1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисларида белгиланган аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга доир устувор вазифалар ҳамда ҳудудларда 2023 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг тасдиқланиши ва амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиб, натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш. |
Режа-жадвал асосида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. |
Ўрганишларда аниқланган муаммоларни ҳокимликлар, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда жойида ҳал этиш чораларини кўриш. |
Йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. |
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида кенг тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш. |
Йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари |
|
4. |
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг «2022 йилдаги бандлик дастурларининг ижроси, соҳадаги мавжуд муаммолар ва 2023 йилдаги режалар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил февраль |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари йўналишида билим ва малакаларга эга ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг мажлисида эшитиш. |
2023 йил февраль |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси |
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг «Хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил март |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
|
7. |
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Хусусий бандлик агентликлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг мажлисида эшитиш. |
2023 йил апрель |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
8. |
Жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилган ишларнинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлисида муҳокама қилиш. |
2023 йил апрель |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
9. |
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг «Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил апрель |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
10. |
Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг «Туризм соҳасини ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил май |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
|
11. |
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг «Битирувчи талаба ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил июнь |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси |
|
12. |
Жорий йилнинг иккинчи чораги мобайнида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилган ишларнинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлисида муҳокама қилиш. |
2023 йил июль |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
13. |
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасида яратилаётган янги иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил июль |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
14. |
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг, шунингдек 2023 йилги бандлик дастурларининг ижросини таъминлаш борасида вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитиш. |
2023 йил август |
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
15. |
Жорий йилнинг учинчи чораги мобайнида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилган ишларнинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлисида муҳокама қилиш. |
2023 йил октябрь |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
16. |
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг «Республиканинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни кенг жалб этишни кенгайтириш орқали ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил октябрь |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
|
17. |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалар ҳамда ҳудудларга тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, шунингдек бошқа турдаги қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил октябрь |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
18. |
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисида эшитиш. |
2023 йил ноябрь |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси |
|
19. |
Жорий йилнинг январь — ноябрь ойларида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилган ишларнинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлисида муҳокама қилиш. |
2023 йил декабрь |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
|
20. |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитиш. |
2023 йил декабрь |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси |
|
21. |
Депутатлар ва сенаторларнинг ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш. |
Йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ахборот хизмати |
|
22. |
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ишчи гуруҳлар фаолиятига яқиндан кўмаклашиш ва ҳар чорак якуни бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. |
Йил давомида |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девони |
2-ИЛОВА
|
1. |
Гадоев Эркин Файзиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг раиси, Ишчи гуруҳ ҳамраҳбари |
|
2. |
Ходжаева Мавлудахон Исламовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг раиси, Ишчи гуруҳ ҳамраҳбари |
|
3. |
Матмуратов Батир Джолдасович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйича) |
|
4. |
Сиддиқов Рискул Эргашбоевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
5. |
Турсунов Кобул Бекназарович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
6. |
Парпиев Махмуд Маматович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
7. |
Салимова Манзура Алимовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
8. |
Туйчиев Анвар Мирзаахмедович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
9. |
Маъмирова Олтиной Тўланбоевна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
|
10. |
Назиркулов Атхам Ахаткулович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
|
11. |
Умиров Абдуғани Эргашевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси |
|
12. |
Ходжиматов Мухтор Убайдуллаевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
|
13. |
Эшмурзаев Бекмирза Хошимович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси |
|
14. |
Ўразбоев Урал Камолович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси |
|
15. |
Мамаюсупов Омонулла Маматқулович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони Давлат бюджети ва ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш масалаларини таҳлил қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, Ишчи гуруҳ котиби |
|
16. |
Тўхтаев Бобир-Мирзо Авазович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси котибияти катта референти, Ишчи гуруҳ котиби |
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Тоифаларга ажратилган туманлар номи |
Ўрганиш муддати | |
|
4-тоифа |
5-тоифа | |||
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Амударё, Нукус |
Бўзатов, Кегейли, Қонликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Шуманай |
март |
|
2. |
Хоразм вилояти |
Қўшкўпир, Хива, Янгибозор |
Янгиариқ |
март |
|
3. |
Бухоро вилояти |
Вобкент, Жондор, Олот, Пешку, Шофиркон |
- |
апрель |
|
4. |
Навоий вилояти |
Конимех, Хатирчи |
Томди |
апрель |
|
5. |
Самарқанд вилояти |
Каттақўрғон, Нуробод Пахтачи, Пайариқ |
Қўшработ |
май |
|
6. |
Сурхондарё вилояти |
Бойсун, Музработ Узун, Шеробод, Шўрчи |
Бандихон, Қизириқ, Олтинсой |
июнь |
|
7. |
Қашқадарё вилояти |
Қамаши, Миришкор Муборак, Нишон |
Деҳқонобод |
июль |
|
8. |
Андижон вилояти |
Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Пахтаобод |
Бўстон, Улуғнор |
август |
|
9. |
Сирдарё вилояти |
Боёвут, Гулистон Сайхунобод, Ховос |
Сардоба |
сентябрь |
|
10. |
Жиззах вилояти |
Бахмал, Янгиобод |
Арнасой | |
|
11. |
Фарғона вилояти |
Фурқат |
Сўх, Ёзёвон |
октябрь |
|
12. |
Наманган вилояти |
Норин |
Мингбулоқ | |
|
13. |
Тошкент вилояти |
Бекобод, Бўка, Пискент |
- |
ноябрь |
|
14. |
Тошкент шаҳри |
танлов асосида |
||