ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
«16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2752-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-74-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 10 декабрдаги 104 ва 41-сон «16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2752, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 27-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 17 март,
4-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 16 март,
5-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2023 йил 15 март
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2023 й., 10/23/2752-1/0169-сон)