштириш юзасидан олиб борилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат тест маркази, тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролардан бўлган шахсларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришга сифатли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовлари ўтказиш давомида муддатли ҳарбий хизмат давомида жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарликда юқори кўрсаткичларга эришган ва Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларини олган фуқаролар учун энг кўп тўплаш мумкин бўлган баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзидаги қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ҳисобга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги тавсиялари бўйича резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун зарур шарт-шароитларни ташкил этиш бўйича қилинган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олишни амалга оширади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 74-модда; 2007 й., 19-20-сон, 195-модда)