28.12.2022 йилдаги ПҚ-460-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳририни жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини жаҳон амалиётида қўлланилаётган Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими (2022 йилги таҳрири) билан унификациялаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августдаги «Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақида»ги 687-I-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Брюссель, 1983 йил 14 июнь) қўшилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тўғрисида 1995 йил 3 ноябрдаги битимга мувофиқ давлатлар Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимига асосланган ҳолда ягона Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасидан фойдаланиши бўйича ўзаро келишувга эришилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон божхона ташкилоти томонидан жаҳон савдосида муомалада бўлган товарларнинг халқаро таснифини уйғунлаштириш мақсадида Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 7-таҳрири 2022 йил 1 январдан бошлаб амалиётга татбиқ этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган янги тизими негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири 2023 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил 1 январга қадар Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири чоп этилишини ва манфаатдор ташкилотларга етказилишини, шунингдек, ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2017 йилги версиясини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-3448-сон қарори 2023 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-460-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2022 й., 07/22/460/1131-сон)