Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1721-4]
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруқ иловасининг 2-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 22 декабрь,
19-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири Б. МУСАЕВ
2022 йил 30 ноябрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2022 йил 29 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 19 декабрдаги 19-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг рўйхати бўйича тартиб рақами — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфли юкларни ташиш бўйича экспертлар қўмитаси томонидан берилган ва буюм ёки модда ёхуд буюмлар ёки моддаларнинг маълум бир гуруҳини аниқлаш учун кимёвий моддаларни таснифлаш ва маркировкалаш тизимининг глобал миқёсда келишилган тўрт хонали рақами;»;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йўловчи ҳаво кемаси — экипаж аъзоси, ўз хизмат мажбуриятларини бажараётган эксплуатант ходим, тегишли миллий органнинг ваколатли вакили ёки юк партияси ва бошқа юкларни кузатиб борувчи ходим ҳисобланмаган бошқа ҳар қандай шахсни ташишни амалга оширувчи ҳаво кемаси;»;
ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хавфли юклар — соғлиқ, хавфсизлик, мулк ёки атроф-муҳит учун хавф туғдириши мумкин бўлган ва Техник йўриқномаларнинг хавфли юклари рўйхатида кўрсатилган ёки ушбу Йўриқномаларга мувофиқ таснифланган буюмлар ёки моддалар;»;
йигирма биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юк ўрни — ташиш учун тайёрланган, ўраш тўпламаси ва унинг таркибий қисмларидан иборат бўлган юкни жойлаш бўйича операцияларнинг якуний маҳсулоти;».
2. 104, 108-бандлар ва 327-банднинг «б» кичик бандидаги «давлат» деган сўзлар «миллий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2023 й., 10/23/1721-4/0037-сон)