Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2004 24.02.2001 йилдаги 94-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2004
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ АГЕНТЛИГИ («ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ» АГЕНТЛИГИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармони бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги («Ўздавэнергоназорат» агентлиги)нинг ташкилий тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги Низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлиги ходимларининг чекланган сони 165 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан марказий аппарат ходимлари сони 31 нафар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлиги бош директорига зарурат бўлганда Агентлик марказий бошқарув аппарати ва вилоят бўлимлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида тузатишлар киритишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлигида бош директорнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган беш кишидан иборат ҳайъат бўлади;
(2-банд иккинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 апрелдаги 141-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 8-сон, 54-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг бош директори ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлиги ҳудудий бўлинмаларининг бошлиқлари лавозимга Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бош директор томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг бош директори мақоми ва моддий, ижтимоий-маиший ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса — Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавэнергоназорат» агентлиги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси бўйича «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига йўналтириладиган маблағлар ҳисобига ҳар ойда маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси «Ўздавэнергоназорат» агентлигини молиялашга маблағларни назарда тутсин, ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг марказий аппаратини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини жойлаштириш учун бинолар ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бир ой муддатда «Ўздавэнергоназорат» агентлиги марказий аппаратини зарур алоқа воситалари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида» 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й.Атаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 февралдаги 94-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 февралдаги 94-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетика назорат бўйича давлат агентлиги («Ўздавэнергоназорат» агентлиги) тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I.Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги («Ўздавэнергоназорат» агентлиги) электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, сотиш ва истеъмол қилиш, кўмир қазиб олиш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, сотиш ва истеъмол қилиш, кўмир қазиб олиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ўзига юкланган вазифаларни «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги юридик шахс ҳисобланади, тугалланган балансга, банкларда ҳисоб рақамларига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёзилган муҳрга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш ва кўмир қазиб олиш, уларни узатиш ҳамда транспортда ташиш ва истеъмол қилиш соҳасида зарур норматив ҳужжатлар ва қоидаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларнинг энергетика тадқиқотлари ва экспертизаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона энергетика тизимига уланган турғун электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришни белгиланган тартибда лицензиялаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, кўмир қазиб олиш соҳасида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатнинг ривожланишига кўмаклашиш, барча рақобатчиларнинг электр узатиш линияларига боғланишлари учун тенг имкониятлар ва шарт-шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясининг қайта тикланадиган манбаларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ишлаб чиқариш ва кўмир қазиб олишда, уларни узатиш ҳамда транспортда ташиш ва истеъмол қилишда экология нормалари ва талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ишлаб чиқариш ва кўмир қазиб олиш, уларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш балансларига риоя этилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетикаси ва кўмир саноатини ривожлантириш концепциялари ва миллий дастурлари ишлаб чиқилишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларининг кўриб чиқиши учун энергия ишлаб чиқариш ва кўмир қазиб олиш, уларни узатиш ва транспортда ташиш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида норматив базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини истеъмолчиларга узатишда унинг сарфи нормативларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини, дастурларни, шунингдек тармоқларни ривожлантиришга доир бошқа ҳужжатларни эксперт баҳолайди ва келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналарга ягона энергетика тизимига уланадиган турғун электр станцияларидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ишини ташкил этади ва уларнинг шартлари бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш, шунингдек кўмир қазиб олиш бўйича талабларни ўз ичига олган республика стандартлари лойиҳаларини ва бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш, шунингдек кўмир қазиб олиш юзасидан техник талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссиялари таркибида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан қуриладиган объектларнинг электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан лойиҳаларини экспертизадан ўтказишда ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетикаси объектлари (қурилмалар, асбоб-ускуналар, тизимлар ва аппаратлар)ни лойиҳалаштиришда, қуришда, улардан фойдаланишда ва уларни тузатишда хавфсизлик масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ва тегишли ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш дастурларини шакллантириш ва келишишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлиги органлари назорати остидаги объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги юзасидан хорижий технологияларни қўллаш имкониятлари тўғрисида эксперт хулосаси беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишлар хавфсиз олиб борилишини таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 апрелдаги 141-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 8-сон, 54-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва қоидаларга риоя этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда энергия истеъмолчилари томонидан электр ва иссиқлик энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр ва иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларнинг техник ҳолатини, электр станциялари, кичик станциялар ва тармоқларда техник фойдаланиш ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларининг энергия билан таъминлаш ташкилотлари тармоқларига уланишига доир техник шартларининг истеъмолчилар томонидан бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассалар томонидан ишлаб турган ва ишга туширилаётган, шунингдек реконструкция қилинаётган ва замонавийлаштирилаётган энергия сарфланадиган қурилмалар ва асбоб-ускуналарнинг баланс электр синовлари ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан электр ва иссиқлик энергияси сарфи нормаларига, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишга доир директив ва йўриқнома ҳужжатларга риоя этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналари ва уларга тенглаштирилган электр энергияси истеъмолчиларнинг электр қурилмаларида реактив қувват компенсациясининг мақбул даражасини таъминлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, муассалар томонидан электр ва иссиқлик энергияси сарфининг ҳисобга олинишини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлиги ваколатларига тегишли бўлган масалалар бўйича корхоналар ва объектларни текшириш, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган тадқиқотларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар томонидан тегишли фаолиятни амалга ошириш учун уларга берилган махсус рухсатномалар (лицензиялар) шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун мулкчилик шакллари ва идоравий қарашлилигидан қатъи назар, корхоналарнинг лицензиялари амал қилинишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш, бекор қилиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қоидалар ва нормалар бузилишларини бартараф этиш тўғрисида корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, акциядорлик жамиятлари, уюшмалар, бошқа бирлашмалардан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналардан жорий назорат жараёнида электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида, зарурат бўлганда эса бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик қоидалари ва нормалари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш, шунингдек одамлар ҳаёти учун хавф туғилганда уларни иш ўринларидан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари, нормалари ва йўриқномалари бузилганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларда мутахассислар ва ишчиларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технология регламентлари ва меҳнат муҳофазасига оид йўриқномаларни билинишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимлари хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик техникаси, электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар ҳолатлари ва сабабларини техник текширишда қатнашиш, текшириш натижалари бўйича «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ваколатларига тегишли масалалар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовлари, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизаси ўтказилишини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, давлат бошқаруви бошқа органларидан, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналардан ва фуқаролардан «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ваколатларига тегишли бўлган масалалар бўйича зарур ахборотлар олиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини истеъмол қилиш лимитларига риоя қилинишини назорат қилиш ва электр билан иситиш мақсадларида электр энергиясини қўллашни келишиш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 апрелдаги 141-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 8-сон, 54-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бош директор ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлиги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бош директор томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг бош директори лавозимига кўра айни пайтда Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса — Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланилишини назорат қилиш бўйича катта давлат инспекторлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), лавозими бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда 5 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида электр энергетикасида давлат назоратини такомиллаштириш, ўзига қарашли ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш, қарорларнинг бажарилишини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади, ўзига қарашли ташкилотлар раҳбарларининг улар ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитади. Ҳайъатнинг қарорлари, қоидага кўра, «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий этади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
(11-банд учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 апрелдаги 141-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 8-сон, 54-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг бош директори мазкур Низомга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетика ва кўмир саноати корхоналари фаолиятига оид «Ўздавэнергоназорат» агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатлар сифатида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш, шунингдек кўмир қазиб олиш соҳасида корхоналар фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергетика ва кўмир саноати соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти масалалари бўйича «Ўздавэнергоназорат» агентлиги томонидан берилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий жазолар қўлланилишидан олинган маблағларнинг бир қисмидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўз моддий-техника базасини ривожлантиришда фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга, юқори турувчи мансабдор шахсга ёки мансабдор шахснинг ўзига шикоят қилиниши мумкин. Шикоят бериш барча ҳолларда шикоят қилинаётган қарор бажарилишини тўхтатмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. «Ўздавэнергоназорат» агентлигининг мансабдор шахслари ўтказиладиган текширишларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги мансабдор шахслари белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўздавэнергоназорат» агентлиги фаолияти амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 24 февралдаги 94-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Матндаги «Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига қарашли «Ўзэнергияназорат»га кўрсатмалар «Ўздавэнергоназорат» агентлиги»га кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. III бобнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахслар «Ўздавнефтгазназорат» ва «Ўздавэнергоназорат» агентлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидирлар».
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 17-модда; 2002 й., 8-сон, 54-модда)