Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 июль,
157-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат театр-томоша муассасаларининг мақомида:
кириш қисмининг тўртинчи ва ўн биринчи хатбошида, 2, 4-бандларида, 10-банднинг биринчи хатбошида, 11, 13, 15-бандлари, 17-банднинг «б» кичик бандида ва IV бўлимнинг биринчи хатбошида «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт ишлари» сўзлари қўшилсин;
18-банднинг ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«четдан келадиган театр-томоша муассасаларига республика ҳудудида гастролда бўлиш учун гувоҳнома бериш ҳуқуқи фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига (театр жамоаларига), М. Қориёқубов номидаги Ўзбекистон Давлат филармониясига (концерт-филармония жамоаларига), «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасига (эстрада жамоаларига) берилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 октябрдаги 237-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 444-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисида» 1996 йил 18 ноябрдаги 403-сон қарорида:
а) 1, 5-бандларга «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-банддаги «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон қўшиқ байрами тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек, «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида» 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорининг 3 ва 5-бандларига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин, шунингдек 5-бандда «Макроиқтисодиёт ва статистика» сўзлари «Иқтисодиёт» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти низомининг 4-бандига «Маданият» сўзидан кейин «ва спорт» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 864-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/864/2101-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда; 2008 й., 44-45-сон, 444-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/864/2101-сон)