Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2016 26.02.1994 йилдаги 98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.06.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САВДОНИ ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИ ТОВАРЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 июндаги 210-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдони эркинлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, рақобатчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш, ички бозорни халқ истеъмол моллари билан тўлдиришда савдо ташкилотларининг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 декабрь 604-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзбекбирлашув», савдо ташкилотларига эга бўлган бошқа бирлашмалар ва корхоналар қуйидаги йўл орқали бозорни товарлар билан таъминлаш ва тўлдириш бўйича узил-кесил чора-тадбирларни кўрсинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқарилаётган товарларни мумкин қадар кўпроқ харид қилиш ва сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МДҲ мамлакатларида харидоргир бўлган товар-моддий бойликларни харид этиш ва экспорт қилиш ҳамда шунинг ҳисобидан республикага энг муҳим истеъмол товарлари етказиб беришни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган идоралар раҳбарларининг шахсий масъулияти остида мазкур идораларга зарур ҳолларда республика ичкарисида унча харидоргир бўлмаган товарларни республикадан ташқарида демпинг (арзон) баҳоларда сотишга рухсат берилсин, бунда нархлардаги тафовут туфайли кўрилган зарарнинг ўрни муқобил тарзда етказиб бериладиган маҳсулотнинг рентабеллиги ҳисобидан қопланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, бирлашмалар фирма дўконлари тармоғини кенгроқ ривожлантириб, шу мақсадлар учун ишлаб чиқариладиган товарларнинг зарур ҳажмларини ўз ихтиёрларида қолдирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улгуржи ва чакана савдо корхоналари, ташкилотларининг, жумладан, умумий овқатланиш корхоналарининг даромадларидан солиқ иловага мувофиқ даромад даражасига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича олинади. Бунда солиқ тўловчиларни код билан рўйхатдан ўтказиш махсус тизими ишлаб чиқилади ва даромадлар ой сайин декларацияда кўрсатиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимга бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча савдо корхоналарида товарлар нархларни ва сотилган молларнинг ҳажмини қайд этувчи савдо касса аппаратлари орқали сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг ҳаммасида савдо ёрлиқларининг бўлиши учун жавобгарлик шахсан савдо корхоналари раҳбарларининг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ғоят тақчил истеъмол моллари импортини рағбатлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк савдо ташкилотларига товар-моддий бойликларни харид қилиш ва экспортни амалга ошириш учун сўм-купонларда кредит маблағлари ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика валюта жамғармасида халқ истеъмол моллари харид қилиш учун валюта маблағлари кўзда тутилсин. Бунда мазкур мақсадлар учун валюта маблағлари ажратиб бериладиган валютанинг энг кўп даражада қопланишини ва истеъмол бозори халқ истеъмол моллари билан тўлдирилишини таъминлайдиган савдо ташкилотлари ва фирмаларига аукцион (кимошди) асосида берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда «Савдо ташкилотлари даромадларини декларацияда кўрсатишлари тўғрисидаги низом», «Товарларни мажбурий равишда касса ёки товар чеклари орқали сотиш тартиби» ва «Солиқ тўловчи савдо корхоналарини, шунингдек, уларнинг даромадларини код билан рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низом»ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва «Ўзбекбирлашув» билан биргаликда давлат ресурслари ҳисобига марказлаштирилган тартибда четдан (жумладан, МДҲ мамлакатларидан) келтириладиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларнинг шартномавий (эркин) нархларини белгилашга оид тавсияларни тайёрласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 декабрь 604-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 октябрдаги 501-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарорига 1-илова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 31 декабрдаги 615-сон қарорига 4-иловада белгиланган савдо корхоналарининг даромадларига солиқ ставкалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 март 138-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)