23.02.2023 йилдаги 77-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг туристик-рекрацион салоҳиятини ошириш, хорижий ҳамда маҳаллий туристлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, хизмат ва савдо объектларини инфратузилма билан таъминлаш орқали аҳолининг даромадини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Шаҳрисабз ва Қамаши туманларининг мастер-режаларини ишлаб чиқиш бошланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига 2-иловага мувофиқ Шаҳрисабз ва Қамаши туманларидаги кўчмас мулк объектларининг оммавий савдолар орқали сотилиши (кейинги ўринларда — Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектлари) белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектлари негизида замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда туризм объектларини ташкил этишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу манзилли рўйхатда назарда тутилган объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик сув ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги буюртмачи корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари буюртмачи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини «E-AUKSION» электрон савдо платформасида аукцион савдолари орқали сотишдан тушган маблағларни (баҳолаш ва сотиш харажатлари, Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланган қисми ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг активлари бундан мустасно) қарорга иловадаги чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маблағлар Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасида жамланган ҳолда, истисно тариқасида, қарорга иловадаги чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига асосан «Ўзмиллийбанк» АЖ ва тижорат банклари туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда замонавий меҳмонхона мажмуалари ва дам олиш зоналари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятидаги бошқа объектларни қуриш учун кредитларни белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур қарорга иловада келтирилган объектларда қурилиш, реконструкция ишларини амалга оширишда лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ташаббускорлар томонидан қурилиши, таъмирланиши ҳамда реконструкция қилиниши режалаштирилган объектларнинг экологик талабларга мувофиқлиги юзасидан лойиҳа материалларининг ишлаб чиқилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 77-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Ўлчов бирлиги

Қуввати

Лойиҳа қиймати

(млн сўм)

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш

Шаҳрисабз тумани

1.1.

«Шаҳрисабз-Мираки» (4К307) автомобиль йўлининг 23 километрини жорий таъмирлаш (3 — 26 км)

км

23

6 500

2024-2025 йиллар

Республика бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги,

1.2.

«Мираки-Ҳисорак» (4К285) автомобиль йўлининг 7 километрини тўла таъмирлаш (7 — 14 км)

км

7

21 700

2024-2025 йиллар

Республика бюджети маблағлари

Қамаши тумани

1.3.

«Лангар-Майданак» «4Р86» автомобиль йўлининг 26 километрини жорий таъмирлаш (0 — 26 км)

км

26

3 000

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

1.4.

«Лангар-Майданак» «4Р86» автомобиль йўлининг 28 километрини тўла таъмирлаш (38 — 66 км)

км

28

112 600

2024-2025 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

1.5.

«Тўқбой-Қоратепа» (4К290) автомобиль йўлининг 7 километрини жорий таъмирлаш (0 — 7 км)

км

7

2 000

2023 йил

Республика бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

1.6.

«Учтут-Тўқбой-Янги қурилиш» (4К295) автомобиль йўлининг 1,5 километрини жорий таъмирлаш (11,5 — 13 км)

км

1,5

1 000

2023 йил

Республика бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

1.7.

«Лангар-Майданак» (4Р86) автомобиль йўлининг 12 километрини жорий таъмирлаш (26 — 38 км)

км

12

9 000

2023 йил

Халқаро молия институтлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

1.8.

«Қизилтепа-Лангар-Майданак» (4Р86) автомобиль йўлининг 30-километридаги Лангардарё кўпригини тўла таъмирлаш

пм

30

1 200

2023 йил

Халқаро молия институтлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

II. Ичимлик сув ва оқова сув тармоқлари инфратузилмасини ривожлантириш

Шаҳрисабз тумани

2.1.

«Мираки» МФЙда 9,1 км оқова сув тармоқлари ва тозалаш иншоотини қуриш

км/объект

9,1/1

11 700

2023-2024 йиллар

Республика бюджети маблағлари

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қамаши тумани

2.2.

«Майданак» обсерваторияси ва «Лангарота» зиёратгоҳида 5,2 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 1 та сув тақсимлаш иншоотини қуриш

км/объект

5,2/1

5 200

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ўзсувтаъминот» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги

III. Электр тармоқлари инфратузилмасини ривожлантириш

Шаҳрисабз тумани

3.1.

«Мираки» қўрғонида 2,5 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва икки трансформаторли 2 та трансформатор пунктини янгилаш

км/дона

2,5/2

577,5

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қамаши тумани

3.2.

«Қизилтепа-Майданак» йўлида 2 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва 4 та трансформатор пунктини янгилаш

км/дона

2/4

530

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги

3.3.

«Лангар» МФЙда 1,5 км узунликдаги электр узатиш тармоғини ва 4 та трансформатор пунктини янгилаш

км/дона

1,5/4

371

2023-2024 йиллар

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларида оммавий савдоларда сотиладиган кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ажратиладиган ишлар ҳажми ва ажратиладиган маблағлар миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2023 й., 09/23/77/0103-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)