Арнасой туман Халқ депутатлари Кенгашининг
Қарори
Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг «Арнасой туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2023 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2023 йил 10 январдаги VI-45-1-3-43-К/23-сонли қарорини қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Жиззах вилояти Арнасой туман Халқ депутатлари Кенгашининг 2023 йил 19 январдаги VI-45-5-3-43-K/23-сонли «Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг «Арнасой туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2023 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2023 йил 10 январдаги VI-45-1-3-43-К/23-сонли қарорини қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6121-сонли «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига асосан 2023 йил учун туманда белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахсларни мулк ҳуқуқига, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2023 йилга ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2023 йил 10 январдаги «Арнасой туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2023 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-45-1-3-43-К/23-сонли қарори қонунга мувофиқлаштирилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2023 йил 10 январдаги VI-45-1-3-43-К/23-сонли қарорининг 6-бандидаги «Қарор 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради» сўзлари қуйидаги тартибда, яъни «Эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради» сўзларига алмаштирилсин, қарорнинг қолган барча бандлари ўзгаришсиз қолдирилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари» доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З. Исматов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Х. АЛИМАРДАНОВ
Арнасой т.,
2023 йил 12 январь,
VI-45-3-3-43-K/23-сон