14.09.2022 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида келишув
Кучга кириш санаси
01.04.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЕЛИШУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ўртасида икки томонлама дўстона муносабатларни янада кенгайтиришга қизиқиш билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод этиш истагидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бири давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгалари бошқа Томон давлати ҳудудига кирган санадан бошлаб, олти (6) ой ичида ўттиз (30) кундан ошмаган муддатда визалар расмийлаштирмаган ҳолда, ушбу Томон давлати ҳудудига кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш ҳамда унда вақтинчалик бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатдан узоқроқ муддатга бошқа Томон давлатининг ҳудудига киришни истаган бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгалари ушбу Томон давлатининг ҳудудига кириш учун виза олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бири давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгалари бошқа Томон давлати чегарасини фақат ушбу Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ халқаро йўловчи ташиш учун очиқ бўлган чегара ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай Томон давлатининг бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган ушбу Томоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларида ёки халқаро ташкилотларда аккредитация қилинган амалдаги дипломатик паспорт эгалари ўз аккредитация муддати давомида бошқа Томон давлатининг ҳудудига виза талабларисиз кириши, ундан чиқиши, транзит ўтиши ёки унда бўлиб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир томон мазкур модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган амалдаги дипломатик паспорт эгаларининг дастлабки кириш вақти тўғрисида бошқа Томонни дипломатик канал орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шартлар бир Томон давлати ҳудудида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси ёки халқаро ташкилот ходимининг турмуш ўртоғи, вояга етмаган фарзандлари ва қарамоғида бўлган ота-оналарига ҳам татбиқ қилинади, башарти улар бошқа Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорти эгалари ҳисоблансалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бири давлатининг амалдаги дипломатик паспорти эгалари бошқа Томон давлати ҳудудида паспортлари йўқолган ёки шикастланган тақдирда, ўз давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасини зудлик билан бу ҳақда хабардор қиладилар, улар эса қабул қилувчи давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигини тегишли чоралар кўриш учун хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўқолган ёки шикастланган ҳужжат ўрнига тегишли Томон давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси янги паспорт ёки йўқолган ёхуд шикастланган паспортнинг ўрнини босувчи бошқа вақтинчалик йўл ҳужжатини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспортлари эгалари бошқа Томон давлати ҳудудида бўлишлари давомида ушбу Томон давлатининг миллий қонунчилигига, шу жумладан рўйхатдан ўтиш, бўлиб туриш ва ташиш қоидаларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири ўз давлатлари ҳудудида иккинчи Томоннинг номақбул шахс (персона нон грата) деб топилган фуқароларининг кириб келиши ва бўлиб туришининг олдини олиш, бу каби шахсларнинг ўз давлатлари ҳудудида бўлиб туришининг муддатларини қисқартириш ёки тугатиш ҳуқуқини ўзларида сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири исталган вақтда мазкур Келишувнинг барча бандлари ёки бир қисми ижросини хавфсизлик ва жамоат тартиби нуқтаи назаридан вақтинчалик тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладилар. Шундай қарор қабул қиладиган Томон бу чорани қўллашдан камида беш (5) кун олдин дипломатик каналлар орқали иккинчи Томонни бундан хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишувнинг ижросини тўхтатиб қўйган Томон мазкур Келишувнинг ижросини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган шароитлар бартараф этилганидан сўнг бу тўғрисида зудлик билан иккинчи Томонни хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув қоидаларини амалга ошириш ва талқин қилиш бўйича низолар ёки келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар уларни дипломатик каналлар орқали музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари мазкур Келишув имзоланган кундан бошлаб ўттиз (30) кундан кечиктирмасдан дипломатик паспорт намуналарини, шу жумладан, бундай ҳужжатларнинг батафсил тавсифини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлардан бири мазкур Келишувнинг амал қилиши давомида дипломатик паспортларни алмаштирса ёки уларга ўзгартириш киритса, ушбу Томон бошқа Томонни ўттиз (30) кун аввал дипломатик каналлар орқали хабардор қилади ҳамда янги паспортлар намуналарини, шу жумладан, унинг батафсил тавсифини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув номуайян муддатга тузилади ва унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини Томонлар бажарганликлари тўғрисидаги сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон мазкур Келишувни бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш орқали тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув бошқа Томон бундай хабарномани олган санадан бошлаб ўттиз (30) кундан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида 2022 йил 14 сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, форс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишув қоидаларини талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)