Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 06.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1490
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 06.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1490
Кучга кириш санаси
16.07.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИМЁВИЙ ВА БИОЛОГИК МАҲСУЛОТЛАРГА БУЮРТМАНОМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИ УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 июлда 1490-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 148-сонли қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини биологик ва кимёвий воситалар билан ўз вақтида таъминланишини яхшилаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни вазир ўринбосари О. Оллаберганов ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Бош директори Т. Сатторовлар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2005 йил 4 майдаги 115-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 148-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва уларни таъминлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорида ҳамда «Минерал ўғитлар (аммиакли селитрадан ташқари), дефолиантлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сотиш бўйича ярмарка савдоларини ўтказиш тўғрисида»ги низомда (2005 йил 16 февраль, рўйхат рақами 1450) белгиланган дефолиантлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тартибига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қўлланилган тушунчалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот — кимёвий воситалар, таъсир этувчи ва тўлдирувчи моддалар хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда полиэтилен, пластмасса ва металдан ясалган идишларга, картон қутиларга, полиэтилен, пропилен, қоғоз ва бошқа қопларга жойланган, маҳсулот ва ишлаб чиқарувчи номи, муддати, Давлат кимё комиссиясида қайд қилинган рақами, қўлланилиши бўйича тавсия ва меъёрлари, идишдаги миқдори (брутто, нетто) кўрсатилган ёрлиғи бор бўлган маҳсулот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик воситалар, микробиологик препаратлар ҳам юқоридаги каби ёрлиққа эга бўлиши лозим. Биомаҳсулотлар-биолабораторияларда кўпайтириладиган энтомофаглар (фойдали ҳашоратлар трихограмма, бракон ва олтинкўз) шиша банкалар ва бошқа идишларда, номи лицензия ва чиқарилиш партияси рақами, сифат сертификати ва миқдори кўрсатилган ёрлиққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи — Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ташкилотларига ва хўжаликларга кимёвий воситаларни (пестицидларни) етказилишини амалга оширувчи ташкилотлар ва корхоналар (чет эл фирмалар, Навоий электрокимёзаводи ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олувчи — барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотувчи — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, туманлар отрядлари ва биолабораториялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус омборхона —кимёвий ва биологик воситаларни сақлашга санитария рухсати бўлган, санитария қоидалари ва гигиена меъёрлари талабларига жавоб берувчи вилоятлар марказлари, туман отрядлари ва хўжаликлар омборлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимёвий воситалар (пестицидлар) — ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган кимёвий моддалар, шунингдек қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожининг регуляторлари ва дефолиантлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик воситалар — ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашда ишлатиладиган табиий организмларга айнан ўхшаш биологик моддалар, сунъий равишда яратилган мавжудотлар, генетик етиштирилган ўсимлик ёки бошқа организм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларига бўлган талабини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Республика ҳудудида фитосанитария назоратини олиб боради, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларни ривожланиши ва тарқалиши бўйича келгуси йилга дастлабки башорат маълумотларини тайёрлайди. Унинг асосида қишлоқ хўжалигини кимёвий воситаларга (пестицидларга) бўлган эҳтиёжини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ишлар қуйидаги муддатларда ва босқичма-босқич амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари туман хўжаликларидаги фитосанитария вазиятларни ҳисобга олган ҳолда зарарли организмларни келгуси йилда ривожланиши ва тарқалиши бўйича дастлабки башорат маълумотларини тайёрлайди. Унинг асосида хўжаликларнинг ва туманнинг кимёвий ва биологик воситаларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уни туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан тасдиқлатади ва вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказига 15 июлга қадар тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари ўзларининг кимёвий ва биологик воситаларга бўлган талабномаларини ишлаб чиқади. Кимёвий воситаларга бўлган талабномалар вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан тасдиқланади ва 1 августга қадар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари тақдим этган талабномаларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва асослантиради, республика қишлоқ хўжалигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган талабини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига 1 сентябргача тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилган талабнома тегишли балансларни шакллантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини кимёвий ва биологик воситаларга бўлган эҳтиёжи бўйича Республикада ишлаб чиқариш, импорт бўйича сотиб олиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш учун Иқтисодиёт вазирлигига ва «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компаниясига 15 сентябрга қадар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт вазирлиги, белгиланган муддатларда, келгуси йилда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ва ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш бўйича қарор лойиҳасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Республика Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 10 кун муддат ичида Тармоқлараро тендер комиссиясининг ишчи органи Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳузуридаги «Ўзбектендерконсалтинг» агентлигига кимёвий воситаларни сотиб олиш бўйича таклифлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тармоқлараро тендер комиссияси томонидан ўтказилган тендерда ғолиб деб топилган етказиб берувчилар тайёр кимёвий воситаларни Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига қарашли Республика хўжалик ҳисобидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш базаси акциядорлик жамияти ва «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компаниясига қарашли Навоий «Электрокимёзавод» қўшма корхонаси билан таъсир этувчи моддаларни сотиб олиш бўйича шартномалар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази тизимидаги Республика хўжалик ҳисобидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш базаси импорт бўйича олинадиган кимёвий воситаларни ва Навоий «Электрокимёзавод» қўшма корхонаси таъсир этувчи моддаларни республикага олиб келиш бўйича ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Навоий «Электрокимёзавод»га ва республикада кимёвий воситалар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарга Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан буюртмалар берилади ва улар шу буюртманомалар асосида кимёвий воситаларни ишлаб чиқарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кимёвий воситаларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Навоий «Электрокимёзавод» қўшма корхонаси ва Республика хўжалик ҳисобидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш базаси ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш бўйича вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари ҳамда вилоят чигирткага қарши курашиш хизматлари билан шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тузилган шартномалар асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари билан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядлари қишлоқ хўжалик корхоналари билан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш бўйича шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вилоят чигирткага қарши курашиш хизматлари қишлоқ хўжалик корхоналари билан ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кимёвий воситаларни сақлаш ва қўллаш учун санитария паспортига эга бўлган, жиҳозланган ва сақланадиган омборхоналари бўлган хўжаликларга 6-8 кунга, бу шароити бўлмаган хўжаликларга 1 кунга етадиган миқдорда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини биринчи навбатда давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган хўжаликларга етказиб беришни, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимлари назоратга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кимёвий воситалар ишлатилгандан кейин, унинг бўшаган идишларини зарарсизлантириш ва йўқотиш (утилизация қилиш) вилоят санитария-эпидемиология станциялари ва табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг масъул ходимлари билан биргаликда далолатномалар тузилиб, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган махсус ажратилган жойларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 2 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги раиси Н. НАЖИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 2 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Ғ. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 2 май
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 197-модда)