Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-9]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 2 март,
4/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 2 мартдаги 4/12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 16-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари. Бундан, қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга туширишни молиялаштириш учун 2023 йилнинг 1 декабрига қадар қилинган инвестициялар мустасно;».
2. 1-илова қуйидаги мазмундаги 51-позиция билан тўлдирилсин:
|
« |
||
|
51. |
Қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини ишга тушириш учун жисмоний ва юридик шахсларга 2023 йилнинг 1 декабрига қадар ажратилган кредитлар |
0% |
|
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2693-9/0155-сон)