Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнабод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 16 августдаги «Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги 1290-IV-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудуди чегаралари ўзгартирилсин;
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1 827,1 гектар (шундан, 424,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490,0 гектар (шундан,154,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1 134,2 гектар (шундан, 578,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 294,6 гектар (шундан, 1 090,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига;
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2 107,4 гектар (шундан, 1 002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига;
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Тошкент шаҳри таркибига ўтказилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган (суғориладиган) ерларни бошқа мақсадлар учун ажратиш ва фойдаланиш тақиқланади;
Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Зангиота тумани 20, 21, 22, 23, 24, 25-сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани 1, 2-сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Қибрай тумани 13, 14, 15-сайлов округларидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг депутатлари ҳисобланади;
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига ўтказилаётган Тошкент вилоятининг Қибрай тумани 16-сайлов округидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг депутати халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган:
Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва график чизмаси 1 — 12-иловаларга мувофиқ;
Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг чегаралари тавсифи ва график чизмаси 13 — 22-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарор ижроси билан боғлиқ барча чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 27 август,
СҚ-379-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи
Тошкент шаҳри Сергели тумани Янги Сергели кўчасининг шарқий томони ҳамда Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг жануб томони билан туташган жой (Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ўқидан 30 метр масофада ва Янги Сергели кўчасининг бордюридан 75 метр масофада туташган нуқтаси) бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ35,98», шарқий узунлик координаталари 69°13ʼ07,02»).
1-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг жануб томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 30 метр масофада ўтади) шарқий йўналишда 8 922 метр масофада, Хонобод-Қўйлиқ автомобиль йўлининг Порлоқ кўчаси билан туташган жойидаги 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ15,41», шарқий узунлик координаталари 69°19ʼ18,18»).
2-нуқтадан чегара чизиғи Порлоқ кўчаси ўқи бўйлаб аввал ғарбий йўналишда 346 метр, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда 944 метр масофани ўтиб 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ55,63», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ32,74»).
3-нуқтадан чегара қуруқ чегара чизиғи орқали Тошкент шаҳрининг чегара чизиғи бўйлаб аввал жануби-ғарбий йўналишда 1 855 метр масофада Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи билан туташади, сўнгра йўналишини ўзгартирмаган ҳолда Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи бўйлаб барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 2 300 метр масофада 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ22,09», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ45,66»).
4-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали жануби-шарқий йўналишда 150 метр масофада Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб, дарёнинг чап қирғоғига туташади, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб 145 метр масофани ўтиб, 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ15,20», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ44,66»).
5-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали шимоли-ғарбий йўналишда 296 метр масофада Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб, дарёнинг ўнг қирғоғига туташади, сўнгра Чирчиқ дарёси ўзанининг ўнг қирғоғи бўйлаб барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 1 930 метр масофани ўтиб, 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ13,04», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ18,05»).
6-нуқтадан чегара қуруқ чегара чизиғи орқали Тошкент шаҳрининг чегара чизиғи (бузилиб кетган эски Чортоқ ариғи) бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-ғарбий йўналишда 1 234 метр масофани ўтиб, темир йўлнинг шимолий томони билан туташади, сўнгра темир йўлнинг ўнг томони бўйлаб ғарбий йўналишда ёйсимон шаклда 475 метр масофани ўтиб, 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ49,93», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ17,57»).
7-нуқтадан чегара қуруқ чегара чизиғи орқали шимоли-ғарбий йўналишда 573 метр масофада Хонобод 3-тор кўчасига туташади, сўнгра йўналишини ўзгартирмаган ҳолда Хонобод 3-тор кўчасининг ўқи бўйлаб 650 метр масофани ўтиб, 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ21,07», шарқий узунлик координаталари 69°15ʼ45,24»).
8-нуқтадан чегара чизиғи Хонобод кўчасининг ўқи бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 1 663 метр масофада темир йўлга туташади, сўнгра Тошкент-Ангрен темир йўлининг шарқий томони бўйлаб шимолий йўналишда 2 113 метр масофада 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ03,26», шарқий узунлик координаталари 69°14ʼ32,94»).
9-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали жануби-ғарбий йўналишда 614 метр масофада дала тупроқ йўлига туташади, сўнгра дала тупроқ йўлининг шарқий томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 414 метр масофада Шокирариқ каналининг ўнг томонида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ08,13», шарқий узунлик координаталари 69°13ʼ55,98»).
10-нуқтадан чегара чизиғи Шокирариқ каналининг сув оқими бўйлаб каналнинг ўнг томонидан барча бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-ғарбий йўналишда 1 682 метр масофани ўтиб, Янги Сергели кўчаси билан туташади, сўнгра Янги Сергели кўчасининг шарқий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл бордюридан шимоли-ғарбий йўналишда 75 метр масофада ўтади) 2 389 метр масофани ўтиб бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ35,98», шарқий узунлик координаталари 69°13ʼ07,02»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи
Оҳангарон шоҳкўчаси билан R-12 автомобиль йўлининг (Ийк-ота) айлана шаклидаги чорраҳасининг марказий ўқидан жануби-ғарбий йўналишда R-12 автомобиль йўли (Ийк-ота) ўқи бўйлаб 357 метр масофада жойлашган жой бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ33,45», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ34,18»).
1-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда R-12 автомобиль йўли ўқидан 32 метр масофада 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ32,72», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ35,10»).
2-нуқтадан чегара чизиғи R-12 автомобиль йўлининг жануб томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишда 4 331 метр масофада Бектемир каналининг ўнг томонида жойлашган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ01,83», шарқий узунлик координаталари 69°21ʼ13,32»).
3-нуқтадан чегара чизиғи Бектемир каналининг ўнг томони бўйлаб сув оқимига қарши томонга шимоли-ғарбий йўналишда 1 260 метр масофада «4Р21 Тошкент айланма йўли»ни кесиб ўтиб, Бектемир мусулмонлар қабристони девори бурчагида жойлашган 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ37,34», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ46,64»).
4-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент шаҳрининг чегараси бўйлаб чегара бурилишларини ҳисобга олган ҳолда қайрилишларини ичига олган ҳолда шимоли-ғарбий йўналишда 6 714 метр масофада бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ33,45», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ34,18»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи
«Намуна» маҳалласи ҳудудида жойлашган Бектемир мусулмонлар қабристони бурчаги бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ37,34», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ46,64»).
1-нуқтадан чегара чизиғи Бектемир каналининг ўнг томонидан сув оқими бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 1 260 метр масофада «4Р21 Тошкент айланма йўли»ни кесиб ўтиб 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ01,83», шарқий узунлик координаталари 69°21ʼ13,32»).
2-нуқтадан чегара чизиғи «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жануб томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишида 4 651 метр масофани ўтиб, 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ15,91», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ51,20»).
3-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали Тошкент шаҳрининг чегараси бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 2 942 метр масофада «4Р21 Тошкент айланма йўли»ни кесиб ўтиб, «Қизил-ариқ» номли ариқ билан кесишган жойдаги 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 410 12ʼ20,75», шарқий узунлик координаталари 690 17ʼ18,55»).
4-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент шаҳрининг чегараси бўйлаб чегара бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 7 017 метр масофадан ўтиб, бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ37,34», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ46,64»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи
«Кўксарой» мажмуасининг девори бурчаги ҳамда Қорасув канали туташган жой бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ27,60», шарқий узунлик координаталари 69°24ʼ34,20»).
1-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали шимоли-шарқий йўналишда 8 метр масофада аҳоли томорқалари девори бурчагига туташади, сўнгра аҳоли томорқалари девори бўйлаб аввал шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 45 метр, кейин жанубий-жануби-шарқий йўналишда 13 метр масофани ўтиб, Қорасув каналининг шимолий қирғоғи билан туташади, сўнгра Қорасув каналининг шимолий қирғоғи бўйлаб канал бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 530 метр масофани ўтади, кейин чегара чизиғи Қорасув каналини кесиб ўтиб, аҳоли томорқалари ва иссиқхоналар чегарасидаги деворлар бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-шарқий йўналишда 734 метр масофада автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ45,48», шарқий узунлик координаталари 69°25ʼ14,47»).
2-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг шарқий томони бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 777 метр масофани ўтади, сўнгра автомобиль йўлини кесиб ўтиб яхшиланган йўлнинг шимолий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 240 метр масофани ўтади, кейин аҳоли томорқаларининг чегаралари бўйлаб жанубий-жануби-шарқий йўналишда 111 метр масофани ўтади, сўнгра аҳоли томорқалари девори бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 137 метр масофада кўча билан туташади, кейин чегара чизиғи аҳоли томорқалари чегараси бўйлаб аввал жанубий-жануби-шарқий йўналишда 125 метр, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда 77 метр, кейин жанубий-жануби-шарқий йўналишда 296 метр масофани ўтиб каналнинг ўнг томони билан туташади, сўнгра каналнинг ўнг томони бўйлаб дала йўлини кесиб ўтиб жануби-ғарбий йўналишда 474 метр масофани ўтади, кейин кўчанинг ўнг томони ва ариқнинг чап томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 216 метр масофани ўтади, сўнгра чегара чизиғи ишлаб чиқариш корхоналарининг девори ва аҳоли томорқасининг чегараси бўйлаб бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-ғарбий йўналишда 1 117 метр масофани ўтиб каналнинг чап томони билан туташади, кейин каналнинг чап томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 332 метр масофани ўтиб 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ40,07», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ10,22»).
3-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг шимолий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 16 метр масофада ўтади) шарқий йўналишда 2 209 метр масофада 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ44,09», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ45,08»).
4-нуқтадан чегара чизиғи жанубий йўналишда автомобиль йўлини кесиб ўтиб, яхшиланган йўлнинг ғарбий томони бўйлаб 415 метр масофада Қибрай сув иншоотининг бетон деворида жойлашган 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ30,71», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ46,47»).
5-нуқтадан чегара чизиғи Қибрай сув иншоотининг бетон девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жанубий-жануби-шарқий йўналишда 605 метр масофада боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудий чегараси деворида жойлашган 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ17,24», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ54,11»).
6-нуқтадан чегара чизиғи боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудий чегараси девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 447 метр масофада Чирчиқ дарёсининг ғарбий қирғоғи минтақасида жойлашган 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ10,60», шарқий узунлик координаталари 69°28ʼ08,52»).
7-нуқтадан чегара чизиғи Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи минтақаси бўйлаб дарё бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу дарёнинг қирғоғидан 25 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишда 2 480 метр масофада Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини туташтирувчи кўприкнинг ўқида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ15,38», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ54,61»).
8-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини туташтирувчи кўприкнинг ўқидаги нуқтадан Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи минтақаси бўйлаб дарё бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу дарёнинг қирғоғидан 25 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишда 8 484 метр масофани ўтиб, автомобиль йўли бўйида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°16ʼ07,87», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ46,39»).
9-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент шаҳрининг чегараси бўйлаб чегара бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимолий йўналишда 17 813 метр масофада ТТЗга борадиган темир йўлининг ғарбий томонида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ51,15», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ45,03»).
10-нуқтадан чегара чизиғи ТТЗга борадиган темир йўлини кесиб ўтиб «Кўксарой» мажмуаси девори билан шимоли-шарқий йўналишда 72 метр масофада туташади, сўнгра «Кўксарой» мажмуаси девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 2 249 метр масофада «Кўксарой» мажмуасининг жануби-шарқий деворининг бурилиш бурчагида жойлашган бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ27,60», шарқий узунлик координаталари 69°24ʼ34,20»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
8-ИЛОВА
8-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
9-ИЛОВА
9-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ўртасидаги чегаранинг «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг Паррандачилик фермасига кириш йўли билан кесишган жойи бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ12,09», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ40,71»).
1-нуқтадан чегара чизиғи Паррандачилик фермасига кириш йўлининг ўқи бўйлаб ғарбий йўналишда 952 метр масофада номсиз коллектор бўйида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ10,42», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ00,25»).
2-нуқтадан чегара чизиғи коллекторнинг чап томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 679 метр масофада «Боғзор» маҳалласига кириш йўли билан туташади, сўнгра йўлнинг ўқи бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 201 метр масофада «4Р21 Тошкент айланма йўли» билан туташган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ32,39», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ22,66»).
3-нуқтадан чегара чизиғи «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг ғарбий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) жануби-шарқий йўналишда 754 метр масофада бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ12,09», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ40,71»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
10-ИЛОВА
10-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
11-ИЛОВА
11-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг тавсифи
Оҳангарон шохкўчасининг (чегара нуқтаси ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада) шарқий томонидаги номсиз кўчанинг жанубий томони ҳамда Чирчиқ дарёсининг шимолий қирғоғи билан туташган жойи 1-бошланғич нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ44,19», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ27,41»).
1-нуқтадан чегара чизиғи кўчанинг ўнг томони бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда ёйсимон шаклда 890 метр масофани ўтиб 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°16ʼ07,87», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ46,39»).
2-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали жануби-шарқий йўналишда 286 метр масофада Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб, яхшиланган йўлнинг ўнг томонига туташади, сўнгра яхшиланган йўлнинг жанубий томони бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 454 метр масофада Голф-клуб ҳудудининг деворида жойлашган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ54,27», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ09,76»).
3-нуқтадан чегара чизиғи Голф-клуб ҳудудининг девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 2 844 метр масофада Оҳангарон шохкўчасининг чап томонида жойлашган 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ19,81», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ58,28»).
4-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасининг шимолий томони бўйлаб Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади), шимоли-ғарбий йўналишда 1 040 метр масофада бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ44,19», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ27,41»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
12-ИЛОВА
12-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказиладиган ерлар чегарасининг чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
13-ИЛОВА
13-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Сергели тумани чегарасининг тавсифи
Тошкент шаҳри Чилонзор ва Янгиҳаёт туманлари ўртасидаги чегаранинг Тошкент-Самарқанд темир йўлининг жанубий томонидаги ҳамда Олмазор — 5-бекат ер усти метро линиясининг ғарб томони билан туташган жойи бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ25,44», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ40,77»).
1-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Самарқанд темир йўлининг жанубий томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўл ўқидан 12 метр масофада ўтади) 2 388 метр масофани ўтиб, Янги Сергели кўчасини кесиб ўтади, сўнгра 2-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ14,05», шарқий узунлик координаталари 69°13ʼ00,26»).
2-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Самарқанд темир йўлининг жанубий томони бўйлаб ва ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари ҳудуди бўйлаб барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 5 586 метр масофада Қумариқ кўчасини кесиб ўтади, сўнгра темир йўлнинг жанубий томони бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўл ўқидан 12 метр масофада ўтади) 2 001 метр масофада Қорасув каналини кесиб ўтиб, 3-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ51,96», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ51,47»).
3-нуқтадан чегара чизиғи Қорасув каналининг чап томони бўйлаб жанубий йўналишда (чегара чизиғи ушбу каналнинг чап томонидан 10 метр масофада ўтади) барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 1 669 метр масофада Бешкент кўчасини кесиб ўтади, сўнгра мазкур кўчанинг жанубий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишида 1 004 метр масофада Файзиобод кўчаси билан туташади ва ушбу кўчанинг шарқий томони бўйлаб жанубий-жануби-шарқий йўналишда 66 метр масофада номсиз кўча билан туташиб, номсиз кўчанинг шарқий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 363 метр масофани ўтиб Янги Қўйлиқ кўчаси билан кесишган 4-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ09,57», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ06,59»).
4-нуқтадан чегара чизиғи Янги Қўйлиқ кўчасининг шарқий томони бўйлаб жанубий йўналишда 943 метр масофада Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини кесиб ўтади, сўнгра мазкур йўлнинг жанубий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 16 метр масофада ўтади) шарқий йўналишда 1 981 метр масофада Порлоқ кўчаси билан туташган 5-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ15,04», шарқий узунлик координаталари 69°19ʼ18,92»).
5-нуқтадан чегара чизиғи Порлоқ кўчасининг ўқи бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 1 290 метр масофани ўтади, сўнгра чегара қуруқ чегара чизиғи орқали Тошкент шаҳрининг аввалги чегара чизиғи бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 1 855 метр масофада Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи билан туташади, сўнгра йўналишини ўзгартирмаган ҳолда Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи бўйлаб барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 2 300 метр масофани ўтиб чегара тўғри чегара чизиғи орқали жануби-шарқий йўналишда 150 метр масофада Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб, дарёнинг чап қирғоғида 4-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ22,09», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ45,66»).
6-нуқтадан чегара чизиғи Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 2 530 метр масофада «Тошкент-Ангрен-Поп» темир йўлини кесиб ўтиб 7-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ29,07», шарқий узунлик координаталари 69°15ʼ23,03»).
7-нуқтадан чегара чизиғи Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб, «Тошкент-Ангрен-Поп» темир йўлининг ғарбий томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўл ўқидан 12 метр масофада ўтади) 2 948 метр масофада Қипчоқ кўчаси билан кесишган 8-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ54,70», шарқий узунлик координаталари 69°14ʼ41,80»).
8-нуқтадан чегара чизиғи Қипчоқ кўчасининг жанубий томони бўйлаб ғарбий-жануби-ғарбий йўналишда 2 386 метр масофани ўтиб 9-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ17,52», шарқий узунлик координаталари 69°13ʼ12,07»).
9-нуқтадан чегара чизиғи Қипчоқ кўчасини кесиб ўтиб, Олмазор — 5-бекат ер усти метро линиясининг ғарбий томони бўйлаб шимолий-шимоли-ғарбий йўналишда 4 483 метр масофада бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ25,44», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ40,77»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
14-ИЛОВА
14-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Сергели тумани чегараси чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
15-ИЛОВА
15-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Бектемир тумани чегарасининг тавсифи
Тошкент шаҳри Бектемир, Сергели ва Миробод туманлари ўртасидаги чегаранинг Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг жанубий томонида Порлоқ кўчаси билан туташган жойи бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ15,04», шарқий узунлик координаталари 69°19ʼ18,92»).
1-нуқтадан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини шарқий йўналишда кесиб ўтиб, чегара чизиғи Қўйлиқ-ота кўчасининг жанубий томони бўйлаб 770 метр масофада Фарғона йўли кўчасини кесиб ўтади, сўнгра мазкур кўчани шарқий томони бўйлаб 372 метр масофада Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини кесиб ўтиб жанубий-жануби-шарқий йўналишда 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ17,26», шарқий узунлик координаталари 69°19ʼ53,74»).
2-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини жанубий томони бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) 4 640 метр масофада Роҳат ҳалқа айланма йўли чорраҳасининг шимолий томонида қолдириб, Оҳангарон шохкўчасини кесиб ўтади ҳамда Оҳангарон шохкўчасининг шимолий томони бўйлаб жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 20 метр масофада ўтади) 784 метр масофани ўтиб 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ44,19», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ27,41»).
3-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасининг шимолий томони бўйлаб Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади), жануби-шарқий йўналишда 1 040 метр масофани ўтиб 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ19,81», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ58,28»).
4-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасининг шимолий томони бўйлаб жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 1 204 метр масофани ўтиб 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ51.59», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ34.03»).
5-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасини жануби-ғарбий йўналишда 50 метр масофада кесиб ўтади, сўнгра автомобиль йўли чорраҳасининг ёйсимон ҳалқасини ғарбий томони бўйлаб R-12 автомобиль йўли (Ийк-ота) билан жануби-ғарбий йўналишда 543 метр масофада туташади, сўнгра R-12 автомобиль йўлини (Ийк-ота) жануби-шарқий йўналишда 48 метр масофада кесиб ўтиб 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ32,72», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ35,10»).
6-нуқтадан чегара чизиғи R-12 автомобиль йўли (Ийк-ота)нинг жанубий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 4 330 метр масофани ўтиб 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ01,83», шарқий узунлик координаталари 69°21ʼ13,32»).
7-нуқтадан чегара чизиғи «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жанубий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 4 650 метр масофани ўтиб 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ15,91», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ51,20»).
8-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали Тошкент шаҳрининг чегараси бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 2 942 метр масофада «4Р21 Тошкент айланма йўли»ни кесиб ўтиб, «Қизил-ариқ» номли ариқ билан кесишган жойдаги 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ20,75», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ18,55»).
9-нуқтадан чегара чизиғи «Қизил-ариқ» номли ариқнинг жануби-ғарбий йўналиши бўйлаб 629 метр масофани ўтади, сўнгра шимоли-ғарбий йўналишда қуруқ чегара чизиғи орқали 105 метр масофада 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ18,17», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ49,46»).
10-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб, шимоли-ғарбий йўналишда 150 метр масофада дарёнинг ўнг қирғоғига ўтади ҳамда Тошкент шаҳрининг чегара чизиғи бўйлаб аввал шимоли-шарқий йўналишда 2 300 метр масофада Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи билан туташади, сўнгра шимоли-ғарбий йўналишда қуруқ чегара чизиғи орқали 114 метр масофани ўтиб, Тошкент шаҳрининг чегара чизиғи аввалгиси бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 1 741 метр масофани ўтиб Порлоқ кўчаси билан туташади, сўнгра Порлоқ кўчасининг ўқи бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 1 290 метр масофани ўтиб Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан туташади, сўнгра жануби-шарқий йўналишда Порлоқ кўчасини кесиб ўтиб, бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ15,04», шарқий узунлик координаталари 69°19ʼ18,92»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
16-ИЛОВА
16-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Бектемир тумани чегараси чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
17-ИЛОВА
17-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани чегарасининг тавсифи
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг орасидаги чегара чизиғидаги Тошкент-Хўжакент темир йўлининг ўнг (жанубий) томони билан Темур Малик кўчасининг ўнг (шарқий) томони кесишган жой бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ21,33», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ39,59»).
1-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Хўжакент темир йўлининг жанубий томони бўйлаб бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шарқий-шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 12 метр масофада ўтади) 4 626 метр масофада ТТЗ йўналишидаги темир йўлининг ғарбий томонида 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°22ʼ02,00», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ32,50»).
2-нуқтадан чегара чизиғи ТТЗ йўналишидаги темир йўлнинг ғарбий томони бўйлаб ҳамда Юзработ кўчасини кесиб ўтиб ўз йўналиши бўйлаб жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 6 метр масофада ўтади) 469 метр масофани ўтиб 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ51,14», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ45,03»).
3-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда ТТЗга борадиган темир йўлини кесиб ўтиб, «Кўксарой» мажмуаси девори билан 72 метр масофада туташади ҳамда шимоли-шарқий йўналишда «Кўксарой» мажмуаси девори бўйлаб барча қайрилишларини ичига олган ҳолда 2 249 метр масофада «Кўксарой» мажмуасининг жануби-шарқий деворининг бурилиш бурчагидаги 4-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ27,60», шарқий узунлик координаталари 69°24ʼ34,20»).
4-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали шимоли-шарқий йўналишда 8 метр масофада аҳоли томорқалари девори бурчагига туташади, сўнгра аҳоли томорқалари девори бўйлаб аввал шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 45 метр, кейин жанубий-жануби-шарқий йўналишда 13 метр масофани ўтиб Қорасув каналининг шимолий қирғоғи билан туташади, сўнгра Қорасув каналининг шимолий қирғоғи бўйлаб канал бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 530 метр масофани ўтади, кейин чегара чизиғи Қорасув каналини кесиб ўтиб, аҳоли томорқалари ва иссиқхоналар чегарасидаги деворлар бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-шарқий йўналишда 734 метр масофада автомобиль йўлини кесиб ўтиб 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ45,48», шарқий узунлик координаталари 69°25ʼ14,47»).
5-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг шарқий томони бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 777 метр масофани ўтади, сўнгра автомобиль йўлини кесиб ўтиб, яхшиланган йўлнинг шимолий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 240 метр масофани ўтади, кейин аҳоли томорқаларининг чегаралари бўйлаб жанубий-жануби-шарқий йўналишда 111 метр масофани ўтади, сўнгра аҳоли томорқалари девори бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 137 метр масофада кўча билан туташади, кейин чегара чизиғи аҳоли томорқалари чегараси бўйлаб аввал жанубий-жануби-шарқий йўналишда 125 метр, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда 77 метр, кейин жанубий-жануби-шарқий йўналишда 296 метр масофани ўтиб каналнинг ўнг томони билан туташади, сўнгра каналнинг ўнг томони бўйлаб дала йўлини кесиб ўтиб жануби-ғарбий йўналишда 474 метр масофани ўтади, кейин кўчанинг ўнг томони ва ариқнинг чап томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 216 метр масофани ўтади, сўнгра чегара чизиғи ишлаб чиқариш корхоналарининг девори ва аҳоли томорқасининг чегараси бўйлаб бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-ғарбий йўналишда 1 117 метр масофани ўтиб каналнинг чап томони билан туташади, кейин каналнинг чап томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 332 метр масофани ўтиб, 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ40,07», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ10,22»).
6-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг шимол томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 16 метр масофада ўтади) шарқий йўналишда 4 640 метр масофада 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ44,09», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ45,08»).
7-нуқтадан чегара чизиғи жанубий йўналишда автомобиль йўлини кесиб ўтиб, яхшиланган йўлнинг ғарбий томони бўйлаб 415 метр масофада, Қибрай сув иншоотининг бетон деворида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ30,71», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ46,47»).
8-нуқтадан чегара чизиғи Қибрай сув иншоотининг бетон девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жанубий-жануби-шарқий йўналишда 605 метр масофада боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудий чегараси деворида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ17,24», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ54,11»).
9-нуқтадан чегара чизиғи боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудий чегараси девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 447 метр масофада Чирчиқ дарёсининг қирғоғи минтақасида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ10,60», шарқий узунлик координаталари 69°28ʼ08,52»).
10-нуқтадан чегара чизиғи Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи минтақаси бўйлаб дарё бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу дарёнинг қирғоғидан 25 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишда 2 480 метр масофада Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини туташтирувчи кўприкнинг ўқида жойлашган 11-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ15,38», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ54,61»).
11-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини жануб томони бўйлаб ғарбий-шимоли-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) 9 334 метр масофани ўтиб автомобиль йўли билан кесишади, сўнгра Қорасув каналини кесиб ўтиб шимолий йўналишда 60 метр масофада 12-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ24,31», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ34,73»).
12-нуқтадан чегара чизиғи ғарбий йўналишда Маҳтумқули, Темур Малик ва Паркент кўчаларини туташтирувчи уч қаватли йўл ўтказгичини ғарб томонда қолдириб, шимоли-ғарбий йўналишда Паркент кўчасининг шарқий томони бўйлаб бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) 3 110 метр масофани ўтиб темир йўл билан туташади, сўнгра жанубий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 12 метр масофада ўтади) 754 метр масофада темир йўл ва Кичик ҳалқа йўлини кесиб ўтиб ғарбий-шимоли-ғарбий йўналишда 71 метр масофада 13-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ46,76», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ27,85»).
13-нуқтадан чегара чизиғи Кичик ҳалқа йўлини боғловчи ёрдамчи йўл ғарбий томони бўйлаб шимолий йўналишда 147 метр масофада Асака кўчаси билан туташади, сўнгра мазкур йўлнинг жанубий томони бўйлаб ғарбий-шимоли-ғарбий йўналишда 289 метр масофада Салар канали билан туташади ҳамда Салар каналининг жануби бўйлаб бурилишларни ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу каналнинг қирғоғидан 10 метр масофада ўтади) 1 250 метр масофада Мовароуннаҳр кўчаси билан туташган 14-нуқтада туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ37,62», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ51,72»).
14-нуқтадан чегара чизиғи Мовароуннаҳр кўчаларини боғловчи ёрдамчи йўлнинг шарқий томони бўйлаб жанубий йўналишда 336 метр масофани ўтиб Маҳтумқули кўчаси билан туташади, сўнгра мазкур кўчанинг шимолий томони бўйлаб ғарбий йўналишда 1 470 метр масофада А. Темур хиёбонидаги айланма йўлдаги 15-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ38,54», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ54,36»).
15-нуқтадан чегара чизиғи А. Темур хиёбонидаги айланма йўлнинг шарқий томони бўйлаб шимолий йўналишда 271 метр масофани ўтиб А. Темур шохкўчасига туташиб, мазкур кўчанинг шарқий томони бўйлаб шимолий йўналишда 271 метр масофани ўтади, сўнгра Истиқлол кўчаси билан туташади ва Истиқлол кўчасининг жанубий томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 170 метр масофани ўтиб, кўчанинг шарқий томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 193 метр масофада Шаҳрисабз кўчасида кесишган жойда 16-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ56,40», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ02,48»).
16-нуқтадан чегара чизиғи Шаҳрисабз кўчасини кесиб ўтиб, Олой кўчасининг шарқий томони бўйлаб бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 719 метр масофани ўтади, сўнгра 9 қаватли 7-уй ва 17 қаватли 1б-уйлар орасидаги кўчанинг жанубий томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 132 метр масофада А.Қодирий кўчаси билан туташади, ушбу кўчанинг ғарбий томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 100 метр масофада 17-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ09,24», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ27,97»).
17-нуқтадан чегара чизиғи А.Қодирий кўчасини кесиб ўтиб, Ниёзбек Йўли 6-тор кўчасининг ғарб томони бўйлаб шимолий йўналишда 377 метр масофани ўтиб, Ниёзбек Йўли 3-тор кўчасининг жануб томони бўйлаб шарқий йўналишда 111 метр масофада, сўнгра шимолий йўналишда Ниёзбек Йўли 3-тор кўчасини кесиб ўтиб, Ниёзбек Йўли кўчасининг ғарбий томони бўйлаб 91 метр масофада 18-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ23,63», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ33,70»).
18-нуқтадан чегара чизиғи Ниёзбек Йўли кўчасини кесиб ўтиб, Оққўрғон ариғи бўйлаб бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шарқий йўналишда 358 метр масофада Осиё кўчасини кесиб ўтади, сўнгра Осиё кўчасининг шимолий томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 14 метр масофада ўтади) 148 метр масофада 19-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ30,93», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ47,08»).
19-нуқтадан чегара чизиғи Оққўрғон 6-тор кўчасининг шимолий томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 599 метр масофани ўтиб, Оққўрғон ариғи бўйлаб бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 821 метр масофада Кичик ҳалқа йўлини кесиб ўтади ҳамда мазкур йўлнинг шимолий томони бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 390 метр масофада 20-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ02,55», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ16,79»).
20-нуқтадан чегара чизиғи ишлаб чиқариш корхоналарининг бетон девори ва Янгитарнов 1-тор кўчасининг шарқий томони бўйлаб шимолий-шимоли-ғарбий йўналишда 431 метр масофани ўтиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг бетон девори бўйлаб бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 636 метр масофани ўтади, сўнгра темир йўлини шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 60 метр масофада кесиб ўтади ҳамда темир йўлининг шарқий томони бўйлаб жанубий-жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 12 метр масофада ўтади) 867 метр масофада Салар каналининг шимол томони билан 21-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ56,27», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ49,84»).
21-нуқтадан чегара чизиғи Салар каналининг шимолий томони бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу каналнинг қирғоғидан 10 метр масофада ўтади) 2 695 метр масофада Шаҳриобод кўчаси билан туташган 22-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ03,83», шарқий узунлик координаталари 69°19ʼ31,72»).
22-нуқтадан чегара чизиғи Шаҳриобод кўчасининг жанубий томони бўйлаб шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 16 метр масофада ўтади) 691 метр масофада темир йўлни кесиб ўтади, сўнгра Тошкент-Хўжакент темир йўлининг жанубий томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 12 метр масофада ўтади) 1 095 метр масофада Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини кесиб ўтиб бошланғич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ21,33», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ39,59»).
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани «Мирзо Улуғбек» шаҳарчаси чегарасининг тавсифи
ЎзФА Ядро физикаси институти шарқий бетон девори билан мавжуд якка тартибдаги уй-жойларнинг ғарбий бурчагидаги бетон девори билан туташган жойи бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ42,79», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ52,41»).
1-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда мавжуд якка тартибдаги уй-жойларнинг бетон девори бўйлаб 421 метр масофада ҳамда жануби-шарқий йўналишда дала йўли бўйлаб ва Улуғ Ғуломов кўчасини кесиб ўтиб 217 метр масофада 2-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ45,44», шарқий узунлик координаталари 69°28ʼ11,59»).
2-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда Улуғ Ғуломов кўчасининг чап томони бўйлаб 594 метр масофада ҳамда жануби-шарқий йўналишда Улуғбек қўрғонининг шарқий томонидаги якка тартибдаги уй-жойлари чегарасидаги бетон девор бўйлаб 358 метр масофада Қибрай туманига қарашли ишлаб чиқариш корхонасининг бетон девори билан туташган 3-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ27,72», шарқий узунлик координаталари 69°28ʼ01,79»).
3-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда «Мирзо Улуғбек» шаҳарчасининг амалдаги чегараси бўйлаб барча қайрилишларини ичига олган ҳолда 2 000 метр масофада 4-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ03,76», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ56,32»).
4-нуқтадан чегара чизиғи шимолий-шимоли-ғарбий йўналишда «Вино заводи»нинг шарқий томонидаги бетон девори бўйлаб 405 метр масофада давом этади ва шимоли-ғарбий йўналишда Ивишарқ кўчасини кесиб ўтиб ва Улуғбек қўрғонига тегишли бетон девори бўйлаб 441 метр масофада 5-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ25,22», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ38,43»).
5-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда қуруқ чегара чизиғи бўйлаб 27 метр масофада ҳамда шимоли-ғарбий йўналишда ЎзФА Ядро физикаси институтининг бетон девори бўйлаб 4 109 метр масофада 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ42,79», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ52,41»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
18-ИЛОВА
18-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани чегараси чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
19-ИЛОВА
19-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани чегарасининг тавсифи
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ўртасидаги чегаранинг Маҳтумқули кўчасининг шимолий томони ҳамда А. Темур хиёбонидаги айланма йўлнинг шарқий томони билан кесишган жойи бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ38,54», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ54,36»).
1-нуқтадан чегара чизиғи Маҳтумқули кўчасининг шимол томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 1 470 метр масофада А.Қодирий кўчасини кесиб ўтади, сўнгра Маҳтумқули ва Мовароуннаҳр кўчаларини боғловчи ёрдамчи йўлнинг шарқий томони бўйлаб шимолий йўналишда 336 метр масофани ўтиб 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ37,62», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ51,72»).
2-нуқтадан чегара чизиғи Салар каналининг чап томони бўйлаб сув оқимига қарши бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу каналнинг қирғоғидан 10 метр масофада ўтади) 1 250 метр масофада Асака кўчаси билан туташади, сўнгра мазкур кўчанинг жанубий томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 289 метр масофада ҳамда Асака кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини боғловчи ёрдамчи йўл ўнг томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 147 метр масофада Кичик ҳалқа йўлидаги 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ46,76», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ27,85»).
3-нуқтадан чегара чизиғи Кичик ҳалқа йўли ва темир йўлини кесиб ўтиб, шарқий-жануби-шарқий йўналишда 71 метр масофада, сўнгра темир йўлининг ўнг томони бўйлаб шимолий-шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 12 метр масофада ўтади) 754 метр масофада Паркент кўчасини кесиб ўтиб, мазкур йўлнинг чап томони бўйлаб бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шарқий-жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) ҳамда Паркент, Темур Малик ва Маҳтумқули кўчаларини туташтирувчи уч қаватли йўл ўтказгичини жанубий томонда қолдириб, 3 110 метр масофада Қорасув каналини кесиб ўтиб 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ24,31», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ34,73»).
4-нуқтадан чегара чизиғи Қорасув каналини кесиб ўтиб, жанубий йўналишда 60 метр масофада автомобиль йўли билан туташади, сўнгра Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини туташтирувчи кўчанинг жануб томони бўйлаб шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) 9 334 метр масофада автомобиль йўлини туташтирувчи кўприкнинг ўқида жойлашган 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ15,38», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ54,61»).
5-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини туташтирувчи кўприкнинг ўқидаги нуқтадан Чирчиқ дарёсининг ўнг томон минтақаси бўйлаб барча қайрилишларини ичига олган ҳолда жануби-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу дарё қирғоғидан 25 метр масофада ўтади) 8 460 метр масофада номсиз кўча билан туташади, сўнгра номсиз кўчанинг чап томони бўйлаб жанубий-жануби-ғарбий йўналишда 927 метр масофада Оҳангарон шохкўчаси билан туташган 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ44,23», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ26,61»).
6-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасининг шарқий томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 20 метр масофада ўтади) 765 метр масофада сўнгра Оҳангарон шохкўчасини кесиб ўтиб, Роҳат айланма ҳалқа йўли чорраҳасини шимолий томонда қолдириб, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг шарқий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) 4 640 метр масофани ўтиб, 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ17,26», шарқий узунлик координаталари 69°19ʼ53,74»).
7-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлини кесиб ўтиб, ёрдамчи йўлнинг ўнг томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 372 метр масофада, сўнгра Фарғона йўлини кесиб ўтиб Қўйлиқ-ота кўчаси билан туташади ҳамда Фарғона йўлининг ғарбий томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 16 метр масофада ўтади) 7 478 метр масофани ўтиб, Нукус кўчасининг ўқида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°17ʼ59,69», шарқий узунлик координаталари 69°17ʼ26,79»).
8-нуқтадан чегара чизиғи Истиқлол кўчасининг ғарбий томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 1 380 метр масофани ўтиб, А. Темур хиёбонидаги айланма йўли билан туташади, сўнгра шимоли-шарқий йўналишда айланма йўлнинг жанубий томони бўйлаб 124 метр масофада бошланғич 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°18ʼ38,54», шарқий узунлик координаталари 69°16ʼ54,36»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
20-ИЛОВА
20-ИЛОВА
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани чегараси чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
21-ИЛОВА
21-ИЛОВА
Тошкент шаҳри чегарасининг тавсифи
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг орасидаги чегара чизиғидаги Тошкент-Хўжакент темир йўлининг ўнг (жанубий) томони билан Темур Малик кўчасининг ўнг (шарқий) томони кесишган жой бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ21,33», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ39,59»).
1-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Хўжакент темир йўлининг жанубий томони бўйлаб бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шарқий-шимоли-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 12 метр масофада ўтади) 4 626 метр масофада ТТЗ йўналишидаги темир йўлнинг ғарбий томонида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°22ʼ02,00», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ32,50»).
2-нуқтадан чегара чизиғи ТТЗ йўналишидаги темир йўлнинг ғарбий томони бўйлаб ҳамда Юзработ кўчасини кесиб ўтиб, ўз йўналиши бўйлаб жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу темир йўли ўқидан 6 метр масофада ўтади) 469 метр масофада 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ51,14», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ45,03»).
3-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда ТТЗга борадиган темир йўлини кесиб ўтиб, «Кўксарой» мажмуаси девори билан 72 метр масофада туташади ҳамда шимоли-шарқий йўналишда «Кўксарой» мажмуаси девори бўйлаб барча қайрилишларини ичига олган ҳолда 2 249 метр масофада «Кўксарой» мажмуасининг жануби-шарқий деворининг бурилиш бурчагидаги 4-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ27,60», шарқий узунлик координаталари 69°24ʼ34,20»).
4-нуқтадан чегара тўғри чегара чизиғи орқали шимоли-шарқий йўналишда 8 метр масофада аҳоли томорқалари девори бурчагига туташади, сўнгра аҳоли томорқалари девори бўйлаб аввал шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 45 метр, кейин жанубий-жануби-шарқий йўналишда 13 метр масофани ўтиб, Қорасув каналининг шимолий қирғоғи билан туташади, сўнгра Қорасув каналининг шимолий қирғоғи бўйлаб канал бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 530 метр масофани ўтади, кейин чегара чизиғи Қорасув каналини кесиб ўтиб, аҳоли томорқалари ва иссиқхоналар чегарасидаги деворлар бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-шарқий йўналишда 734 метр масофада автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ45,48», шарқий узунлик координаталари 69°25ʼ14,47»).
5-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг шарқий томони бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 777 метр масофани ўтади, сўнгра автомобиль йўлини кесиб ўтиб, яхшиланган йўлнинг шимолий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 240 метр масофани ўтади, кейин аҳоли томорқаларининг чегаралари бўйлаб жанубий-жануби-шарқий йўналишда 111 метр масофани ўтади, сўнгра аҳоли томорқалари девори бўйлаб шарқий-шимоли-шарқий йўналишда 137 метр масофада кўча билан туташади, кейин чегара чизиғи аҳоли томорқалари чегараси бўйлаб аввал жанубий-жануби-шарқий йўналишда 125 метр, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда 77 метр, кейин жанубий-жануби-шарқий йўналишда 296 метр масофани ўтиб, каналнинг ўнг томони билан туташади, сўнгра каналнинг ўнг томони бўйлаб дала йўлини кесиб ўтиб, жануби-ғарбий йўналишда 474 метр масофани ўтади, кейин кўчанинг ўнг томони ва ариқнинг чап томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 216 метр масофани ўтади, сўнгра чегара чизиғи ишлаб чиқариш корхоналарининг девори ва аҳоли томорқасининг чегараси бўйлаб бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жануби-ғарбий йўналишда 1 117 метр масофани ўтиб, каналнинг чап томони билан туташади, кейин каналнинг чап томони бўйлаб шарқий-жануби-шарқий йўналишда 332 метр масофани ўтиб, 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ40,07», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ10,22»).
6-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг шимол томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 16 метр масофада ўтади) шарқий йўналишда 4 640 метр масофада 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ44,09», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ45,08»).
7-нуқтадан чегара чизиғи жанубий йўналишда автомобиль йўлини кесиб ўтиб, яхшиланган йўлнинг ғарб томони бўйлаб 415 метр масофада Қибрай сув иншоотининг бетон деворида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ30,71», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ46,47»).
8-нуқтадан чегара чизиғи Қибрай сув иншоотининг бетон девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда жанубий-жануби-шарқий йўналишда 605 метр масофада, боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудуди чегараси деворида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ17,24», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ54,11»).
9-нуқтадан чегара чизиғи боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудуди чегараси девори бўйлаб девор бурилишларини ҳисобга олган ҳолда шимоли-шарқий йўналишда 447 метр масофада Чирчиқ дарёсининг қирғоғи минтақасида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°20ʼ10,60», шарқий узунлик координаталари 69°28ʼ08,52»).
10-нуқтадан чегара чизиғи Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи минтақаси бўйлаб дарё бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу дарёнинг қирғоғидан 25 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишда 2 480 метр масофада Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини туташтирувчи кўприкнинг ўқида жойлашган 11-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ15,38», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ54,61»).
11-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Янгибозор автомобиль йўлини туташтирувчи кўприкнинг ўқидаги нуқтадан Чирчиқ дарёсининг ўнг қирғоғи минтақаси бўйлаб дарё бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу дарёнинг қирғоғидан 25 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишда 7 594 метр масофани ўтиб автомобиль йўли бўйида жойлашган 12-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°16ʼ07,83», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ46,31»).
12-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг шарқий томони бўйлаб жанубий-жануби-ғарбий йўналишда ёйсимон шаклда 890 метр масофани ўтиб 13-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°16ʼ07,87», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ46,39»).
13-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасининг шимолий томони бўйлаб Чирчиқ дарёсини кесиб ўтиб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) жануби-шарқий йўналишда 1 040 метр масофани ўтиб 14-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°15ʼ19,81», шарқий узунлик координаталари 69°22ʼ58,28»).
14-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасининг шимолий томони бўйлаб жануби-шарқий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 1 204 метр масофани ўтиб 15-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ51,59», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ34,03»).
15-нуқтадан чегара чизиғи Оҳангарон шохкўчасини жануби-ғарбий йўналишда 50 метр масофада кесиб ўтади, сўнгра автомобиль йўли чорраҳасининг ёйсимон ҳалқасини ғарбий томони бўйлаб R-12 автомобиль йўли (Ийк-ота) билан жануби-ғарбий йўналишда 543 метр масофада туташиб, сўнгра R-12 автомобиль йўлини (Ийк-ота) жануби-шарқий йўналишда 48 метр масофада кесиб ўтиб, 16-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ32,72», шарқий узунлик координаталари 69°23ʼ35,10»).
16-нуқтадан чегара чизиғи R-12 автомобиль йўли (Ийк-ота)нинг жанубий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 4 330 метр масофани ўтиб, 17-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ01,83», шарқий узунлик координаталари 69°21ʼ13,32»).
17-нуқтадан чегара чизиғи «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жанубий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 4 650 метр масофани ўтиб, 18-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ15,91», шарқий узунлик координаталари 69°18ʼ51,20»).
18-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жануб томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 5 711 метр масофада «Тошкент-Ангрен-Поп» темир йўлини кесиб ўтиб, 19-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°09ʼ52,93», шарқий узунлик координаталари 69°15ʼ 29,13»).
19-нуқтадан чегара чизиғи ғарбий йўналишда «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жануб томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 2 320 метр масофада Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғидаги 20-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°10ʼ02,86», шарқий узунлик координаталари 69°13ʼ51,08»).
20-нуқтадан чегара чизиғи ғарбий-шимоли-ғарбий йўналишда «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жанубий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 1 738 метр масофадаги ариқни кесиб ўтиб, 21-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°10ʼ24,04», шарқий узунлик координаталари 69°12ʼ41,96»).
21-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жануб томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 2 107 метр масофада чегара Тошкент шаҳрининг амалдаги чегараси билан туташган 22-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ12,15», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ40,66»).
22-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жанубий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) 754 метр масофани ўтиб, Қипчоқ кўчаси кесишган жойдаги 23-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°11ʼ31,20», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ22,65»).
23-нуқтадан чегара чизиғи «4Р21 Тошкент айланма йўли»нинг жануб томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 32 метр масофада ўтади) шимолий-шимоли-ғарбий йўналишда 1 511 метр масофани ўтиб, 24-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ17,89», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ08,49»).
24-нуқтадан чегара чизиғи ғарбий-шимоли-ғарбий йўналишда Лойиҳа кўчасининг чап томони бўйлаб 404 метр масофада Салар каналини кесиб ўтиб, канал минтақасидаги 25-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ23,94», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ53,15»).
25-нуқтадан чегара чизиғи шимолий йўналишда Салар каналининг ўнг томони бўйлаб 735 метр масофада номсиз ариқ билан туташган жойдаги 26-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°12ʼ42,23», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ07,17»).
26-нуқтадан чегара чизиғи номсиз коллекторнинг чап томони бўйлаб аввал шимоли-ғарбий йўналишда 452 метр, сўнгра шимоли-шарқий йўналишда 332 метр масофани ўтиб 27-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ00,59», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ02,43»).
27-нуқтадан чегара чизиғи номсиз коллекторнинг чап томони бўйлаб аввал шимоли-ғарбий йўналишда 372 метр, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда номсиз ариқ бўйлаб 122 метр масофада «Чоштепа» маҳалласининг жанубий бурчагида жойлашган 28-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ05,07», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ47,65»).
28-нуқтадан чегара чизиғи «Чоштепа» маҳалласининг чап томони бўйлаб аввал шимоли-ғарбий йўналишда 159 метр, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда бетон девор бўйлаб 94 метр масофада «Вино заводи»нинг бетон девори бурчагида жойлашган 29-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ09,06», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ39,21»).
29-нуқтадан чегара чизиғи «Вино заводи»нинг бетон деворигача, сўнгра унга туташган ишлаб чиқариш корхонасининг бетон девори бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 160 метр масофани ўтиб, Ўзар кўчасининг шарқий томони билан туташади, сўнгра Ўзар кўчасининг шарқий томони бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 57 метр масофани ўтади, кейин чегара чизиғи М-34 автомобиль йўлини кесиб ўтиб, ғарбий йўналишда 76 метр масофада Жўн каналининг чап томони билан туташган 30-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ10,05», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ29,19»).
30-нуқтадан чегара чизиғи шимолий йўналишда Жўн каналини кесиб ўтади ва каналнинг ўнг томони бўйлаб ғарбий-жануби-ғарбий йўналишда 265 метр масофада Тошкент-Самарқанд темир йўлининг шарқий томони билан туташган 31-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ07,21», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ22,50»).
31-нуқтадан чегара чизиғи шимолий йўналишда Тошкент-Самарқанд темир йўлининг шарқий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу темир йўл ўқидан 12 метр масофада ўтади) 3 065 метр масофада Олмазор — Дўстлик ер усти метро линиясининг жанубий томонида жойлашган 32-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ25,44», шарқий узунлик координаталари 69°11ʼ40,76»).
32-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда Тошкент-Самарқанд темир йўлини кесиб ўтиб, Чорбоғ 3-тор кўчасининг ўқи бўйлаб 379 метр масофада Эркин кўчасини кесиб ўтиб 33-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ30,65», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ18,96»).
33-нуқтадан чегара чизиғи Эркин кўчасининг шимолий томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 111 метр масофада, сўнгра шимоли-ғарбий йўналишда Эркин 1-тор кўчасининг ўқи бўйлаб 94 метр масофада ҳамда шимоли-шарқий йўналишда 168 метр масофада 34-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ37,83», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ26,12»).
34-нуқтадан чегара чизиғи Чорбоғ 3-тор кўчасининг ўқи бўйлаб шимолий йўналишда 131 метр, сўнгра шимоли-ғарбий йўналишда 47 метр масофани ўтиб 35-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ43,16», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ25,71»).
35-нуқтадан чегара чизиғи Чорбоғ 3-тор кўчасининг ўқи бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 272 метр масофада Карвонсарой кўчаси ва Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан туташган жойда 36-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°13ʼ50,51», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ20,14»).
36-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг чап томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) шимоли-ғарбий йўналишида 492 метр масофада Камолиддин Бехзод 8-тор кўчасини кесиб ўтиб 37-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ04,08», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ09,05»).
37-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан Бунёдкор шоҳкўчаси йўлининг айлана шаклидаги чорраҳасини ўнг томонда қолдириб, ёрдамчи йўлнинг ғарбий томони бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишида 942 метр масофада 38-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°14ʼ24,64», шарқий узунлик координаталари 69°10ʼ00,38»).
38-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг ғарбий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) шимолий-шимоли-ғарбий йўналишида 5 164 метр масофада Бўзсув каналини кесиб ўтиб 39-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°16ʼ52,45», шарқий узунлик координаталари 69°08ʼ51,02»).
39-нуқтадан чегара чизиғи Бўзсув каналининг ўнг томони бўйлаб канал бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу каналнинг қирғоғидан 15 метр масофада ўтади) жануби-ғарбий йўналишда 2 648 метр масофада Бўзсув каналининг Қорақамиш канали билан туташган жойдаги 40-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°16ʼ01,77», шарқий узунлик координаталари 69°07ʼ30,33»).
40-нуқтадан чегара чизиғи Қорақамиш каналининг чап томони бўйлаб, канал бурилишларини ҳисобга олган ҳолда (чегара чизиғи ушбу каналнинг қирғоғидан 8 метр масофада ўтади) шимоли-ғарбий йўналишда 9 446 метр масофани ўтиб 41-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°19ʼ41,91», шарқий узунлик координаталари 69°09ʼ31,89»).
41-нуқтадан чегара чизиғи шарқий йўналишда Тахта бозорининг чегараси бўйлаб 78 метр масофада, сўнгра шимолий йўналишда Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг ғарбий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) 7 925 метр масофада 42-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°23ʼ02,50», шарқий узунлик координаталари 69°12ʼ37,76»).
42-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобиль йўли билан Тошкент-Келес йўлининг айлана шаклдаги чорраҳасини ўнг томонда қолдириб, ёрдамчи йўлнинг чап томони бўйлаб шимоли-шарқий йўналишда 335 метр масофани ўтади, сўнгра шимоли-шарқий йўналишда 26 метр масофада Тошкент-Келес йўлини кесиб ўтади, кейин жануби-шарқий йўналишда 328 метр масофада Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ҳимоя зонасида жойлашган 43-нуқтага туташади (шимолий кенглик координаталари 41°23ʼ13,34», шарқий узунлик координаталари 69°12ʼ55,04»).
43-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг шимолий томони бўйлаб (чегара чизиғи ушбу йўл ўқидан 23 метр масофада ўтади) йўлнинг барча бурилишларини ҳисобга олган ҳолда аввал шимоли-шарқий йўналишида 2150 метр, сўнгра умумий шарқий-жануби-шарқий йўналишда 11 355 метр масофани ўтиб бошлағич 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°21ʼ21,33», шарқий узунлик координаталари 69°20ʼ39,59»).
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани «Мирзо Улуғбек» шаҳарчаси чегарасининг тавсифи
ЎзФА Ядро физикаси институти шарқий бетон девори билан мавжуд якка тартибдаги уй-жойларнинг ғарбий бурчагидаги бетон девори билан туташган жойи бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинган (WGS-84 координаталар ўлчамида, шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ42,79», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ52,41»).
1-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда мавжуд якка тартибдаги уй-жойларнинг бетон девори бўйлаб 421 метр масофада ҳамда жануби-шарқий йўналишда дала йўли бўйлаб ва Улуғ Ғуломов кўчасини кесиб ўтиб, 217 метр масофада 2-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ45,44», шарқий узунлик координаталари 69°28ʼ11,59»).
2-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда Улуғ Ғуломов кўчасининг чап томони бўйлаб 594 метр масофада ҳамда жануби-шарқий йўналишда Улуғбек қўрғонининг шарқий томонидаги якка тартибдаги уй-жойлари чегарасидаги бетон девор бўйлаб 358 метр масофада Қибрай туманига қарашли ишлаб чиқариш корхонасининг бетон девори билан туташган 3-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ27,72», шарқий узунлик координаталари 69°28ʼ01,79»).
3-нуқтадан чегара чизиғи жануби-шарқий йўналишда «Мирзо Улуғбек» шаҳарчасининг амалдаги чегараси бўйлаб барча қайрилишларини ичига олган ҳолда 2 000 метр масофада 4-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ03,76», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ56,32»).
4-нуқтадан чегара чизиғи шимолий-шимоли-ғарбий йўналишда «Вино заводи»нинг шарқий томонидаги бетон девори бўйлаб 405 метр масофада давом этади ва шимоли-ғарбий йўналишда Ивишарқ кўчасини кесиб ўтиб ва Улуғбек қўрғонига тегишли бетон девори бўйлаб 441 метр масофада 5-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ25,22», шарқий узунлик координаталари 69°26ʼ38,43»).
5-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда қуруқ чегара чизиғи бўйлаб 27 метр масофада ҳамда шимоли-ғарбий йўналишда ЎзФА Ядро физикаси институтининг бетон девори бўйлаб 4 109 метр масофада 1-нуқта билан туташади (шимолий кенглик координаталари 41°24ʼ42,79», шарқий узунлик координаталари 69°27ʼ52,41»).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сонли Қарорига
22-ИЛОВА
22-ИЛОВА
Тошкент шаҳрининг чегара чизмаси