«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазирининг
биринчи ўринбосари
О. Абдуллаева
1999 йил 1 февраль
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазирининг
биринчи ўринбосари
О. Абдуллаева
1999 йил 1 февраль
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири
ўринбосари
Ш. Абдуллаев
1999 йил 1 февраль
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири
ўринбосари
Ш. Абдуллаев
1999 йил 1 февраль
«КЕЛИШИЛДИ»
«Ўзбекистон почтаси»
Давлат ҳиссадорлик
компанияси Бош директори
К. Раҳимов
1999 йил 1 февраль
«Ўзбекистон почтаси»
Давлат ҳиссадорлик
компанияси Бош директори
К. Раҳимов
1999 йил 1 февраль
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ОРГАНЛАРИДА ВА «ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ» ДАК АЛОҚА БОҒЛАМАЛАРИ КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАМАЙДИГАН ОНАЛАРГА БОЛА ИККИ ЁШГА ЕТГУНГА ҚАДАР УНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ НАФАҚАЛАРИНИ ТЎЛАШНИ ТЎХТАТИШ
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 12 февралда 633-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2011 йил 6 декабрдаги 76, 79-сонли «Ижтимоий таъминот органларида ва «Ўзбекистон почтаси» ГАК алоқа боғламалари корхоналарида ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини тўлашни тўхтатиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 633-1, 14.12.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 13 январдаги «Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида»ги ПФ-2177-сонли Фармонининг 2-бандини бажариш бўйича ишлаб чиқилди.
2. Фармонга мувофиқ, 1999 йил 1 мартдан бошлаб ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш ишлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ихтиёрига берилади.
3. 1999 йил 1 мартдан бошлаб туманлар (шаҳарлар) ижтимоий таъминот бўлимлари юқорида қайд этилган нафақаларни тайинлашни ва уларга тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришни тўхтатади.
4. Ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича тайинланган нафақалар «Ўзбекистон почтаси» Давлат ҳиссадорлик компанияси корхоналари томонидан 1999 йил 1 мартга қадар тўланади.
1999 йил 1 мартга қадар нафақалар тўлиқ тўланмаган ҳолларда, нафақалар тўлаш 1999 йил 1 мартдан кейин ҳам қарзлар тўлиқ тўлангунча давом эттирилади.
5. 1999 йил 5 мартга қадар туманлар (шаҳарлар) ижтимоий таъминот бўлимлари 1999 йил 1 март ҳолатига:
«Ўзбекистон почтаси» Давлат ҳиссадорлик компаниясининг тааллуқли корхоналари билан ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини тўлаш тўғрисида (1-илова);
тааллуқли молия бўлимлари билан ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларни молиялаштириш тўғрисида (2-илова) солиштириб чиқиш далолатномаларини (акт сверкани) расмийлаштиради.
6. Аниқланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўлиқ қопланиши керак.
Аниқланган қарздорликни тўлиқ қоплаш тугаши бўйича юқорида қайд этилган нафақаларни тўхтатишга асос бўладиган якуний солиштириб чиқиш далолатномаси (акт сверкаси) тузилади.
7. Дастлабки ва якуний солиштириб чиқиш далолатномалар нусхалари вилоятлар молия бошқармаларига, вилоятлар ижтимоий таъминот бошқармаларига ва «Ўзбекистон почтаси» ДАК вилоятлар корхоналарига тақдим қилинади.
8. Юқорида қайд этилган нафақалар тўлаш якунлангандан кейин ижтимоий таъминот бўлимлари нафақа олувчиларнинг шахсий ишларини ва шахсий варақаларини ёпади ва белгиланган тартибда ҳужжатхонага топширади.
9. Алоқа боғламалари корхоналари ёпилган тўлов ҳужжатларини суммалари кўрсатилган ҳисобварақалари бўйича 16-сонли жадвал накладнойга қайд қилиб, ҳужжатхонага топширади.
10. Қайд этилган нафақаларни 1999 йил 1 мартдан кейин тўлашни давом эттириш ёки нафақаларни янгитдан тайинлаш учун, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари нафақа олувчиларга амалда белгиланган тартибда янги нафақа ишларини расмийлаштиради.
1-ИЛОВА
______ туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими ва _____ туман (шаҳар) алоқа боғламаси ўртасидаги 1999 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини тўлаш тўғрисида 1999 йил _____ ҳолатига
СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА
СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА
|
Ишлар номи |
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими |
Туман (шаҳар) почта алоқа боғламаси | ||
|
Дебит |
Кредит |
Дебит |
Кредит | |
| ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларни тўлаш | | | | |
| нафақаларни етказиб бериш бўйича почта харажатлари | | | | |
|
Ж А М И |
| | | |
| | ||||
|
/_________/ МЖ | |||
|
| /_________/ |
| |
|
| /_________/ МЖ |
| |
|
| /_________/ | ||
2-ИЛОВА
_____ туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими ва ______ туман (шаҳар) ҳокимияти молия бўлими ўртасидаги 1999 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларини молиялаштириш тўғрисида 1999 йил _____ ҳолатига
СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА
СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА
|
Ишлар номи |
Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими |
Туман (шаҳар) почта алоқа боғламаси | ||
|
Дебит |
Кредит |
Дебит |
Кредит | |
| ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаларни тўлаш | | | | |
| нафақаларни етказиб бериш бўйича почта харажатлари | | | | |
|
Ж А М И |
| | | |
| | ||||
|
/_________/ МЖ | |||
|
| /_________/ |
| |
|
| /_________/ МЖ |
| |
|
| /_________/ | ||