06.09.1993 йилдаги 444-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ УЧУН ТЕХНИК МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Қуролли Кучларни техник ихтисосларни эгаллаган ҳарбий бурчли кишилар билан таъминлаш зарурияти муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 1993-1994 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти мактабларида ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳунар-техника ўқув юртларида Қуролли Кучлар учун техник мутахассислар тайёрлаш тўғрисидаги таклифи иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вaзирлиги режа топшириқларини бажариш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш устидан назоратни кучайтирсин, Мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ўқув юртларини зарур ҳарбий техника, аслаҳа-анжом ва мол-мулк билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутахассисларни сифатли тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишда зарур ёрдам кўрсатсинлар, шунингдек, Мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўқув юртларининг моддий-техника базасини зарур даражада ривожлантиришни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзшартномасавдо» ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари Қуролли Кучлар учун мутахассислар тайёрлаш режасига мувофиқ Мудофаага ёрдам берувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг моддий-техника ресурсларига бўлган буюртмаларини бажаришни белгиланган тартибда таъминлашни кўзда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
444-сон