Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 июль,
157-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат театр-томоша муассасаларининг мақомида:
кириш қисмининг тўртинчи ва ўн биринчи хатбошида, 2, 4-бандларида, 10-банднинг биринчи хатбошида, 11, 13, 15-бандлари, 17-банднинг «б» кичик бандида ва IV бўлимнинг биринчи хатбошида «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт ишлари» сўзлари қўшилсин;
18-банднинг ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«четдан келадиган театр-томоша муассасаларига республика ҳудудида гастролда бўлиш учун гувоҳнома бериш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига (театр жамоаларига), М. Қориёқубов номидаги Ўзбекистон Давлат филармониясига (концерт-филармония жамоаларига), «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига (эстрада жамоаларига) берилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика музейлари фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1995 йил 26 июндаги 236-сон қарорида:
а) Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди тўғрисидаги низомнинг 1.2-бандига, 3.1-бандининг биринчи хатбошига, 3.3-бандига, 3.4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошига, 3.5-бандига, 4.1-бандининг иккинчи хатбошига, 5.3, 7.3 ва 7.5-бандларига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт ишлари» сўзлари қўшилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида сақланаётган музей бойликларини рўйхатга олиш, уларни жамлаш ва сақлаш тўғрисидаги йўриқноманинг 2.2, 2.9, 2.11, 2.13-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошига, 3.1, 3.3-бандларига, 6.4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт ишлари» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида» 1996 йил 18 ноябрдаги 403-сон қарорида:
а) 1, 5-бандларга «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-банддаги «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 21 февралдаги 101-сон қарорида:
а) 3-бандга ва 7-банднинг биринчи хатбошига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин;
б) Мукаррама Турғунбоева номидаги «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ва 18-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида» 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорининг 3 ва 5-бандларига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-бандда «Макроиқтисодиёт ва статистика» сўзлари «Иқтисодиёт» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 22 майдаги 223-сон қарорида:
а) 3-бандда:
бешинчи хатбошидаги «Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин;
б) «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси тўғрисидаги низомнинг 1, 3, 20-бандларига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти низомининг 4-бандига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 244-сон қарорида:
а) 1-бандда ва 6-банднинг биринчи хатбошида «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси» сўзлари «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошидан «Маданият ишлари вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркибида (2-илова) «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Зокиров Ф.К. — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
г) Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчиларининг «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркибида (3-илова) «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Зокиров Ф.К. — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
д) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада» спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркибида (4-илова) «Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Зокиров Ф.К. — Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда; 2008 й., 44-45-сон, 444-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/864/2101-сон)