Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига замонавий музейлар ва кўргазмалар фаолиятини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида
Бугунги кунда юртимизнинг турли жойларида бутун оламга қадимий бой тарихимиз ҳақида маълумотлар бериб турувчи музейлар фаолият юритмоқда ва дунёнинг турли давлатларидан сайёҳларни ўзига жалб қилиб, ватанимизнинг шонли тарихини оламга кенг ёйишга хизмат қилиб келмоқда.
Юртимизда музейлар ва кўргазмалар фаолиятини кенгайтириш, хусусан, Самарқанд вилоятида замонавий музейлар ва кўргазмаларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 376-сон қарорининг 2-банди «а» кичик бандига мувофиқ Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрининг Шоҳрух кўчасидаги 19-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Самарқанд вилояти бош бошқармаси биноси (умумий майдони 785,00 кв. метр бўлган тарихий бино — Расмий меҳмонларни қабул қилиш уйи) «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маданий мерос агентлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Марказий банк билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинонинг белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилиб олинишини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 февраль,
58-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 февралдаги 58-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилаётган ўзгартириш
1. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатининг Самарқанд вилояти блоки 209-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
| « | ||||
| 209. | Фуқаролик иншооти | XX аср | Ўзбекистон ва Шоҳрух кўчалари кесишмасида жойлашган | Давлат мулки. «Самарқанд» давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида |
| ». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2023 й., 09/23/58/0079-сон)