Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-796-сон Қонуни ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 февраль,
1205-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 27 февралдаги 1205-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1172-сон қарори билан тасдиқланган Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низомда:
а) 47-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Овоз бериш биносида ёки бевосита унинг олдида участка комиссияси стенд жиҳозлайди, унга овоз бериш бюллетенининг намунаси ва уни тўлдириш тартиби жойлаштирилади, агар референдумга қонун лойиҳаси қўйилган бўлса, стендга шу лойиҳанинг матни ҳам жойлаштирилади»;
б) 67-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда фуқаро ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «
» ёхуд «х» белгисини қўяди»;
в) 91-бандда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда фуқаро ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «
» ёхуд «х» белгисини қўяди»;
иккинчи хатбоши тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) 92-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
д) 108-бандда:
қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«овоз бериш чоғида биттадан ортиқ квадратга «+» ёки «
» ёхуд «х» белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белги қўйилмаган бюллетенлар»;
йигирманчи-йигирма биринчи хатбошилар тегишинча йигирма биринчи-йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
йигирма биринчи хатбошидан «ёки белгилар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 13 июлдаги 1178-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 37-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Бюллетен фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси (кўчма овоз бериш кабинаси) ёки хонасида тўлдирилади.
Бунда фуқаро ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «
» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Бюллетенни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Бюллетен фуқаро томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади.
Бунда фуқаро ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «
» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Бюллетенни тўлдириш вақтида фуқародан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади».