23.02.2023 йилдаги ПҚ-70-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиларга қулай солиқ режимини жорий этиш, фаолиятини йўлга қўйиш учун уларни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятига касаначиларни кенг жалб қилишни рағбатлантириш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш берувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахсларни касаначи сифатида товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига жалб қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, касаначи сифатида жалб қилинган ўзини ўзи банд қилган шахсларга касаначилик фаолияти учун назарда тутилган имтиёз ва преференциялар билан бирга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган имтиёз ва преференциялар ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, 2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 январга қадар уч ойдан ортиқ муддатга ўттиз нафардан зиёд касаначиларни белгиланган тартибда жалб қилган ва касаначилик асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олган даромадлари жами даромадининг 60 фоизидан кўпроғини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ базаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда, бироқ тадбиркорлик субъекти томонидан касаначиларга тўланган иш ҳақи миқдорининг 1,5 бараваридан ошмаган миқдорда ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага мувофиқ давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари 50 фоиз миқдорида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари доирасида тузиладиган шартномаларда бюджет буюртмачилари томонидан 50 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур банддаги имтиёзлар ўттиз нафардан ортиқ касаначилар жалб қилинган даврга татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Савдо-саноат палатаси ва «Ҳунарманд» уюшмасининг «Уста-шогирд» мактаблари ўқувчиларига ижтимоий солиқни тўлашнинг ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибини татбиқ этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ўз маълумотлар базасини солиқ органларининг маълумотлар базаси билан интеграция қилишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 мартдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиликни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига касаначиликни қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджетидан ажратилган трансфертлар Жамғармага йўналтирилади, 2024 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу маблағлар Жамғарма учун ажратилиши кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бир ҳафта муддатда Жамғарма фаолиятини молиялаштириш учун Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасидан 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2023 йил 1 мартдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, Жамғарма ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия улар касаначиликни ташкил этган маҳаллалар жойлашган ҳудудидан қатъи назар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тадбиркорлик субъектларига қуйидаги субсидиялар ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда бир марталик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 500 миллиард сўми касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари тавсияси асосида тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳар бир жалб қилинган касаначи учун 2 миллион сўмгача, бироқ жами 300 миллион сўмгача йиллик 14 фоиз ставкада, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга револьвер кредитлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ҳисобидан ҳар бир жалб қилинган касаначи учун 1 миллион сўмгача, бироқ жами 150 миллион сўмгача 2 йилгача муддатга фоизсиз ссуда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур кредит ва ссудаларни тадбиркорлик субъектлари талабига биноан касаначиларнинг банк карталарига ўтказиб берилишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар давлат улуши мавжуд йирик савдо мажмуалари ва деҳқон бозорлари ҳудудларида доимий ҳунармандчилик ва касаначилик савдо расталари ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

савдо расталари ҳунармандлар ва касаначилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишга мўлжаллансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ўринлари ижара тўловлари 50 фоизга камайтирилган ҳолда ижарага берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосарига касаначилик фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда касаначиликни ташкил этиш ва ривожлантириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ишсиз фуқароларни касаначиликка жалб қилиш бўйича давлат томонидан рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик маҳсулотларининг кооперация усулида, шу жумладан электрон савдо платформалари орқали сотилишига тизимли кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров бир ҳафта муддатда 2023 йилда касаначилик асосида аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича ойма-ой маҳаллалар кесимида мақсадли кўрсаткичларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-70-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган қўшимча фаолият (ишлар, хизматлар) турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Атлас ва адрас тўқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Майда мунчоқ (бисер) тикиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Миллий тақинчоқлар ясаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиларни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижара тўловларини 50 фоизга камайтирган ҳолда ижарага бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТЛАРИ

Жалб қилинган касаначилар сони

Касаначилар жалб қилинган давр

Касаначилик асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад миқдори

Давлат мулки объектининг имтиёз қўлланиладиган энг кўп майдони (кв.м)

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари

Туман марказлари

Бошқа ҳудудлар

30 нафардан ортиқ

3 ойдан ортиқ

Жами даромаднинг 60 фоизидан ортиқ

220

240

260

280

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур имтиёз Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳамда бошқа ҳудудлар бўйича тегишлича ҳудудий зона коэффициенти энг юқори бўлган объектларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Касаначилар билан шартнома бекор қилиниши оқибатида мазкур иловада белгиланган меъёр бузилган тақдирда, жорий ойдан кейинги ойдан бошлаб имтиёз бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур имтиёзлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижара тўловларида имтиёзга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига татбиқ қилинмайди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу рўйхатда белгиланган майдонга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам майдондан фойдаланганда, ҳақиқатда фойдаланган майдонга нисбатан имтиёз қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп майдондан фойдаланганда, имтиёз фақат белгиланган майдон учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур илова бўйича давлат мулки объекти истисно тариқасида электрон савдоларни ўтказмасдан ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Имтиёз асосида ижарага берилган давлат мулки бўйича коммунал хизматлар учун тўловлар ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур имтиёз хусусийлаштириш дастурларига киритилмаган давлат мулки объектларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Касаначиларни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектини ижара тўловларини 50 фоизга камайтирган ҳолда ижарага бериш тартиби Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2023 й., 07/23/70/0105-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)