25.03.2023 йилдаги 127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижроси юзасидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ер участкаларини ажратишда тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Табиат ресурслари вазирлигининг телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш жараёнларини рақамлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2023 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш имконини берувчи махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими)ни ишлаб чиқиш, уни техник ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлигининг ««UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти — ахборот тизими оператори этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборот тизими оператори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 майга қадар ўз маблағлари ҳисобидан ахборот тизимини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 июлга қадар телекоммуникация воситаларини жойлаштириш бўйича телекоммуникация операторлари томонидан аввал расмийлаштирилган ижара шартномалари, телекоммуникация воситалари жойлашган ер (координата нуқталари ва чегаралари) ва шартномаларнинг тегишли маълумотлари (реквизитлари) ахборот тизимига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ижарага берилиши режалаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизими операторига доимий асосда электрон ахборот алмашинуви орқали тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ўз ахборот тизимларини ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган ахборот тизими билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 127-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Регламент телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш имконини берувчи махсус электрон ахборот тизими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими оператори — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ««UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион иштирокчиси — «E-AUKSION» электрон савдо платформасидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, аукционда қатнашиш учун ариза берган телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш бўйича лицензияга эга бўлган телекоммуникация оператори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансда сақловчи — давлат мулки ҳисобланган бино ва ер майдони ёки моддий маданий мерос объектлари ҳисобланган иншоотлар балансида ҳисобга олинган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар (ташкилотлар) — ушбу Регламентга мувофиқ телекоммуникация воситаларини жойлаштириш масаласи келишиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки объекти — электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериладиган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар, моддий маданий мерос объектлари ҳамда уларнинг ер участкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестр — телекоммуникация операторлари, телекоммуникация воситаларини жойлаштириш бўйича ижара шартномалари ҳамда уларга тегишли бўлган ҳужжатлар тўпламини ўз ичига олувчи маълумотлар базаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо оператори — «E-AUKSION» электрон савдо платформасида аукционни ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома — телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур ер участкаларининг майдони ва координаталарини белгилаш ҳамда ер участкасини ижарага олиш бўйича телекоммуникация оператори томонидан тўлдириладиган ва ахборот тизими орқали киритиладиган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация воситалари — сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ҳамда уларни бошқариш имконини берувчи техник қурилмалар, ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникация оператори — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникация (телефон алоқаси, маълумотлар узатиш, мобил алоқа, телевидение) тармоғига эга бўлган, унинг қурилиши, ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва лицензияга асосан тегишли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий кабинет — ахборот тизими фойдаланувчилари томонидан маълумотларни киритиш, таҳрирлаш, фойдаланиш ва қўллаш имкониятини яратиш учун мўлжалланган махсус ойна;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга аукцион объектини ижарага бериш бўйича нархни ошириб бориш тамойили асосида онлайн ўтказиладиган савдо шакли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ахборот тизими орқали расмийлаштирилган ва муддати узайтирилган ижара шартномалари ҳамда бошқа хизматлар (аукцион объектини савдога чиқаришда материалларни келишиш, шунингдек савдони ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари бундан мустасно) учун тўловлар ахборот тизими оператори ва телекоммуникация операторлари ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ахборот тизими орқали ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш учун телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизими операторига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «E-AUKSION» электрон савдо платформасида онлайн-аукцион ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-AUKSION» электрон савдо платформасида онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бўш ва захирага олинган ер участкалари ҳамда давлат мулки объектини телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича ўтказилган электрон аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам у ўтказилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, аукцион ўтказиш аукцион ўтказиладиган кун тўғрисида хабарнома ва лотга оид ахборот «E-AUKSION» электрон савдо платформасида эълон қилингандан ўттиз кун ўтгандан кейинги кунга белгиланади. Байрам ва дам олиш кунларида аукционлар ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш ва уларда телекоммуникация воситаларини жойлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)га доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши режалаштирилган ер участкаларини келишиш ҳамда ажратилган ер участкаларини телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижарага бериш ушбу Регламентнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Телекоммуникация операторлари томонидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун жойига чиққан ҳолда зарур лойиҳаолди ўрганиш ишлари олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Телекоммуникация оператори ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур ер участкаларининг майдони ва координаталарини белгилаб беради ҳамда зарур ер участкаларини ижарага олиш бўйича талабнома тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот тизими оператори телекоммуникация оператори томонидан белгиланган майдон ва координаталар бўйича маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали автоматик тарзда Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига сўров жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ер участкаси маълумотлари (ер участкаларининг майдони ва координаталари) телекоммуникация оператори томонидан нотўғри киритилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат талабномани рад этиш учун асос ҳисобланади ва талабнома бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси уч иш куни ичида ахборот тизимидаги сўровга жавоб тариқасида ер участкаси ҳақидаги маълумотларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот тизими оператори мазкур ер участкасида телекоммуникация воситаларини жойлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни ваколатли орган (ташкилот)ларга улар билан дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали автоматик тарзда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Антенна-мачта иншоотлари ва бошқа телекоммуникация иншоотларини қуриш билан боғлиқ ҳужжатлар телекоммуникация воситалари турига мос равишда қуйидаги ваколатли орган (ташкилот)лар билан ахборот тизими орқали келишилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Антенна-мачта иншоотларидан ташқари бошқа телекоммуникация иншоотларини қуриш билан боғлиқ ҳужжатлар, заруратга кўра, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳам келишилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришда зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, келишилиши ва хулосалар қабул қилиниши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштириш масаласини уч иш куни ичида келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган (ташкилот)лар томонидан келишиш рад этилган ҳолларда, тегишли хулоса телекоммуникация операторига ахборот тизими орқали тақдим этилади ва талабнома бекор қилинади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли орган (ташкилот)лар билан келишилгандан сўнг ахборот тизими оператори талабномада кўрсатилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкасини ажратиш учун Вазирлик томонидан бириктирилган масъул ходимнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирликка ер участкалари Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик томонидан бириктирилган масъул ходим ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар билан танишади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасини ажратиш учун уларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига буюртма юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир иш куни ичида буюртмани (буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳасини илова қилган ҳолда) ер участкасини ажратиш материалларини белгиланган тартибда тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси беш иш куни ичида шахсий кабинетда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо орқали имзолайди. Шакллантирилган шартномани Вазирликка ахборот тизими орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик томонидан бириктирилган масъул вакил бир кун ичида ахборот тизимидаги шахсий кабинетида электрон рақамли имзо орқали шартномани иккинчи томондан имзолайди ва Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси тузилган шартнома асосида ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида келишув жараёнининг ҳар бир босқичи бўйича маълумотни ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали доимий узатиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Вазирликка ажратилган ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришга тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ер участкасини ижарага беришнинг бошланғич нархи қуйидаги формула асосида ахборот тизимида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С = S х Р х T + Е,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S — ер участкасининг майдони, кв.м;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Р — бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати, сўм/кв.м.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т — ер участкасини ижарага бериш муддати, йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е — ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар, сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир квадрат метр ер участкаси учун ижарага беришнинг минимал қиймати ҳар бир туман (шаҳар) учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир туман (шаҳар) учун ер участкасини ижарага беришнинг минимал қийматини белгилашда ҳудудда мавжуд ҳамда келгусида марказлашган манбалар ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш нуқталари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги тасдиқланган ер участкасини ижарага беришнинг минимал қиймати унинг янги қиймати тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ахборот тизими оператори Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази (кейинги ўринларда — Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази) ахборот тизимига Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасини ижарага бериш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани ахборот тизими ёрдамида электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг ҳудудий бошқармалари ахборот тизими операторининг аризаси келиб тушганидан сўнг бир иш куни ичида буюртмачи сифатида белгиланган тартибда савдо операторига ер участкасини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртмани юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Электрон онлайн-аукцион савдолари натижаси бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида аукцион ғолиби ва Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаси ўртасида «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон шаклда ижара шартномаси тузилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасини ижарага беришдан тушган маблағлар белгиланган тартибда тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг ахборот тизими ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ер участкасини ижарага бериш жараёнида давлат органлари томонидан ер тузиш, давлат ер кадастри ва ерларни мониторинг қилиш бўйича лойиҳа-изланиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни келишиш ва тасдиқлаш, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар телекоммуникация оператори томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш ушбу Регламентнинг 2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Телекоммуникация операторлари томонидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур лойиҳаолди ўрганишлар жойига чиққан ҳолда олиб борилади ва мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари ёки биноларнинг мулкдорлари билан ўзаро келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун мақсадли ер участкалари ёки биноларни ижарага олиш бўйича талабнома электрон шаклда ахборот тизими орқали телекоммуникация операторлари томонидан тўлдирилади, келишув маълумотлари ҳамда манзил ва координаталари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ахборот тизими оператори ваколатли орган (ташкилот)ларга мазкур ер участкалари ёки биноларда телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни уч иш куни ичида келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган (ташкилот)лар томонидан келишиш рад этилган ҳолларда, тегишли хулоса телекоммуникация операторига ахборот тизими орқали тақдим этилади ва талабнома бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ваколатли орган (ташкилот)лар билан ижобий келишувга эришилганидан сўнг икки иш куни ичида мулк ҳуқуқидаги ер участкалари ёки бино ва иншоот мулкдори ҳамда телекоммуникация оператори ўртасида ижара шартномаси ахборот тизими орқали имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасини ахборот тизими орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, шартнома қоғоз кўринишида имзоланади ҳамда бу ҳақидаги маълумотлар ва ушбу шартнома нусхаси телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ижара шартномаси асосида телекоммуникация воситалари жойлаштириладиган ер участкаларини дастлабки келишиш, шунингдек ижара шартномасини расмийлаштириш (тарафларнинг келишувига кўра ахборот тизими орқали расмийлаштирилганда) харажатлари билан боғлиқ тўловлар телекоммуникация оператори томонидан ижара шартномаси имзоланганидан сўнг беш иш куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ахборот тизими оператори ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси)га электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Солиқ қўмитаси икки иш куни ичида ижара шартномасини белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказади ва гувоҳномани электрон ахборот алмашинуви орқали ахборот тизимига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ахборот тизими оператори томонларга ахборот тизими орқали икки томонлама имзоланган шартнома ҳисобдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Давлат мулки объектида телекоммуникация воситаларини жойлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Давлат мулки объектида телекоммуникация воситаларини жойлаштириш ушбу Регламентнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Телекоммуникация операторлари томонидан телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур лойиҳаолди ўрганишлар жойига чиққан ҳолда олиб борилади ҳамда телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун давлат мулки объектини ижарага бериш бўйича балансда сақловчига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Балансда сақловчи томонидан давлат мулки объектини ижарага беришга розилик билдирилган тақдирда, телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун давлат мулки объектини ижарага олиш бўйича талабнома электрон шаклда ахборот тизими орқали телекоммуникация операторлари томонидан тўлдирилади, давлат мулки объекти маълумотлари ҳамда манзил, координаталари, балансда сақловчининг розилик хати ва бошқа тегишли маълумотлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, моддий маданий мерос объектлари ҳисобланган давлат мулки объектларини ижарага олиш бўйича талабномага маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ваколатли органнинг хулосаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ахборот тизими оператори ваколатли орган (ташкилот)ларга мазкур давлат мулки объектига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган (ташкилот)лар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни уч иш куни ичида келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган (ташкилот)лар томонидан келишиш рад этилган ҳолларда, тегишли хулоса телекоммуникация операторига ахборот тизими орқали тақдим этилади ва талабнома бекор қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ваколатли органлар билан ижобий келишувга эришилганидан сўнг ахборот тизими оператори Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ахборот тизимига давлат мулки объектини ижарага бериш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг ҳудудий бошқармалари ахборот тизими операторининг аризаси келиб тушганидан сўнг бир иш куни ичида буюртмачи сифатида белгиланган тартибда савдо операторига давлат мулки объектини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртмани юборади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Электрон онлайн-аукцион савдолари натижаси бўйича баённома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай баённома асосида аукцион ғолиби ва Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг тегишли ҳудудий бошқармаси ўртасида белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Давлат мулки объектини ижарага беришдан тушган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг ахборот тизими ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ижара шартномаси асосида телекоммуникация воситалари жойлаштириладиган ер участкаларини дастлабки келишиш, шунингдек ижара шартномасини расмийлаштириш (тарафларнинг келишувига кўра ахборот тизими орқали расмийлаштирилганда) харажатлари билан боғлиқ тўловлар телекоммуникация оператори томонидан ижара шартномаси имзоланганидан сўнг беш иш куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид шартномалар ёки келишувларни ахборот тизимига киритиш ва тизимда шартнома ва келишувларнинг муддатини узайтириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид шартномалар ёки келишувларни ахборот тизимига киритиш ва уларнинг муддатини узайтириш ушбу Регламентнинг 4-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизими ишга туширилгунига қадар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид ва айни бир ер участкаси ёки антенна-мачталардан биргаликда фойдаланиш бўйича ахборот тизими ёрдамида имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган ижара шартномалари, келишувлар ва бошқа турдаги ҳужжатлар нусхаси ва унга доир маълумотлар мос равишда ахборот тизими реестрига доимий равишда киритиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ахборот тизими оператори реестрга киритилган ижара шартномалари муддатларини автоматик таҳлил қилиш ишларини олиб боради. Муддати якунланишига икки ой қолган шартномалар рўйхатини қонунчилик ҳужжатларида рухсат этилган ҳолатларда муддатини узайтириш учун телекоммуникация операторларига ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Телекоммуникация операторлари шартнома ва келишув имзоланган томонлар билан ахборот тизими орқали ҳужжат расмийлаштирилиши борасида ўн иш куни ичида музокаралар олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар икки иш куни ичида шартнома шартларига қўшимчалар киритган ҳолда (зарур ҳолларда) ахборот тизими орқали шартномага қўшимча келишувни имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисидаги қўшимча шартномани ахборот тизими орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу қўшимча келишув қоғоз кўринишида имзоланади ҳамда бу ҳақидаги маълумотлар ва ушбу ҳужжат нусхаси телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизимига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Телекоммуникация оператори томонидан ахборот тизими орқали кўрсатилган хизматлар учун ахборот тизими операторининг махсус ҳисобварағига тегишли тўловлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ахборот тизими оператори ахборот тизимида яратилган ва имзоланган, реестрдаги муддати якунланишига бир ой муддат қолган ижара шартномалари маълумотларини қонунчилик ҳужжатларида рухсат этилган ҳолатларда муддатини узайтириш учун ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантиради ва телекоммуникация операторларига бу ҳақда хабарнома ва ҳисоб-фактура юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Телекоммуникация операторлари беш иш кунидан кечиктирмай тўловларни ахборот тизими операторининг махсус ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ахборот тизими оператори тўлов қабул қилинганидан сўнг шартномалар муддатларини узайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация операторига муддатлари узайтирилган шартномалар бўйича маълумотни ахборот тизими орқали тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўланмаслик ҳоллари кузатилганда, шартномалар муддати узайтирилмайди ва шартнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ижара шартномасининг тўлов миқдорини кейинги муддат учун узайтириш ёки шартномани бекор қилиш истагида бўлган ижарага берувчилар шартноманинг якунланиш муддатидан уч ойдан кам бўлмаган муддатда ушбу ҳақида ахборот тизимига маълумот киритиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, телекоммуникация операторига тегишли маълумот ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилади ва томонларнинг ўзаро келишувидан сўнг шартнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара шартномасини бекор қилиш истаги билдирилган ҳолларда томонларга ахборот тизимидаги шахсий кабинетлари орқали маълумотлар тақдим этилади, ўзаро қайта келишиш учун бир ой муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ижара шартномалари беш иш куни ичида мос равишда Солиқ қўмитаси ва Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига тегишли реестридан рўйхатдан ўтказилади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси ва Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан ўзининг реестридан рўйхатдан ўтказиш рад этилса, телекоммуникация оператори ва томонларга бу ҳақида маълумот шахсий кабинет орқали юборилади ва манфаатдор ташкилотлар билан келишиш ишларини томонлар ўзаро амалга оширади.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази билан келишилганидан сўнг манфаатдор ташкилотлар томонидан реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади.
(50-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Телекоммуникация операторлари ваколатли органларнинг мурожаатини кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ахборот тизимининг бошқа ташкилотлар билан ахборот алмашиш тартиби ва ўзаро ҳамкорлик қилиш шартлари ташкилотлар ҳамда ахборот тизими оператори ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик бўйича алоҳида технологик йўриқномалар ва битимлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ахборот тизими оператори ахборот тизимидан фойдаланиш орқали шартнома асосида қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ушбу Регламент талаблари бузилиши аниқланган ҳолатлар ҳақида телекоммуникация операторларидан келиб тушган мурожаатлар бўйича шартнома бекор қилинади ва амалга оширилган тўловлар қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Мазкур Регламент талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш ва уларда телекоммуникация воситаларини жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Рақамли технологиялар вазирлигига ер участкаларини ажратиш

1-босқич

Телекоммуникация оператори

Ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун зарур ер участкаларининг майдони ва координаталарини белгилайди ва ушбу ер участкаларини ижарага олиш бўйича талабнома тўлдиради.

Заруратга кўра

2-босқич

Ахборот тизими оператори

Телекоммуникация оператори томонидан белгиланган майдон ва координаталар бўйича маълумотларни олиш учун ахборот тизими орқали Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига сўров жўнатади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Ахборот тизимидаги сўровга жавоб тариқасида ер участкаси ҳақидаги маълумотларни юборади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Ахборот тизими оператори

Ваколатли орган (ташкилот)ларга ер участкасига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ахборот тизими орқали юборади.

Автоматик тарзда

5-босқич

Ваколатли орган (ташкилот)лар

1. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

2. Натижани ахборот тизими орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

3 иш куни ичида

6-босқич

Ахборот тизими оператори

Ер участкаси ҳақидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўриб чиқилиши учун уларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига буюртма юборади.

Автоматик тарзда

7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Буюртмани (буюртмага лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳасини илова қилган ҳолда) ер участкасини ажратиш материалларини белгиланган тартибда тайёрлаш учун тегишли Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасининг шахсий кабинетига юборади.

1 иш куни ичида

II. Ажратилган ер участкаларини телекоммуникация операторларига ижарага бериш

8-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Шахсий кабинетда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо ёрдамида имзолайди. Шакллантирилган шартномани Рақамли технологиялар вазирлигига (Вазирлик) ахборот тизими орқали юборади.

5 иш куни ичида

9-босқич

Вазирлик

Ахборот тизимидаги шахсий кабинетида электрон рақамли имзо ёрдамида шартномани иккинчи томондан имзолайди ва Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармасига юборади.

1 иш куни ичида

10-босқич

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси

Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси ер участкасини ажратиш ҳақида электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини тайёрлайди ва уни «YERELEKTRON» ахборот тизимига жойлаштиради.

Белгиланган муддатда

«YERELEKTRON» ахборот тизимида келишув жараёнининг ҳар бир босқичи бўйича маълумотни ахборот тизимига электрон ахборот алмашинуви орқали доимий узатиб боради.

Автоматик тарзда

11-босқич

Ахборот тизими оператори

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ахборот тизимига Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасини ижарага бериш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани ахборот тизими ёрдамида электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Автоматик тарзда

12-босқич

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази

Буюртмачи сифатида белгиланган тартибда савдо операторига ер участкасини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртмани юборади.

1 иш кунида

13-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

«E-AUKSION» платформасида электрон онлайн-аукционни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.

Белгиланган муддатда

14-босқич

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази

1. Белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.

10 иш куни ичида

2. Ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизими операторига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Шартнома имзоланганидан сўнг автоматик равишда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Телекоммуникация оператори

Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун мақсадли ер участкалари ёки биноларни ижарага олиш бўйича талабномани электрон шаклда ахборот тизими орқали тўлдиради, келишув маълумотлари ҳамда манзил ва координаталарини киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ваколатли органлар

1. Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

2. Натижани ахборот тизими орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

3 иш куни ичида

3-босқич

Телекоммуникация оператори

Ижара шартномаси маълумотларини ахборот тизимига киритади ва мулк ҳуқуқидаги ер участкалари ёки бино мулкдори ўртасида ижара шартномасини ахборот тизими орқали имзолайди.

Ахборот тизими орқали имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома қоғоз кўринишида имзоланади.

2 иш куни ичида

4-босқич

Ахборот тизими оператори

Ижара шартномаси тўғрисидаги маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига электрон ахборот алмашинуви орқали белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказиш учун юборади.

Ижара шартномаси имзоланганидан сўнг автоматик равишда

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

1. Ижара шартномасини белгиланган тартибда ҳисобдан ўтказади ҳамда гувоҳнома расмийлаштиради.

2. Гувоҳномани электрон ахборот алмашинуви орқали ахборот тизими операторига юборади.

2 иш кунида ичида

6-босқич

Ахборот тизими оператори

Ахборот тизими оператори томонларга ахборот тизими орқали икки томонлама имзоланган шартнома ва ҳисобдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.

Автоматик тарзда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки объектида телекоммуникация воситаларини жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Телекоммуникация оператори

1. Давлат мулки объектини телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижарага бериш бўйича балансда сақловчига мурожаат қилади.

2. Балансда сақловчи томонидан давлат мулки объектини ижарага беришга розилик билдирилган тақдирда, унинг розилик хатини илова қилган ҳолда телекоммуникация объектларини жойлаштириш учун давлат мулки объектига доир маълумотларни ахборот тизимига киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ахборот тизими оператори

Давлат мулки объектига телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни дастлабки келишиш учун ваколатли органларга ахборот тизими орқали юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли органлар

Телекоммуникация воситаларини жойлаштиришни келишади ёки келишишни асослантирилган ҳолда рад этади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Ахборот тизими оператори

Давлат мулки объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризани электрон ахборот алмашинуви орқали Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига юборади.

Автоматик равишда

5-босқич

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқармаси

Буюртмачи сифатида ахборот тизими операторининг аризаси келиб тушганидан сўнг белгиланган тартибда савдо операторига давлат мулки объекти бўйича электрон буюртмани юборади.

1 иш куни ичида

6-босқич

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК

«E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.

Белгиланган муддатда

7-босқич

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқармаси

1. Белгиланган тартибда ижара шартномаси тузилади.

10 иш куни ичида

2. Ижара шартномаси маълумотлари ва нусхасини ахборот тизими операторига электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Шартнома имзоланганидан сўнг автоматик тарзда

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш бўйича ижара шартнома (келишув)ларини тизимга киритиш ва уларнинг муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ахборот тизимида имзоланмаган ижара шартнома (келишув)ларни тизимга киритиш ва уларнинг муддатини узайтириш

1-босқич

Телекоммуникация оператори

Ахборот тизими ишга туширилгунига қадар телекоммуникация воситаларини жойлаштиришга оид ва айни бир ер участкаси ёки антенна-мачталардан биргаликда фойдаланиш бўйича ахборот тизими ёрдамида имзолаш имконияти мавжуд бўлмаган ижара шартнома (келишув)лари нусхаси ва унга доир маълумотларни ахборот тизимидаги реестрга киритиб боради.

Доимий равишда

2-босқич

Ахборот тизими оператори

1. Реестрга киритилган ижара шартнома (келишув)лари муддатларини автоматик таҳлил қилиш ишларини олиб боради.

Белгиланган муддатда

2. Шартномалар рўйхатини телекоммуникация операторига ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Шартнома муддати якунланишидан 2 ой аввал

3-босқич

Телекоммуникация оператори

Телекоммуникация оператори шартнома (келишув) имзоланган томонлар билан ахборот тизими орқали шартнома (келишув) расмийлаштирилиши борасида музокаралар олиб боради.

10 иш куни ичида

4-босқич

Томонлар

(мулкдор, телекоммуникация оператори)

Томонлар шартнома (келишув) шартларига қўшимчалар киритган ҳолда (зарур бўлса) ахборот тизими орқали шартномани имзолайдилар.

2 иш куни ичида

5-босқич

Ахборот тизими оператори

Ижара шартнома (келишув)лари тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларга электрон ахборот алмашинуви орқали юборади.

Автоматик равишда

6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази

Тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборади.

2 иш куни ичида

7-босқич

Ахборот тизими оператори

Томонларга муддатлари узайтирилган шартнома (келишув)ларни ва уларни тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича маълумотни томонларнинг шахсий кабинетига юборади.

Автоматик тарзда

II. Ахборот тизимида имзоланган ижара шартнома (келишув)ларининг муддатини узайтириш

8-босқич

Ахборот тизими оператори

1. Ахборот тизимида яратилган ва амал қилиш муддати тугаётган шартнома (келишув)лар рўйхатини шакллантиради.

2. Телекоммуникация операторларига мазкур шартнома (келишув)ларни расмийлаштириш бўйича ҳисоб-фактура тақдим этади.

Шартнома муддати якунланишидан 1 ой аввал

9-босқич

Телекоммуникация оператори

Ахборот тизими операторининг махсус ҳисобварағига тўловларни ўтказиб беради.

5 иш куни ичида

10-босқич

Ахборот тизими оператори

1. Тўловлар қабул қилинганидан сўнг шартнома (келишув)ларни муддатларини узайтиради.

2. Ижара шартнома (келишув)ларини тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларга юборади.

Автоматик тарзда

11-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази

Ижара шартнома (келишув)ларини тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказади ва кўчирмаси томонларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетларига юборади.

3 иш куни ичида

12-босқич

Ахборот тизими оператори

Муддатлари узайтирилган шартнома (келишув)ларни ва уларни тегишли реестрдан рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича маълумотни томонларнинг шахсий кабинетига юборади.

Автоматик тарзда

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 127-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 4-банддаги «Радиочастоталар бўйича давлат комиссиясининг» ва «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари тегишлича «Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг» ва «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Электромагнит мувофиқлик маркази» сўзлари ««Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 7-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти» жадвали қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Алоқа тури

Е коэффициенти

1.

Кўчма радиотелефон алоқаси (транкинг алоқа)

30

2.

Умумий фойдаланиладиган уяли радиотелефон алоқаси

85

3.

Кўчма радио алоқа

15

4.

Йўлдош алоқа (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган марказни ер станцияси* ва концентратори** орқали телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари; ҳаво транспортида маълумот узатиш хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари бундан мустасно, яъни радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов белгиланмайди)

55

5.

MMDS, NMDS ва MVLS туридаги тизимлардан фойдаланган ҳолда телевизион дастурларни тарқатиш

50

6.

Телевидение ва радиоэшиттириш нодавлат дастурларини тарқатиш, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларининг тижорат трансляцияси

40

7.

Маълумотларни симсиз узатиш (2400 — 2483,5 МГц ва 5000 — 5999 МГц радиочастоталари полосаларидаги wi-fi технологиялари бундан мустасно)

70

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, * Марказий ер станцияси — сунъий йўлдош алоқаси орқали абонент станцияларига хизмат кўрсатувчи ва уларни сунъий йўлдош тармоғига бирлаштирувчи ер станцияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Концентратор — йўлдош алоқа абонент станцияларини ер усти телекоммуникация тармоқлари (телефон тармоқлари, маълумот узатиш тармоқлари) билан боғловчи ускуна ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тўлов — фойдаланувчи томонидан Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги тегишли қарори олинганидан сўнг 90 кун ичида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги тўловлар — Вазирликка бериладиган ҳисоб-китоблар асосида йил чораги биринчи ойининг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи Давлат бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш ва мониторинги Вазирлик харажатларини қоплашга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тегишли суммани улар тушган кундан бошлаб 3 кундан кечикмай Давлат бюджетига ўтказади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2023 й., 09/23/127/0168-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)