Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан уларга юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Давлат солиқ хизмати органлари участка солиқ инспекторлари лавозими жорий этилиши муносабати билан участка солиқ инспекторлари сони 1659 нафар этиб белгилансин, шу жумладан, 1419 нафари қишлоқ ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинларининг ҳисобчи-кассир лавозимларини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1419 қишлоқ ва шаҳарчалар фуқаролар йиғинларининг ҳисобчи-кассир штатларининг давлат солиқ хизмати органларига берилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (шу жумладан пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари суммаларининг 25 фоизи миқдоридаги (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ органларига тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик учун солинган жарималар суммасининг 25 фоизи миқдоридаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 25 фоизи миқдорида.
(5-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 929-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги иштирокида Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш жамғармасини тузиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ҳар йилги инвестиция дастурларини тузишда уларга Давлат солиқ қўмитаси объектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш киритилишини назарда тутсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантиришда Давлат солиқ қўмитасининг жорий харажатларига ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги академияси базасида 1998 йилдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларининг суриштирув ишларини амалга оширувчи мансабдор шахсларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус курслар ташкил этсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари участка солиқ инспекторларини функцияларига тегишли фаолиятни амалга оширишлари учун жойлар билан таъминласинлар.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 12 январь,
14-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги Эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) нинг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.
1. Кенгаш Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлигининг, шунингдек, бошқа идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда илмий-тадқиқот институтларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибда тасдиқланади.
2. Кенгаш таркиби Кенгаш раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари, Кенгаш аъзолари ва котибдан иборат бўлади.
3. Кенгашнинг шахсий таркиби, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси тасдиқлаган ҳолда, Кенгаш раисининг ва тегишли вазирликлар ҳамда идораларнинг тақдимномалари асосида шаклланади ва ўзгартирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар Кенгашнинг вазифалари ҳисобланади:
солиқ солиш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида – валютани тартибга солиш соҳасида (кейинги ўринларда солиқ солиш деб аталади) янгидан жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлаш;
солиқ ҳақидаги ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида валютани тартибга солиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бўйича (кейинги ўринларда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари деб аталади) норматив ҳужжатларни амалда қўллаш жараёнида солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасида пайдо бўладиган ўта мураккаб ва мунозарали масалаларни кўриб чиқиш, улар юзасидан холисона қарорлар қабул қилиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
5. Кенгаш вазифаларидан келиб чиқиб унга қуйидаги функциялар юкланади:
солиқ солиш соҳасида тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини кўриб чиқиш ва уларнинг солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш;
солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича хулосалар чиқариш;
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий жазо чоралари ва маъмурий жарималар қўлланганда пайдо бўлувчи зиддиятларни кўриб чиқиш, давлат солиқ хизмати қуйи солиқ органларининг молиявий жазо чоралари ва маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларини ўзгартириш, бекор қилиш ёки уларни ўз кучида қолдириш ҳақида таклифлар киритиш;
солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги мунозарали масалаларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган жойлардаги солиқ хизмати органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунийликни бузишга йўл қўйган айбдор шахсларни интизомий, моддий ёки бошқа хил жавобгарликка тортиш тўғрисида кейинчалик талаб қўйган ҳолда тегишли тақдимномалар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва солиқ солишга оид низоларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг аниқланган камчиликларини бартараф этиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)
6. Кенгашга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллаш ва талқин қилиш жараёнида пайдо бўлувчи қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва солиқ тизимини такомиллаштириш юзасидан Молия вазирлигига ва Давлат солиқ қўмитасига таклифлар киритиш;
солиқ органлари мутахассисларини, шунингдек, бошқа муассасалар ва ташкилотларнинг молия, солиқ ва ҳуқуқ масалалари билан шуғулланадиган мутахассисларини, улар билан келишган ҳолда, экспертиза ўтказишда ва экспертлар сифатида хулосалар беришда иштирок этиш учун жалб қилиш;
солиқ солиш соҳасида янгидан жорий этилган норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан холис хулоса бериш;
қўлланилган молиявий жазо чораларини ундириш муддатларини корхоналар ва ташкилотларнинг молия-хўжалик аҳволини ва фаолиятини ҳисобга олган ҳолда узайтириш, лекин бу муддат кўпи билан бир йилдан ошиб кетмаслиги керак;
Кенгаш аъзолари ва жалб қилинган экспертларнинг Кенгашни тайёрлаш, уни ўтказиш ва тақдим этилган материалларни экспертиза қилиш билан боғлиқ қўшимча меҳнатига ҳақ тўлаш.
7. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш.
Кенгашда кўриб чиқиш учун масалалар Молия вазирлигининг ёки Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати бошқармаларининг тақдимномалари бўйича киритилади.
Кенгаш мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш мажлисида унинг таркибининг камида учдан икки қисми қатнашгандагина Кенгаш қарори қонуний ҳисобланади.
Кенгаш қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва кейинчалик Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда, солиқ тўловчи фойдасига қарор чиқаришга устунлик берилади.
Кенгашнинг кўриб чиқишига масалалар киритиш учун масала киритаётган бўлинмалар Кенгаш раиси номига масаланинг моҳияти баён қилинган маълумотнома тақдим этадилар. Кенгаш раисининг розилиги олингандан сўнг Кенгашнинг кўриб чиқиши учун масала киритаётган бўлинма томонидан масалага тегишли барча материаллар, ушбу иш бўйича қарор лойиҳаси ва масалани кўриб чиқишда иштирок этиш учун тавсия этилган шахслар рўйхати тақдим этилади.
Барча ҳужжатлар тайёрлангандан сўнг масала кенгаш котибининг тақдимномасига кўра Кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилади, Кенгашнинг навбатдаги мажлиси кун тартиби тасдиқлангандан кейин камида 10 кундан сўнг ўтказилиши мумкин.
Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларга тааллуқли материаллар кун тартиби тасдиқлангандан сўнг уч кун мобайнида котиб томонидан Кенгаш аъзоларига етказилади.
Кенгаш мажлиси баённомаси Кенгаш котиби томонидан тузилади, мажлисда қатнашган Кенгаш аъзолари томонидан имзоланади, Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг муҳри босилади.
Манфаатдор шахсларга котиб томонидан муҳрланган ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланган баённомадан кўчирма жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Лавозими бўйича Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш раиси кун тартибини тасдиқлайди, мажлисни олиб боради ва баённомани тасдиқлайди, Кенгаш қарорлари бажарилишини назорат қилади. Кенгаш раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосар бажаради.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарори таҳририда)
9. Кенгаш котиби Кенгаш аъзоларини кўриб чиқиладиган масалаларга тааллуқли материаллар билан таъминлайди, мажлис баённомасини юритади ва Кенгаш ҳужжатлари айланишини таъминлайди, қарорларнинг бажарилишини назорат қилади ва навбатдаги мажлисларда уларнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида Кенгаш раисини хабардор қилади.
Кенгаш котиби маслаҳат овозига эга бўлади.
10. Кенгаш қарори устидан у олинган пайтдан бошлаб ўн кун муддатда Давлат солиқ қўмитаси раиси номига ёки судга ариза бериш орқали белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.