09.09.1996 йилдаги ПФ-1559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ» ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёшларни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримизга, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг ҳал қилувчи омилидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамларнинг ўзликларини чуқур англашини, мустақилликнинг қадрини тобора теран тушунишини, миллий тафаккурнинг кенгайиши ва такомиллашувини, тарихий ҳурлик, мустақиллик руҳининг уйғонишини таъминлаш маънавият соҳасидаги сиёсатимизнинг асосий мақсадига айланиши лозим. Аммо ҳануз жойларда маънавиятнинг моҳиятини, унинг олға силжишимиз, фаровон жамиятга тезроқ етишимиздаги қимматини чуқур идрок этмаслик ҳоллари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим катта-кичик раҳбарлар эски мустабидлик, зўравонлик мафкурасининг сарқитларидан ҳалигача қутула олмай, бу борада кечириб бўлмайдиган оқсоқлик қилиб маънавиятнинг асл моҳиятини тушуниб етмаслик туфайли унга иккинчи даражали иш сифатида қарамоқдалар. Маънавий-маърифий ишларга бўлган бундай эътиборсизлик келажаги буюк демократик, озод давлат қуришдек эзгу мақсадимиз рўёби учун мутлақо зиддир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маънавият соҳасида олиб бораётган ишларимизни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маънавий-маърифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий, устувор йўналиши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда маънавият билан боғлиқ ишларнинг амалга оширилиши учун бутун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, республикамиздаги барча вазирликлар, идоралар, ташкилотлар биринчи раҳбарларининг зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг жойлардаги бўлимлари ишини янада яхшилаш мақсадида ҳокимликлар уларни икки ой муддат ичида тегишли бино, замонавий жиҳозлар, транспорт ва техника воситалари билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёшларимиз онгига она — Ватанга, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш мақсадида уларни дунёни ҳайратга солган қадимий ёдгорликлар ва мустақиллик даврида бунёд этилган улкан иншоотлар, маърифат масканлари, юртимизнинг гўзал табиати билан мунтазам таништириб бориш учун махсус таништирув саёҳатлар ташкил этиш барча ҳокимлар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу мақсадда ҳокимликлар ва «Маънавият ва маърифат» маркази, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Камолот» ёшлар жамғармаси тегишли тавсияларни 2 ой муддат ичида ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика «Маънавият ва маърифат» маркази, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларини истиқлол ғояларини, миллий қадриятларни теран англайдиган, фидойи, ташкилотчи, ташаббускор ходимлар билан мустаҳкамлаш учун уларнинг раҳбарлари шу йилнинг охирига қадар қайта синовдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий бўлимлар раҳбарлари тегишли ҳокимликлар тавсиясига биноан республика «Маънавият ва маърифат» маркази томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ёш авлодни буюк анъаналаримизга, юксак маънавий қадриятларимизга содиқлик ва порлоқ келажак эгалари эканликларига қатъий ишонч руҳида тарбиялаш мақсадида 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Ўқитувчилар ва мураббийлар» куни деб эълон қилинсин ҳамда дам олиш куни ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу байрамда ўтказиладиган барча тадбирлар ўқитувчилар, мураббийлар, тарбиячилар, умуман болалар билан ишлашга, уларнинг соғлиғини ҳимоялашга, жисмонан ва руҳан соғлом камол топтиришга ўз ҳаётини бахшида этган инсонларни улуғлашга бағишлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бу борада тегишли таклифни Олий Мажлисга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика «Маънавият ва маърифат» маркази нашри «Тафаккур» журналини жойларда кенг ёйиш учун маҳаллий ҳокимиятлар унинг обунасига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат Матбуот қўмитаси Марказнинг «Маънавият» нашриётини ташкил этиш, бу нашриётнинг ва «Тафаккур» журналининг муаллифлик қалам ҳақи миқдорларини амалдагидан ошириш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, унинг жойлардаги бўлимлари, хўжалик ҳисобидаги корхоналари ҳамда «Тафаккур» журнали Низомида кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга қатъий мос келадиган фаолият йўналишлари бўйича барча турдаги солиқлардан беш йил муддатга озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокими зиммасига икки ой муддатда Марказнинг асосий биносини миллий услубда таъмирлаш ва замонавий жиҳозлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Молия вазирлиги Марказга махсус аудио, видео, фото ва бошқа зарур техник ускуналар харид қилиш учун керакли миқдорда маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази қошида «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси тузилганлиги эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Фармонда Марказга берилаётган имтиёзлар унинг «Олтин мерос» жамғармасига ҳам тааллуқли эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оммавий ахборот воситаларига «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, унинг «Олтин мерос» жамғармаси фаолиятини кенг ёритиш, доимий махсус рукнлар очиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон телерадиокомпанияси Марказ билан ҳамкорликда махсус «Маънавият ва маърифат» ижодий гуруҳини ташкил қилсин, мунтазам кўрсатувлар ва эшиттиришларни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур масалаларни амалга ошириш учун тегишли идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи ташкил этилганлиги эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 9 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1559-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 1996 йил 9 сентябрдаги
ПФ-1559-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳи рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвал келтирилмайди.