23.01.2023 йилдаги ПҚ-15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилишни янада жадаллаштириш, тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш, республикамиз тадбиркорлик субъектларининг халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашувини кенгайтириш борасидаги Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Савдо-саноат палатасига (кейинги ўринларда — Палата) қуйидаги ваколатлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукуматга ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, бизнеснинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган ёки уни чеклаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни бекор қилиш тўғрисидаги кўриб чиқилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифларни тўғридан-тўғри Бош вазирга киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, халқаро ташкилотларда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик масалалари борасида жамоатчилик эшитувларини ташкил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш, республиканинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган бизнес вакиллари ва бошқа шахсларни мукофотларга тавсия қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқа ҳудудий давлат органларига ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари ва ҳокимлар билан ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолати, тадбиркорлик соҳасида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг ижроси натижадорлиги бўйича танқидий муҳокамалар ўтказиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 февралдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади ҳамда қонунда назарда тутилган аъзолик билан боғлиқ Палата хизматларидан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга, Палата томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган қўшимча пуллик хизматлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар аъзо сифатида рўйхатга қўйиш учун Палатага электрон тизим орқали юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (кейинги ўринларда — Жамоат фонди) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари (кейинги ўринларда — ҳудудий жамоат фондлари) ҳисобидан Палатанинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, мос равишда Палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан давлат субсидиясининг сарфланиши бўйича ҳар йили тегишинча Жамоат фонди ҳамда ҳудудий жамоат фондларига ҳисобот бериб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари учун тавсиявий штатлар меъёрлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш ва ҳудудий жамоат фондларига етказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата тадбиркорлик субъектларининг манфаатларида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда Палатага миллий ҳамкор бириктириш талаби қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва идоралар томонидан тадбиркорликка оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Палата лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Палатанинг тадбиркорлик соҳасида тармоқлар билан тўғридан-тўғри ишлаш, уларнинг ўзига хос муаммоларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва ечимини топиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини яратиш мақсадида унинг ҳузурида жамоатчилик асосида тармоқлар кесимида қўмиталар ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу қўмиталарга келишув асосида иқтисодиёт тармоқлари бўйича фаолият юритаётган уюшмалар раислари раҳбарлик қилади ва улар бир вақтнинг ўзида Палата раисининг маслаҳатчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Палата, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тадбиркорлар билан жойларда тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланган, камида 20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат Тадбиркорлик кенгашларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий равишда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлар ўртасида бизнесга оид қонунчилик ҳужжатлари моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналари орасида кооперацияни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда таклифларни Палатага тақдим этиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган «Тадбиркорлар хиёбонлари»нинг (кейинги ўринларда — хиёбонлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хиёбонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан Савдо-саноат палатасига тўланган аъзолик бадаллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан барпо этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташкил этилаётган хиёбонларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда «B2B» тадбирлари ва «коворкинг» фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилади, Wi-Fi зоналар ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаол тадбиркорларнинг эришган натижаларини намойиш этиш мақсадида йил давомида кўргазмалар ўтказиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хиёбонлардаги бино-иншоотлар Палатанинг ҳудудий бошқармалари балансига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2 ой муддатда ҳудудларда бўш турган, самарасиз ишлатилаётган давлат кўчмас мулк объектлари негизида республика ҳудудларида хиёбонлар ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Палатанинг ташкилий тузилмаси, унинг ижроия қўмитаси, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)лар бўлимлари тузилмалари Палата раиси томонидан унинг Раёсати билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата (Ваҳобов) бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата раиси ўринбосарлари ўртасида аниқ вазифалар ва функцияларни тақсимлаб, Палата ижроия қўмитаси ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмалари ҳамда штат бирликларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата ижроия қўмитаси ва ҳудудий бўлинмаларининг малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказий банк, Адлия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Статистика агентлиги республикадаги ишбилармонлик муҳити, бизнес юритиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлиги ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида уч ой муддатда ўз электрон ахборот тизимлари Палатанинг электрон ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Палата икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда республика ҳудудларида стартаплар, бизнес-инкубаторлар ва бошқа кичик тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун нобанк кредит ташкилотларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда дуал таълим тизимини такомиллаштириш, «Устоз-шогирд» анъаналарининг замонавий механизмларини тажриба тариқасида 3 та олий ўқув юртининг 3- ва 4-босқичига ҳамда 2 та касб-ҳунар коллежига жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-15-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январдаги ПҚ-15-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудларида ташкил этиладиган «Тадбиркорлар хиёбонлари»нинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Туман (шаҳар)

Ишга тушириш муддати

1.

Амударё тумани

2023 йил апрель ойи якунига қадар

2.

Шуманай тумани

3.

Қонликўл тумани

4.

Пешку тумани

5.

Олот тумани

6.

Арнасой тумани

7.

Бахмал тумани

2023 йил июнь ойи якунига қадар

8.

Ш. Рашидов тумани

9.

Қамаши тумани

2023 йил июль ойи якунига қадар

10.

Нишон тумани

11.

Ғозғон тумани

2023 йил август ойи якунига қадар

12.

Хатирчи тумани

13.

Чортоқ тумани

2023 йил сентябрь ойи якунига қадар

14.

Норин тумани

15.

Каттақўрғон тумани

16.

Боёвут тумани

2023 йил октябрь ойи якунига қадар

17.

Сардоба тумани

18.

Бандихон тумани

19.

Бўка тумани

2023 йил ноябрь ойи якунига қадар

20.

Пискент тумани

21.

Риштон тумани

2023 йил декабрь ойи якунига қадар

22.

Ёзёвон тумани

23.

Янгиариқ тумани

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2023 й., 07/23/15/0048-сон)