10.01.2023 йилдаги 9-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси тизимида Ўзбекистон таэквондо академиясини ҳамда 2023-2024 йилларда ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон таэквондо академиясининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таэквондо (WT) бўйича миллий терма жамоалар (катталар, ёшлар, ўсмирлар ёш тоифалари спортчилари, шунингдек спорт фахрийлари) аъзоларининг жисмоний ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги, функционал ҳолати, техник-тактик ва психологик тайёргарлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таэквондо (WT) бўйича миллий терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда уларга амалий ва илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таэквондо (WT) бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таэквондо (WT) бўйича илмий-услубий тавсияномалар, ўқув-қўлланмалар, дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ихтисослаштирилган таэквондо марказларининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини ҳудудий терма жамоалар таркибига тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий терма жамоалар аъзоларининг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур бўлган маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, психологик-педагогик, тиббий-биологик ва моддий-техник шарт-шароитлар яратиш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси тизимида муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказларининг уставлари тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси билан биргаликда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Аранча қўрғони манзилидаги Мудофаа вазирлигига тегишли бино ва иншоотларнинг бир қисмини (тиббиёт пункти, 56 ўринли меҳмонхона, 100 ўринли ётоқхона, 7 та ўқув-синф хонаси, 2 та конференциялар зали ва бошқалар), шунингдек, Бутунжаҳон «Kukkiwon» таэквондо академияси намунаси бўйича спорт залини қуриш учун ушбу ҳудуддан тегишли ер майдонини Ўзбекистон таэквондо академиясига ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон таэквондо академиясини инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган, энергия тежовчи ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш ишларини 2023 йил 1 сентябрга қадар якунлаш ва фойдаланишга топшириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон таэквондо академияси ҳудудида спорт зал қуриш ҳамда мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни — 2023 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида спорт объектларининг лойиҳа-қидирув ишларига ажратилган маблағлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини — 2023 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва тақсимланмаган маблағлар ҳисобидан молиялаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси билан биргаликда белгиланган муддатларда Бутунжаҳон «Kukkiwon» таэквондо академиясининг тавсиялари асосида Ўзбекистон таэквондо академияси фаолиятини 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига тегишли Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён МФЙ манзилида жойлашган «Азия-Чимган» меҳмонхонасини Ўзбекистон таэквондо академиясига белгиланган тартибда бепул ўтказиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда спортчиларнинг ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш базаси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, спортчиларнинг ҳудудий, республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиши учун ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига тегишли таклифларни Спорт вазирлигига тақдим этсин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 февралга қадар иловага мувофиқ ҳудудларда ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда фойдаланилмаётган бўш биноларни Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига вақтинчалик фойдаланиш учун бепул ажратиш ва белгиланган муддатларда мазкур марказлар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси билан биргаликда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган таэквондо марказларининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари режасини белгиланган муддатларда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг таэквондо бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган таэквондо марказларини зарур ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган таэквондо марказлари спортчилари тайёргарлигининг сифатини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва зарур ҳолларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон таэквондо академиясига фуқароларни, шу жумладан чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида уларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси раиси, Ўзбекистон таэквондо академияси директори ва Ўзбекистон таэквондо академиясининг Тренерлар кенгаши аъзолари лавозимини ҳарбий хизматчи мақомига тенглаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги уч ой муддатда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси томонидан Ўзбекистон таэквондо академиясида спортчи, тренер ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳоратини ошириш тартиби, тингловчилар контингенти ва ўқитиш графиги тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолияти ташкил этилишининг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид телерадиодастурлар, таэквондо ва паратаэквондо бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш фаолияти ҳақида махсус кўрсатув ва мақолалар тайёрлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 10 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 январдаги 9-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Жами

Шу жумладан:

2023 йил

2024 йил

Жами:

14

5

9

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1

1

2.

Андижон вилояти

1

1

3.

Бухоро вилояти

1

1

4.

Жиззах вилояти

1

1

5.

Қашқадарё вилояти

1

1

6.

Навоий вилояти

1

1

7.

Наманган вилояти

1

1

8.

Самарқанд вилояти

1

1

9.

Сирдарё вилояти

1

1

10.

Сурхондарё вилояти

1

1

11.

Тошкент вилояти

1

1

12.

Фарғона вилояти

1

1

13.

Хоразм вилояти

1

1

14.

Тошкент шаҳри

1

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ихтисослаштирилган таэквондо марказлари тегишли йилнинг 1 сентябрь кунига қадар фойдаланишга топширилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2023 й., 09/23/9/0013-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)