10.02.2023 йилдаги ПФ-21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган солиқ ислоҳотларини изчил давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ҳамда 2022 йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектларини қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кичик тадбиркорлик субъектлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрофирмалар — таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхоналар — жами даромади календарь йил давомида 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўрта тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йирик тадбиркорлик субъектлари — жами даромади календарь йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жами даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади ва ушбу харидлар доирасида бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда 50 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, солиқ органлари томонидан жами даромади 10 миллиард сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади ва махсус ахборот портали билан маълумот алмашинуви таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда қўшилган қиймат солиғи суммаси инобатга олинмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда ишончли солиқ тўловчиларни инсон омилисиз аниқлаш ва уларга давлат харидларида устунлик берилишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар суммаларини «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ учун 10 миллиард сўм этиб қатъий белгиланган миқдорда ўрнатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дори воситаларининг давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига бепул берилиши ёки амал қилиш муддати қисқалиги сабабли нархи пасайтирилган қиймат бўйича реализация қилиниши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар (зарарлар) деб эътироф этилиши ва мос равишда фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар турларини аниқ белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўшилган қиймат солиғини қоплаш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек, солиқни ноқонуний қоплаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 2023 йил 1 октябрга қадар тажриба тариқасида товарларни (хизматларни) сотиб олиш ва (ёки) реализация қилиш билан боғлиқ битимларда иштирок этган контрагентлар — сотувчилар (харидорлар) томонидан қўшилган қиймат солиғининг кам тўланганлиги (солиқ узилиши) аниқланганда, Солиқ қўмитасига мазкур контрагентларга нисбатан солиқ назорати тадбирларини тайинлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 1 апрелга қадар тажриба доирасида қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ узилишини аниқлаш ва қўллаш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2023 йил 1 майдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хомашёси, ғалла ёки шолини қабул қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимларининг операторлари ўз тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилишлари мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПФ-21-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони билан тасдиқланган Реал вақт режимида идоралараро электрон алоқа орқали солиқ органларига тақдим этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхати қуйидаги мазмундаги 16 — 19 позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

16.

Реализация қилинган ёки ижарага берилган давлат мулки объектлари тўғрисида, шунингдек, давлат улушига тегишли соф фойдадан ҳисобланган дивидендлар ва ажратмалар тўғрисида маълумот

Давлат активларини бошқариш агентлиги

17.

Солиқ имтиёзларини қўлловчи иштирокчилар ва резидентлар тўғрисида маълумот

Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши назарда тутилган бирлашмалар, махсус иқтисодий зоналарнинг дирекциялари ва бошқа ташкилотлар

18.

Шахсларнинг пенсияга чиқиши тўғрисидаги маълумот

Пенсия жамғармаси

19.

Биллинг тизими орқали мижозлардан олинган тўловлар ҳақида маълумот

Электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларини реализация қилувчи корхоналар

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони 7-банди «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси «12 фоизгача ҳамда» сўзларидан кейин «2025 йилдан» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-165-сон Фармони 6-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«устав фондида 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунга қадар фойданинг 10 фоизгача миқдоридаги («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда 10 миллиард сўм қатъий белгиланган миқдордаги) ажратмалари ҳисобидан корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамида шакллантириладиган Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари (кейинги ўринда — Жамғарма) ташкил этилади. Бунда:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4348-сон қарорининг 6-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча учинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илованинг 2-банди «в» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5252-сон қарори 1-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади, бундан автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов ҳамда ўзини-ўзи банд қилган шахслар томонидан берилган харид чеклари мустасно».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда, солиқ ва кадастр органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд бўлган маълумотларнинг учинчи шахсларга тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 августдаги «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 529-сон қарорида назарда тутилган тартибда амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-471-сон қарори 16-бандининг иккинчи хатбошисидаги «20» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги «Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 310-сон қарорига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, Комиссия раиси

2.

А.И. Ахмедхаджаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

3.

Ш.С. Хидоятов

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

4.

А.А. Муминов

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари

5.

А.Н. Каримов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

6.

Ш.Ш. Шарахметов

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг раиси

7.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 877-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди «б» кичик банди ва Низомга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жисмоний шахслар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) чеклари».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 06/23/21/0085-сон; 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)