Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳри аҳолисини қўшимча иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг жорий йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ташрифи давомида берилган топшириқларни зудлик билан бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳрида электр ва иссиқлик энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш бошқарув тизимига илғор хорижий тажрибани қўллаш, соҳа объектларини реконструкция қилиш орқали иссиқлик ва электр энергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 январдаги «Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналарини фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 13-сон қарори қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Энергетика вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 11 та тумандаги иссиқлик тармоқларининг сўнгги қисмларида жойлашган иловага мувофиқ кўп квартирали уй-жойларни тажриба тариқасида когенерация ҳамда газ двигатели билан электр энергия ишлаб чиқарувчи ускуналарни (кейинги ўринларда — ускуналар) ўрнатиш орқали иситиш ва электр энергияси билан таъминлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
3. Энергетика вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали бир ҳафта муддатда ускуналарни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан алоқа ўрнатиб, тайёр ускуналарни Ўзбекистонга қисқа муддатларда етказиб бериш ҳамда ўрнатиш, шу жумладан, техник таъминлаш бўйича тижорат таклифларини тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ускуналарни харид қилиш ва ишга тушириш ҳамда заруратга кўра кўп квартирали уйларнинг ички ва ускуналаргача бўлган иссиқлик тармоқлари ва электр тизимини янгилаш (қуриш ёки реконструкция қилиш) ишларини амалга оширишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иссиқлик электр станциялари» АЖ — Чилонзор, Сергели ва Олмазор туманларидаги объектларда буюртмачи этиб белгилансин;
қолган туманлардаги объектларда қурилиш ишлари хусусий инвестор томонидан амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 598-сонли қарорига асосан алмаштирилган)
буюртмачи томонидан нарх, сифат, етказиб бериш муддатлари ҳамда техник таъминлаш хизматларига алоҳида эътибор қаратилсин.
5. Буюртмачига, истисно тариқасида, тендер (танлов) савдоларини ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказмасдан ва давлат харидларини амалга ошириш тўғрисида махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан энг яхши таклифни танлаб олиш асосида:
ускуналарни харид қилишга;
ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш ҳамда заруратга кўра кўп квартирали уйларнинг ички ва ускуналаргача бўлган иссиқлик тармоқлари ва электр тизимини янгилаш (қуриш ёки реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш учун пудратчиларни аниқлашга рухсат берилсин.
6. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ускуналарни харид қилиш ишлари Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 549-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)
ускуналардан фойдаланиш натижасида олинган иссиқлик ва электр энергияси ушбу иссиқлик ва электр энергияси етказиб берилаётган кўп квартирали уйлардаги истеъмолчиларга амалдаги тарифлар асосида етказиб берилади.
7. Ушбу қарорда белгиланган ҳар бир тадбирнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда маблағларнинг мақсадли ишлатилишига масъул ва жавобгар этиб Энергетика вазири Ж. Мирзамахмудов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Рахмонов белгилансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 январь,
23-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 январдаги 23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Когенерация ҳамда газ двигатели билан электр энергияси ишлаб чиқарувчи ускуналар ўрнатиладиган иссиқлик тармоқларининг сўнгги қисмлари
Т/р | Туманлар номи | Маҳаллалар номи | Кўп квартирали уйлар сони | Мактаблар сони | Мактабгача таълим муассасалари сони |
1. | Миробод | Қорасув | 101 | 1 | 4 |
2. | Чилонзор | Оқтепа | 50 | 2 | 2 |
3. | Мирзо Улуғбек | Феруза | 66 | 3 | 5 |
4. | Шайхонтоҳур | Шайхонтоҳур | 37 | 2 | 3 |
5. | Юнусобод | Шоштепа, Увайсий | 97 | 3 | 2 |
6. | Юнусобод | Беғубор, Меҳнатобод | |||
7. | Сергели | Ўзгариш Ҳабибий | 51 | 1 | |
8. | Олмазор | Юқори Бешқўрғон | 18 | 1 | |
9. | Яшнобод | Тузель, Амир Темур, Моҳинур, Ал-Бухорий | 77 | 2 | 3 |
10. | Учтепа | Бирлик | 39 | 1 | 2 |
11. | Янгиҳаёт | Хушнуд, Чароғон, Дўстлик, Зарбдор, Ёрқин ҳаёт, Йўлдош | 73 | 2 | 2 |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 598-сонли қарори таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 09/23/23/0040-сон; 20.10.2023 й., 09/23/549/0791-сон)