Ҳужжат кучини йўқотган 25.06.2019 01.03.2004 йилдаги 96-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.06.2019
Ҳужжат 17.05.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ АГЕНТЛИГИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ва электр энергетикада назорат тизимини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси)га айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилинишини ва кўмирдан фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

электр энергиясини, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш;

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ташкилий тузилмаси, унинг ходимларнинг чекланган сони 42 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 12 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳудудий бўлими тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғига, зарурат бўлганда, бошқарувнинг марказий аппарати ва инспекциянинг ҳудудий бўлимлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагича тартиб сақлаб қолинсин, унга кўра «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг мажбурий ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида» 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар қўллашдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси «Ўздавэнергоназорат» инспекциясини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсин, ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқаришнинг моддий харажатларига киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг ҳудудий бўлими тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏Ҳудудий бўлимлар

‎‏Ходимларнинг умумий чекланган сони

‎‎шу жумладан:‎

ишлаб чиқариш ходимлари‎

ёрдамчи
‎ходимлар‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

9‎

7‎

2‎

Андижон‎

11‎

9‎

2‎

Бухоро‎

11‎

8‎

3‎

Жиззах‎

8‎

6‎

2‎

Қашқадарё‎

12‎

10‎

2‎

Навоий‎

10‎

8‎

2‎

Наманган‎

12‎

10‎

2‎

Самарқанд‎

13‎

11‎

2‎

Сурхондарё‎

12‎

10‎

2‎

Сирдарё‎

8‎

6‎

2‎

Тошкент‎

18‎

14‎

4‎

Фарғона‎

14‎

12‎

2‎

Хоразм‎

8‎

6‎

2‎

Тошкент шаҳри‎

22‎

19‎

3‎

Жами:‎

168‎

136‎

32‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси» деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси тизимига Қорақалпоғистон Республикасидаги, Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятларидаги ҳудудий бўлимлар ва Тошкент шаҳар бўлими киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бўлимлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўз фаолиятини «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техника таъминоти ҳамда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметаси бўйича «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг мажбурий ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида» 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар қўлланилишидан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилинишини ва кўмирдан фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) белгиланган тартибда қуйидагиларни текширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши;
(8-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда энергия истеъмолчилари томонидан электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда уларни сарфлаш нормаларига риоя этилиши, электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ва йўриқнома ҳужжатларга улар томонидан риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларининг техник ҳолати, электр станциялари, ёрдамчи станциялар ва тармоқларда техникадан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши;

электр станциялари, тармоқлар ва ёрдамчи станциялар қураётган қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан белгиланган технология талабларининг улар томонидан таъминланиши юзасидан нормалар ва қоидалар талабларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги энергия истеъмол қилувчи объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши ва уларни техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг энергия ва кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланиш талабларига мувофиқлиги;

назорат остидаги объектларнинг энергия истеъмол қилувчи қурилмаларида режим-созлаш ишлари бажарилишининг сифати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан электр ва иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисоби юритилишининг ҳолати, шунингдек электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари тармоқларига улашнинг техник шартлари истеъмолчилар томонидан бажарилиши;
(8-банднинг «а» кичик банди саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ишлаб турган ва фойдаланишга топширилаётган, шунингдек реконструкция қилинаётган ҳамда замонавийлаштирилаётган кўп энергия талаб қиладиган қурилмалар ва асбоб-ускуналарнинг баланс энергетика синовлари ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва кўмир ишлаб чиқариш, уларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш балансларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналарининг ва уларга тенглаштирилган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларида реактив қувват компенсациясининг мақбул даражаси таъминланиши;

б) қуйидагиларда қатнашади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетика тармоғини ва кўмир саноатини ривожлантиришнинг концепциялари ва миллий дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек энергияни тежайдиган тадбирлар, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар экспертизаси ва янгидан қурилган ва реконструкция қилинган объектларни электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан фойдаланишга қабул қилиб олиш ишлари, шунингдек истеъмол объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини уларнинг ишончлилиги, хавфсизлиги ва техник шартларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини истеъмолчиларга беришда электр энергияси сарфи нормативларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссиялари таркибида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий тадқиқотлар, шу жумладан тикланадиган энергия манбалари дастурларини тузиш ва келишиш ҳамда тегишли ўқув юртларида энергетика объектлари (қурилмалар, асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратлар)ни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашда хавфсизлик масалалари бўйича мутахассислар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги объектлардаги бахтсиз ҳодисалар ва ҳалокатларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) белгиланган тартибда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш ҳамда кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат бошқаруви органларининг кўриб чиқиши учун киритади;
(8-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишга доир талаблар мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлари лойиҳаларини электр хавфсизлиги ва энергия самарадорлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади;
(8-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларнинг бехатар олиб борилиши ва меҳнат муҳофазаси таъминланиши масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш ҳамда кўмирдан фойдаланиш юзасидан техник талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси органлари назорати остида бўлган объектларда ишлаб чиқаришнинг хавфсизлиги бўйича хорижий технологияларни қўллаш мумкинлиги тўғрисида эксперт хулосаси беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона энергетика тизимига уланадиган турғун электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришни лицензиялаш бўйича ишчи орган функциясини бажаради ҳамда лицензиялаш шартлари бажарилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек унга қарашли ҳудудий бўлинмалар орқали белгиланган тартибда ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар устидан назоратни амалга ошириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, энергетика соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда энергия истеъмолчилари томонидан электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда улар сарфи нормаларига риоя этилиши, улар томонидан электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар ва йўриқнома ҳужжатларга риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларининг техник ҳолати, электр станциялари, ёрдамчи станциялар ва тармоқларда техникадан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан электр ва иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисоби юритилишининг ҳолати, шунингдек электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхоналари тармоқларига улашнинг техник шартлари истеъмолчилар томонидан бажарилиши;
(10-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналарининг ва уларга тенглаштирилган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларида реактив қувват компенсациясининг мақбул даражаси таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясининг электр билан иситиш мақсадларида қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган тартибда қуйидагиларни текширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр станциялари, тармоқлар ва ёрдамчи станциялар қураётган қурилиш-монтаж ташкилотлари томонидан белгиланган технология талаблари улар томонидан таъминланиши юзасидан нормалар ва қоидалар талабларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги энергия истеъмол қилувчи объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши ва уларни техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг энергия ва кўмирдан оқилона ва самарали фойдаланиш талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги объектларнинг энергия истеъмол қилувчи қурилмаларида режим-созлаш ишлари бажарилишининг сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ишлаб турган ва фойдаланишга топширилаётган, шунингдек реконструкция қилинаётган ва замонавийлаштирилаётган кўп энергия талаб қиладиган қурилмалар ва асбоб-ускуналарда баланс энергетика синовлари ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларда мутахассислар ва ишчиларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технология иш тартибларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни билиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларини билиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) зарурат бўлганда, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовлари, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизаси ўтказилишини тайинлаш ҳамда электр энергияси электр билан иситиш мақсадларида қўлланилганда электр таъминоти лойиҳаларини келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар ва корхоналардан «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича зарур маълумотлар ва материалларни, шунингдек энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда жорий назорат жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) назорат остидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига қонун ҳужжатлари, қоидалар ва нормаларнинг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хавфсизлик қоидалари ва нормалари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) энергия қурилмаларидан фойдаланиш бўйича қоидалар, нормалар ва йўриқномалар бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳамда электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун жазолар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) техника хавфсизлиги, электр, иссиқлик энергияси ва кўмирдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) фалокатларнинг ҳолатлари, сабаблари ва бахтсиз ҳодисаларни техник текширишда қатнашишда текшириш натижалари бўйича «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Вазирлар Маҳкамасига лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун ягона энергетика тизимига уланадиган турғун электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш учун берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш, лицензияларни бекор қилиш ҳақида таклифлар киритиш, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича корхоналар ва объектларни текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг электр, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, сотиш ва истеъмол қилиш ҳамда кўмирдан фойдаланиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи мазкур Низомга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан ишлаб чиқилаётган электр энергетика ва кўмир саноати корхоналари фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифати;
(11-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида корхоналар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг тўлиқ бажарилиши.
(11-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетика ва кўмир саноати соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти масалалари бўйича «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан бериладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари мансабдор шахсларининг маъмурий жазолаш чоралари қўлланилиши бўйича хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекциясига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, бошлиқнинг ўринбосарлари — вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра бир вақтнинг ўзида Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланилиши устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса — Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланилиши устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлимларининг бош инспекторлари электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш устидан назорат қилиш бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда тузилмага ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси марказий аппаратининг штат жадвалини, шунингдек «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг таркибий бўлимлари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлимларнинг бош инспекторларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг давлат назорати функциясини амалга оширувчи мансабдор шахсларига белгиланган намунадаги гувоҳномалар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳудудий бўлимларининг бош инспекторлари белгиланган тартибда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ўздавэнергоназорат» инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил февралдаги 96-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги («Ўздавэнергоназорат» агентлиги) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 94-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 12-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 25 апрелдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) 6-илованинг 5-бандидаги «Ўздавэнергоназорат» агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин, «бошлиқ ўринбосари» сўзлари «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 2-бандидаги ҳамда ушбу қарорга 2-илованинг 12-бандидаги «агентлиги» сўзи «давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатидаги «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги» сўзлари «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 26-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 5 августдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 69-модда) 2-бандининг биринчи хатбоши ҳамда 6-бандининг биринчи хатбошидаги «агентлиги» сўзи «давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банддаги «агентлигига», «агентлиги», «агентлигининг» сўзлари тегишли равишда «инспекциясига», «инспекцияси», «инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низомга иловадаги «агентлигига», «агентликларининг», «агентликлари» сўзлари тегишли равишда «инспекциясига», «инспекцияларининг», «инспекциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-иловадаги «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг бош директори» сўзлари «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «агентлиги» сўзи «давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорга 2-иловадаги «агентлигининг бош директори» сўзлари «инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 504-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Энергетика текширувлари ва экспертизалари ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банддаги «давлат агентлиги» сўзлари «давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга 1-иловадаги «Ўздавэнергоназорат» агентлигига кўрсатмалар «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда; 2005 й., 3-4-сон, 26-модда; 2010 й., 6-7-сон, 53-модда, 20-сон, 153-модда, 23-сон, 183-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда)