Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошқариш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаларининг, вилоятлар давлат солиқ бошқармалари ҳамда туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларининг намунавий тузилмаси 2, 2а*, 3, 3а, 4, 4а, 5, 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
* 2а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат солиқ хизмати органлари участка солиқ инспекторлари лавозими жорий этилиши муносабати билан участка солиқ инспекторлари сони 1659 нафар этиб белгилансин, шу жумладан, 1419 нафари қишлоқ ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинларининг ҳисобчи-кассир лавозимларини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1419 қишлоқ ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинларининг ҳисобчи-кассир штатларининг давлат солиқ хизмати органларига берилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизими ходимларининг чекланган сони 6-иловага мувофиқ 14632 нафар (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари), шу жумладан Қўмита марказий аппарати ходимлари сони 367 нафар этиб белгилансин.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ҳамда 11 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Давлат солиқ қўмитасининг раисига қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш жамғармаси:
давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (шу жумладан пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари суммаларининг 35 фоизи миқдоридаги;
давлат солиқ органларига тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жарималар суммасининг 35 фоизи миқдоридаги;
давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган товарларни сотишдан олинган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги иштирокида Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш жамғармасини тузиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йилги инвестиция дастурларини тузишда уларга Давлат солиқ қўмитаси объектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш киритилишини назарда тутсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда Давлат солиқ қўмитасининг жорий харажатларига ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги академияси базасида 1998 йилдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларининг суриштирув ишларини амалга оширувчи мансабдор шахсларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари участка солиқ инспекторларини функцияларига тегишли фаолиятни амалга оширишлари учун жойлар билан таъминласинлар.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 12 январь,
14-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошқариш
схемаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Давлат солиқ қўмитаси раиси
1. Котибият
2. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш бўйича махсус назорат-тафтиш бошқармаси
3. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси
4. Ишлаб чиқаришнинг «яширин» ҳажмларини аниқлаш бошқармаси
5. Биринчи бўлим
6. Матбуот хизмати
7. Ҳуқуқий бўлим
8. Хўжалик ҳисобидаги янги технологиялар илмий-ахборот маркази
Раиснинг биринчи ўринбосари
9. Солиқлар тушумини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бошқармаси
10. Солиқ органларини ахборот билан таъминлаш ва компьютерлаштириш бошқармаси
11. Молия, бухгалтерия ҳисоби ва моддий-техника таъминоти департаменти
11.1. Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси
11.2. Моддий-техника таъминоти бошқармаси
11.3. Ишлар бошқармаси
12. Юридик шахсларга солиқ солиш департаменти
12.1. Тўғри солиқлар бошқармаси
12.2. Билвосита солиқлар бошқармаси
12.3. Мулкий солиқлар ва юридик шахслар минтақавий бўлимлари билан ишлаш бошқармаси
13. Солиқ ислоҳотларини ривожлантириш ва солиққа оид низоларни кўриб чиқиш департаменти
13.1. Солиқ ислоҳотларини ривожлантириш бошқармаси
13.2. Солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ва эътироз-даъво ишлари бошқармаси
Раис ўринбосари
14. Жисмоний шахсларга солиқ солиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ва бошқа даромадларга солиқ солиш департаменти
14.1. Даромад солиғи ва якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларига солиқ солиш бошқармаси
14.2. Маҳаллий солиқлар, йиғимлар ва бошқа даромадларга солиқ солиш бошқармаси
14.3. Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ солиш бошқармаси
15. Валюта ва экспорт-импорт операциялари назорат қилиш бошқармаси
15.1. Валюта операцияларини назорат қилиш бошқармаси
15.2. Экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш бошқармаси
15.3. Статистика ҳамда валюта ва экспорт-импорт операцияларининг бажарилишини таҳлил қилиш бошқармаси
16. Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва халқаро муносабатлар бўлими
Раис ўринбосари
17. Назорат-тафтиш ишлари бош бошқармаси
17.1. Тафтиш ишлари бошқармаси
17.2. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини назорат қилиш бошқармаси
17.3. Махсус ишлар бошқармаси
18. Хавфсизлик хизмати
19. Навбатчи қисм
Раис ўринбосари
20. Ташкилий ва кадрлар билан ишлаш бошқармаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Давлат солиқ бош бошқармасининг бошлиғи
1. Котибият
2. Ташкилий ва кадрлар билан ишлаш бўлими
3. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш бўйича махсус назорат-тафтиш бўлими
4. Назорат қилувчи органларни мувофиқлаштириш бўлими
5. Биринчи бўлим
6. Ҳуқуқий бўлим
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
7. Ҳисобга олиш, таҳлил ва статистика бўлими
8. Услубиёт ва эътироз-даъво ишлари бўлими
9. Валюта назорати бўлими
10. Муддатида тўланмаган тўловларни мажбурий ундириб олиш бошқармаси
11. Компьютер маркази
12. Сервис маркази
13. Молия, бухгалтерия ҳисоби ва моддий-техника таъминоти бошқармаси
Бошлиқ ўринбосари
14. Юридик шахсларга солиқ солиш бошқармаси
15. Жисмоний шахсларга солиқ солиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ва бошқа даромадларга солиқ солиш бошқармаси
Бошлиқ ўринбосари
16. Назорат-тафтиш ва махсус ишлар бошқармаси
Бошлиқнинг режим бўйича ўринбосари
17. Ўз хавфсизлиги бўлими
18. Навбатчи қисм
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоят давлат солиқ бошқармасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Давлат солиқ бошқармасининг бошлиғи
1. Ёрдамчи
2. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш бўйича махсус назорат-тафтиш бўлими
3. Назорат қилувчи органларни мувофиқлаштириш бўлими
4. Биринчи бўлим
5. Ҳуқуқий бўлим
6. Ташкилий ва кадрлар билан ишлаш бўлими
7. Молия, бухгалтерия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари
8. Ҳисобга олиш, таҳлил ва статистика бўлими
9. Валюта назорати бўлими
10. Муддатида тўланмаган тўловларни мажбурий ундириб олиш бошқармаси
11. Компьютер маркази
12. Сервис маркази
Бошлиқ ўринбосари
13. Юридик шахсларга солиқ солиш бошқармаси
14. Жисмоний шахсларга солиқ солиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ва бошқа даромадларга солиқ солиш бўлими
15. Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ солиш бўлими
Бошлиқ ўринбосари
16. Назорат-тафтиш бўлими
17. Махсус ишлар бўлими
18. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини назорат қилиш бўлими
Бошлиқнинг режим бўйича ўринбосари
19. Ўз хавфсизлиги бўлими
20. Навбатчи қисм
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вилоят давлат солиқ бошқармасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман, шаҳар, шаҳардаги туман давлат солиқ инспекциясининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
1. Бухгалтерия
2. Махсус назорат-тафтиш бўлими
3. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини назорат қилиш бўлими
Бошлиқ ўринбосари
4. Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими
5. Тушумларни ҳисобга олиш ва ҳисоботларни қабул қилиш бўлими
6. Ахборот билан таъминлаш шўъбаси
Бошлиқ ўринбосари
7. Жисмоний шахсларга солиқ солиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ва бошқа даромадларга солиқ солиш бўлими
7.1. Участка инспекторлари билан ишлаш шўъбаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман, шаҳар, шаҳардаги туман давлат солиқ инспекциясининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати тизими ходимларининг чекланган сони
| |
|
шу жумладан | |
| вилоят бошқармаси аппарати | участка солиқ инспекторлари сони | ||
| Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати |
367 |
| |
| Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бош бошқармаси |
722 |
85 |
97 |
|
Гуруҳдан ташқари |
| | |
| Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаси |
2415 |
285 |
144 |
|
Биринчи гуруҳ |
| | |
| Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси |
1015 |
98 |
185 |
| Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси |
143 |
120 |
143 |
| Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси |
1225 |
160 |
174 |
| Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси |
1617 |
163 |
155 |
| Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси |
1420 |
122 |
168 |
|
Иккинчи гуруҳ: |
| | |
| Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси |
853 |
97 |
95 |
| Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси |
533 |
90 |
55 |
| Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси |
899 |
95 |
128 |
| Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси |
684 |
94 |
120 |
| Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси |
800 |
102 |
81 |
|
Учинчи гуруҳ: |
| | |
| Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси |
636 |
94 |
50 |
| Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси |
557 |
95 |
64 |
| Республика бўйича жами: |
14632 |
1700 |
1659 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назорат қилиш бўйича давлат солиқ хизмати марказий органи ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунлар ва қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
4. Давлат солиқ қўмитасининг тасарруфида бўлган органлар қуйидагилар ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари;
вилоятлар давлат солиқ бошқармалари;
туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унга қарашли муассасаларнинг мансабдор шахслари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
II. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
6. Қуйидагилар Давлат солиқ қўмитасининг вазифалари ҳисобланади:
а) Ўзбекистон Республикасида ўтказилаётган солиқ сиёсатини амалга оширишда бевосита қатнашиш;
б) назорат қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини барча текширишлар ва тафтишларни мувофиқлаштириш;
в) қуйидагилар бўйича ишни ташкил этиш ва улар устидан назорат қилиш:
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар (кейинги ўринларда солиқлар деб юритилади) тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши;
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқлар бўйича мажбуриятларни бажаришларида ёрдам кўрсатиш;
солиқ солинадиган субъектлар ва объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;
солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларни бошқа давлат бошқарув органлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, статистика ва молия органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажаради.
III. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
8. Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
1) қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан давлат назоратини амалга оширади, мана шу мақсадда:
— солиқ солинадиган субъектлар ва объектлар, ҳисоблаб чиқилган ва тўланган солиқларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини, жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш;
— солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузиш фактларини тўплаш, таҳлил этиш ва баҳолаш ҳамда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга йўл очиб бераётган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли органларга таклифлар киритиш;
— юридик ва жисмоний шахсларга улар солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганликлари тўғрисидаги ҳужжатларни, рўйхатдан ўтказиш (идентификациялаш) тартиб рақамларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;
— солиқ тушумларини таъминлаш вазифаларини бажариш натижаларини таҳлил этиш;
— жисмоний шахсларнинг даромадлари ялпи декларация қилинишини босқичма-босқич жорий этиш;
— хорижий инвесторларнинг инвестиция фаолиятини солиқ билан тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, солиқ сиёсатини мувофиқлаштириш бўйича ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларни, шунингдек, икки томонлама солиқ солишни бартараф этиш бўйича битимларни тайёрлаш ва тузиш;
— муддатида тўланмаган солиқларни ундириш, мусодара қилинган, эгасиз мол-мулкни, хазиналарни, шунингдек мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш устидан назоратни юритиш бўйича ишларни ташкил этади;
2) ягона умумдавлат солиқ сиёсати амалга оширилишида қатнашади, шу мақсадда:
— солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича услубий ва методологик ишларни олиб боради;
— Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда солиқ тўғрисидаги қонунларни ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариш мажбурий бўлган йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда чиқаради;
— бюджетга солиқлар тушуми прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;
— солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар, декларациялар ва бошқа ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади;
— солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бўйича норматив ҳужжатлар тўпламларини тайёрлайди ва нашр этади, ўзига қарашли органларни қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш шакллари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
3) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилади, солиқ солиш ва солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши масалалари бўйича шикоятлар ва аризаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, шу мақсадда:
— солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари масалалари бўйича норматив ҳужжатлар солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказилиши;
— солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари тўғрисидаги ахборот нашр этилиши, кўпайтирилиши ва ўзига қарашли ташкилотларга етказилиши учун сервис-марказлар фаолиятини, солиқ тўловчиларни солиқларни тўғри ҳисоблашга ўргатиш, ҳисоботлар ва декларациялар такдим этиш, шунингдек, маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этади;
4) Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши амалиётини ҳисобга олиб давлат солиқ хизмати органлари ишининг устувор йўналишларини белгилайди, улар фаолиятини такомиллаштиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, давлат солиқ хизмати органларининг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва киритади;
5) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
6) солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотни текширади;
7) давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажараётганда улар фаолиятининг хавфсизлигини таъминлайди;
8) қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар сир сақланиши бўйича ишларни ташкил этади;
9) ўзига қарашли бўлинмалар фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
10) кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш бўйича давлат солиқ хизмати органлари ишини ташкил этади, кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади, шу мақсадда давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича махсус ўқув юртлари ва марказлар ташкил этади;
11) давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозимлари малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга белгиланган тартибда махсус унвонлар беради;
12) давлат солиқ хизмати органларининг самарали ишлаши мақсадида:
— кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнларни автоматлаштириш, солиқ ахборотини қабул қилиш, қайта ишлаш, ўтказиш ва сақлаш мақсадида солиқ тушумлари, барча солиқ тўловчилар — юридик ва жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотларни ишлаб чиқиш бўйича ягона компьютер тизимини барпо этади ва ундан фойдаланади, солиқ тўловчилар — юридик ва жисмоний шахсларнинг Ягона реестрини шакллантиради ва юритади;
— давлат солиқ хизмати органларини моддий-техник таъминлайди, материаллар ва асбоб-ускуналарга ажратилган фондлар фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
— Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасининг шакллантирилиши, тақсимланиши ва ундан фойдаланиш тўғрилигини назорат қилади;
— хорижий солиқ органлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, солиқлар ва солиқ тўловчиларни ҳисобга олишнинг ягона компьютер тизимини яратиш, давлат солиқ хизмати органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади;
13) юридик ва жисмоний шахсларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар ва тафтиш қилишларни белгиланган тартибда мувофиқлаштиради, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни тўхтатиш ҳақида таклиф киритади.
Давлат солиқ қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14) банк томонидан уларнинг ҳисобварақлари ёпилганлиги тўғрисидаги ахборот тақдим этилган тақдирда банк ҳисобварақлари бўйича пул операциялари ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари учун — уч ой мобайнида) амалга оширмаётган корхоналарни аниқлайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарорига мувофиқ 14-кичик банд билан тўлдирилган)
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Раис бошчилик қилади.
Давлат солиқ қўмитасининг Раиси Давлат солиқ қўмитасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради, у ўз ўринбосарларининг, қўмитанинг мустақил таркибий бўлинмалари, ўзига бўйсунувчи давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларининг жавобгарлик даражасини белгилайди.
10. Давлат солиқ қўмитасининг Раиси:
а) Давлат солиқ қўмитасининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
б) ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига асосланиб ва уларни бажариш юзасидан тасарруфидаги барча органлар томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
в) Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган солиқ органлари ходимлари сони ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармалари, вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг штат жадваллари ва низомларини тасдиқлайди;
г) давлат солиқ хизмати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
д) алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонларга ва республика мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонларни беради;
е) Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларнинг солиқ органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизматини ифодалайди;
ж) Давлат солиқ қўмитаси тузилмасига ўзгартиришлар киритади ва ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида давлат солиқ хизматининг ўзига қарашли органлари тузилмасини тасдиқлайди.
Давлат солиқ қўмитаси Раиси ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
11. Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари узоқ вақт ва бенуқсон хизмат қилганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан «Ўзбекистон Республикаси солиқ хизматининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан мукофотланиши мумкин.
12. Давлат солиқ қўмитасида Раис ва лавозими бўйича Раис ўринбосари, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бошқа ходимлардан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
13. Давлат солиқ қўмитасида солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш учун Эксперт кенгаши тузилади. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
14. Давлат солиқ қўмитасида ва давлат солиқ хизматининг унга қарашли органларида Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш махсус жамғармаси ташкил этилади.
15. Давлат солиқ қўмитаси илмий тадқиқотлар, кадрлар тайёрлаш ва солиқ хизмати ходимлари малакасини ошириш учун белгиланган тартибда идоравий илмий ва ўқув марказлари ташкил этилиши, матбаа корхоналарига, шунингдек, хўжалик ҳисобидаги маслаҳат ва ахборот марказларига эга бўлиши мумкин.
16. Давлат солиқ қўмитаси ўзининг матбуот органларини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқига эга.
17. Давлат солиқ қўмитасида ажратилган маблағлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган қурилиш, автотранспорт, тиббий бўлинмалар ва бошқа бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.
V. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲАЙЪАТИ
18. Давлат солиқ қўмитаси ҳайъати қонунларга риоя этиш ҳолатининг, солиқ хизмати фаолиятининг энг муҳим масалаларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисининг буйруқлари ва фармойишлари бажарилишини, кадрлар масалаларини кўриб чиқади, давлат солиқ хизмати органларининг ўзига бўйсунувчи ходимлари ҳисоботларини эшитади.
19. Ҳайъат мажлисларида вазирликлар, идоралар, давлат бошқаруви, назорат ва текшириш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича ахборотлари ва тушунтиришлари эшитилиши мумкин.
20. Ҳайъат қарорлари Давлат солиқ қўмитаси Раисининг тегишли қарорлари ва буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
VI. ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАЛАРИ ВА СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯЛАРИ
21. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаларига, вилоятлар давлат солиқ бошқармаларига ва туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларига уларнинг бошлиқлари бошчилик қилади.
Ҳудудий солиқ бошқармалари ва солиқ инспекциялари бошлиқлари тегишли ҳудудларда уларга юклатилган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзларига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
22. Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бош бошқармаларида, вилоятлар давлат солиқ бошқармаларида кенгаш ташкил этилади. Кенгашнинг шахсий таркиби тегишли бошлиқнинг тақдимномасига кўра Давлат солиқ қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланади.
23. Солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, юқори малакали маслаҳатлар бериш учун давлат солиқ бошқармаларида Маслаҳат-эксперт кенгаши ташкил этилади.
24. Ҳудудий солиқ бошқармалари тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси Раиси, солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом эса — ҳудудий солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги Эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) нинг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
1. Кенгаш Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлигининг, шунингдек, бошқа идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибда тасдиқланади.
2. Кенгаш таркиби Кенгаш раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари, Кенгаш аъзолари ва котибдан иборат бўлади.
3. Кенгашнинг шахсий таркиби, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси тасдиқлаган ҳолда, Кенгаш раисининг ва тегишли вазирликлар ҳамда идораларнинг тақдимномалари асосида шаклланади ва ўзгартирилади.
4. Қуйидагилар Кенгашнинг вазифалари ҳисобланади:
солиқ солиш соҳасида янгидан жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлаш;
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари бўйича норматив ҳужжатларни амалда қўллаш жараёнида солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасида пайдо бўладиган ўта мураккаб ва мунозарали масалаларни кўриб чиқиш, улар юзасидан холис қарорлар қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш вазифаларидан келиб чиқиб унга қуйидаги функциялар юкланади:
солиқ солиш соҳасида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини кўриб чиқиш ва уларнинг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш;
солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича хулосалар чиқариш;
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий жазо чоралари ва маъмурий жарималар қўлланганда пайдо бўлувчи зиддиятларни кўриб чиқиш, давлат солиқ хизмати қуйи солиқ органларининг молиявий жазо чоралари ва маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларини ўзгартириш, бекор қилиш ёки уларни ўз кучида қолдириш ҳақида таклифлар киритиш;
солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги мунозарали масалаларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган жойлардаги солиқ хизмати органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунийликни бузишга йўл қўйган айбдор шахсларни интизомий, моддий ёки бошқа хил жавобгарликка тортиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйган ҳолда тегишли тақдимномалар киритиш;
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва солиққа оид низоларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг аниқланган камчиликларини бартараф этиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Кенгашга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш ва талқин қилиш жараёнида пайдо бўлувчи қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва солиқ тизимини такомиллаштириш юзасидан Молия вазирлигига ва Давлат солиқ қўмитасига таклифлар киритиш;
солиқ органлари мутахассисларини, шунингдек, бошқа муассасалар ва ташкилотларнинг молия, солиқ ва ҳуқуқ масалалари билан шуғулланадиган мутахассисларини, улар билан келишган ҳолда, экспертиза ўтказишда ва экспертлар сифатида хулосалар беришда иштирок этиш учун жалб қилиш;
солиқ солиш соҳасида янгидан жорий этилган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан холис хулоса бериш;
қўлланилган молиявий жазо чораларини ундириш муддатларини корхоналар ва ташкилотларнинг молия-хўжалик аҳволини ва фаолиятини ҳисобга олган ҳолда узайтириш, лекин бу муддат кўпи билан бир йилдан ошиб кетмаслиги керак;
Кенгаш аъзолари ва жалб қилинган экспертларнинг Кенгашни тайёрлаш, уни ўтказиш ва тақдим этилган материалларни экспертиза қилиш билан боғлиқ қўшимча меҳнатига ҳақ тўлаш.
7. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш.
Кенгашда кўриб чиқиш учун масалалар Молия вазирлигининг ёки Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқармаларининг тақдимномалари бўйича киритилади.
Кенгаш мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш мажлисида унинг таркибининг камида учдан икки қисми қатнашгандагина Кенгаш қарори қонуний ҳисобланади.
Кенгаш қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва кейинчалик Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда, солиқ тўловчи фойдасига қарор чиқаришга устунлик берилади.
Кенгашнинг кўриб чиқишига масалалар киритиш учун масала киритаётган бўлинмалар Кенгаш раиси номига масаланинг моҳияти баён қилинган маълумотнома тақдим этадилар. Кенгаш раисининг розилиги олингандан сўнг Кенгашнинг кўриб чиқиши учун масала киритаётган бўлинма томонидан масалага тегишли барча материаллар, ушбу иш бўйича қарор лойиҳаси ва масалани кўриб чиқишда иштирок этиш учун тавсия этилган шахслар рўйхати тақдим этилади.
Барча ҳужжатлар тайёрлангандан сўнг масала кенгаш котибининг тақдимномасига кўра Кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилади, Кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартиби тасдиқлангандан кейин камида 10 кундан сўнг ўтказилиши мумкин.
Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларга тааллуқли материаллар кун тартиби тасдиқлангандан сўнг уч кун мобайнида котиб томонидан Кенгаш аъзоларига етказилади.
Кенгаш мажлиси баённомаси Кенгаш котиби томонидан тузилади, мажлисда қатнашган Кенгаш аъзолари томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг муҳри босилади.
Манфаатдор шахсларга котиб томонидан муҳрланган ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланган баённомадан кўчирма жўнатилади.
8. Лавозими бўйича Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш раиси кун тартибини тасдиқлайди, мажлисни олиб боради ва баённомани тасдиқлайди, Кенгаш қарорлари бажарилишини назорат қилади. Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосар бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Кенгаш котиби Кенгаш аъзоларини кўриб чиқиладиган масалаларга тааллуқли материаллар билан таъминлайди, мажлис баённомасини юритади ва Кенгаш ҳужжатлари айланишини таъминлайди, қарорларнинг бажарилишини назорат қилади ва навбатдаги мажлисларда уларнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида Кенгаш раисини хабардор қилади.
Кенгаш котиби маслаҳат овозига эга бўлади.
10. Кенгаш қарори устидан у олинган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси раиси номига ёки судга ариза бериш орқали белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.