21.06.2022 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакатнинг саноат, агросаноат, ишлаб чиқариш ва илмий-техник салоҳияти имкониятлари, шунингдек, уларнинг икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдаги манфаатдорликларини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик ва ўзаро манфаат принциплари асосида саноат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг самарадорлигини ривожлантириш ва ошириш учун мавжуд салоҳиятни эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсадлари Томонларнинг ўз ваколатлари доирасида ва Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ саноат соҳасидаги ҳамкорликни тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатлилик асосида мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва бундай ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар саноат соҳасидаги ҳамкорликни металлургия, кимё, қурилиш, фармацевтика, нефт ва газ ҳамда заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш каби устувор йўналишларда ва ўзаро қизиқиш уйғотадиган бошқа соҳаларда ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишбилармонлик ва шериклик ҳамкорлигини ташкил этиш мақсадида ўз давлатларининг саноат корхоналари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ҳудудида мазкур Битимнинг 2-моддасида кўрсатилиб ўтилган йўналишлар бўйича саноат соҳасида фаолият олиб борувчи қўшма корхоналарни ташкил этишга кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг саноат соҳасидаги ҳамкорликни тартибга солувчи қонунчилиги бўйича ахборот алмашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатни ривожлантиришнинг миллий устувор йўналишлари бўйича ахборот алмашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ҳудудидаги кўргазма-ярмарка тадбирларида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг саноат корхоналари ва тегишли соҳавий уюшмаларини жалб қилишга кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича конференция, семинар ва давра суҳбатларини ташкил этишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўшма чора-тадбирлар режаси, ҳаракатлар дастури ва мазкур Битимни амалга оширишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) зарур бўлганда, қўшма ишчи гуруҳ тузадилар ва икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни такомиллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича доимий маслаҳатлашувларни ўтказиш механизмини йўлга қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, Томонлар уларни музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг уларнинг давлатлари иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Битимга унинг ажралмас қисми бўлган ва мазкур Битимнинг 8-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини Томонлар бажарганлиги тўғрисидаги охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим беш йил муддатга тузилади. Мазкур Битимнинг амал қилиши, башарти Томонлардан бири унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида тегишли муддат тугашига олти ой қолгунга қадар бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали хабардор қилмаса, ўз-ўзидан кейинги беш йиллик муддатларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2022 йил 21 июнда, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матнлар ўртасида фарқлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)