01.04.2021 йилдаги ЎРҚ-681-сон
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда чорвачилик (қорамол, қўйлар, эчкилар, отлар ва бошқалар), иссиқхона хўжалиги, паррандачилик (товуқлар, беданалар, куркалар, ғозлар, ўрдаклар), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари (уларга тегишли томорқа ер участкасининг майдонидан ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар) ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Бунда шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари ижтимоий солиқни ихтиёрий асосда тўлайди. Ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдорини тўлаш меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш чоғида бир календарь йил деб ҳисобга олинади. Ижтимоий солиқни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 июндаги ЎРҚ-847-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2023 й., 03/23/847/0384-сон — 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
 LexUZ шарҳи
3. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда) ўзгартишлар киритилсин:
1) 12-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа хўжаликларидаги» деган сўзлар «томорқа хўжаликларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 96-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида» деган сўзлар «томорқа ва деҳқон хўжаликларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.