16.01.2023 йилдаги 2866-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 16.01.2023 йилдаги 2866-IV-сон
Кучга кириш санаси
16.01.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2022 йилдаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) Кенгаши таъкидлайдики, Қўмита қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, чорвачилик тармоқларини кенгайтиришнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, соҳада олиб борилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш борасида қатор ишларни амалга оширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қўмита 15 та қонун лойиҳасини ва Қонунчилик палатасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид 3 та қарорини маромига етказишга масъул этиб белгиланган ҳамда улар маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ тартибини белгилаш, ер участкаларини электрон танлов натижалари асосида ижарага бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни қонун билан кафолатлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солишга қаратилган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги, «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги, «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда ҳамда фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида Қўмита аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қонунчилик амалиётида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг ҳамда Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиш ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганиш, мансабдор шахслар томонидан қонунларга риоя этилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишга қаратилган 19 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Қўмита ташаббуси билан 2022 йил 20 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастур доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида» парламент сўрови жўнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 15 декабрда ўтказилган Қўмита мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ахбороти эшитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қўмита аъзолари томонидан «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиш ҳолати Бухоро ва Наманган вилоятлари, «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси Хоразм вилояти, «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиш ҳолати Андижон вилояти ҳамда «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилган. Мазкур ўрганиш якунлари соҳа мутасаддилари иштирокида Қўмита мажлисларида атрофлича кўриб чиқилиб, Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан сайловчилар билан тизимли мулоқотни кучайтириш, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, тезкорлик билан бартараф этиш масалаларига устувор аҳамият қаратиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг 514 та мурожаати кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмита фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, соҳага оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик мустаҳкамланган. Хусусан, Қўмитанинг фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 4 617 маротаба ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилар билан бир қаторда Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили бу борада ҳали ўз ечимини кутаётган қатор масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонун ташаббускорлиги борасидаги таклифларни кўпайтириш, қабул қилинган қонунларнинг ижроси бўйича назорат-таҳлил тартибидаги ўрганишларни янада кенгайтириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан ўтказилган парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини доимий равишда мониторинг қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоларини қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва назорат-таҳлил тадбирларига кенгроқ жалб қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш борасидаги ислоҳотлар Қўмитанинг тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаш тизими самарадорлигини оширишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек қонун лойиҳалари бўйича фуқаролар томонидан берилаётган таклифларни бевосита улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама этиш, жойларда фуқаролар томонидан кўтарилаётган муаммоларни масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиш ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш ва амалиётда учрайдиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ташаббускорлиги борасидаги таклифларни кўпайтириш, Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш ҳамда келиб тушган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни қонун лойиҳаларини маромига етказишда ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари бўйича фуқаролар томонидан берилган таклифларни бевосита улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама этиш ҳамда фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг масъул вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар томонидан бажарилиши бўйича самарали парламент назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кўтарилган долзарб масалалардан келиб чиқиб, мутасадди вазирлик ва идоралар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 16 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2866-IV-сон