Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
қарори
Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 12 декабрдаги рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3401]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги директорининг 2023 йил 9 октябрдаги 39-мб-сонли «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3475, 10.11.2023 й.) асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
1. Статистика ҳисоботи шакллари 1 — 98-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон «2022 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3334, 2021 йил 25 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 25.11.2021 й., 10/21/3334/1096-сон);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 20 апрелдаги 17-мб-сон «2022 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3334-1, 2022 йил 19 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2022 й., 10/22/3334-1/0439-сон).
3. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 ноябрь,
23-мб-сон
Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат маҳсулотлари нархлари тўғрисида ҳисобот (1-илова).
Транспортда йўловчи ва юк ташиш (узатиш) тарифлари тўғрисида ҳисобот (2-илова).
Алоқа хизмати тарифлари тўғрисидаги ҳисобот (3-илова).
Харид қилинган aсосий қурилиш мaтериаллари, қисмлар вa кoнструкциялар нархлари тўғрисида ҳисобот (4-илова).
Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот (5-илова).
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ___ йил учун ҳисобот (6-илова).
Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисидаги ___ йил учун ҳисобот (7-илова).
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ____йил учун ҳисобот (8-илова).
Қурилиш ишларининг бажарилиши, қурилиш машина ва механизмларининг мавжудлиги тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (9-илова).
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (10-илова).
Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (11-илова).
Ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши тўғрисидаги ҳисобот (12-илова).
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисидаги ҳисобот (13-илова).
Товарларни сотиш ва қолдиқлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (14-илова).
Деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (15-илова).
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (16-илова).
Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (17-илова).
____ йил пахта хом ашёси ҳосилини қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот (18-илова).
Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (19-илова).
Канализация иши тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (20-илова).
Иссиқлик энэргияси билан таъминлаш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (21-илова).
Қора ва рангли металл маҳсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши (22-илова).
Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (23-илова).
Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (24-илова).
Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (25-илова).
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (26-илова).
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (27-илова).
Пахта хом ашёсини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот (28-илова).
Дон экинларини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот (29-илова).
Пилла хариди тўғрисидаги ҳисобот (30-илова).
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (31-илова).
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (32-илова).
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (33-илова).
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот (34-илова).
Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот (35-илова).
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (36-илова).
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича ____ йил учун ҳисобот (37-илова).
Ерларни яроқли ҳолга келтириш тўғрисида____ йил учун ҳисобот (38-илова).
Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (39-илова).
Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (40-илова).
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга (бундан буён матнда рўйхатда турганлар деб юритилади) очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (41-илова).
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (42-илова).
____ йил учун меҳнат ҳисоботи (43-илова).
Меҳнат ҳисоботи (44-илова).
Касб ва лавозимлар бўйича ходимларнинг иш ҳақи тўғрисида____ йил апрел ойи учун ҳисобот (45-илова).
Оилалар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (46-илова).
Табиий, суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича ____ йил учун ҳисобот (47-илова).
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (48-илова).
Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (49-илова).
Ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида____ йил учун ҳисобот (50-илова).
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (51-илова).
Уй-жой олиш учун ҳисобда турган ва уй-жой олган оилалар сони тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (52-илова).
Автомобиль транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида ___ йил учун ҳисобот (53-илова).
Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот (54-илова).
Умумий фойдаланилмайдиган темир йул транспорти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (55-илова).
_______________________________________ транспорти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (56-илова).
_________________________________ транспорти тўғрисида (трамвай, метрополитен, троллейбус) ҳисоботи (57-илова).
Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (58-илова).
Қувур йули транспорти хизматлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (59-илова).
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот (60-илова).
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (61-илова).
Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисобот (62-илова).
Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (63-илова).
____ йил 1 январь ҳолатига мактабгача таълим ташкилотининг ҳисоботи (64-илова).
____/____ ўқув йили бошига умумтаълим муассасасининг ҳисоботи (65-илова).
____/____ ўқув йили бошига бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ва академик лицейлар ҳисоботи (66-илова).
____/____ ўқув йили бошига олий таълим ташкилотининг ҳисоботи (67-илова).
____ йил 1 январь ҳолатига мактабдан ташқари таълим ташкилотининг ҳисоботи (68-илова).
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар учун таълим муассасасининг ____ йил учун ҳисоботи (69-илова).
Филмлар ишлаб чиқариш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (70-илова).
Музей фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (71-илова).
Театр фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (72-илова).
Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (73-илова).
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (74-илова).
Маданият марказлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (75-илова).
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (76-илова).
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича ____ йил учун ҳисобот (77-илова).
Спорт таълими муассасалари бўйича______ йил учун ҳисобот (78-илова).
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни бажарилиши ҳамда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (79-илова).
Инновация фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (80-илова).
____ йил 1 январь ҳолатига пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида ҳисобот (81-илова).
Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича ____ йил учун ҳисобот (82-илова).
Турар-жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар-жой учун берилган ордерлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (83-илова).
Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлик сабаблари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (84-илова).
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (85-илова).
Ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрасепсия тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (86-илова).
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (87-илова).
Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни ОИВга текшириш натижалари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (88-илова).
Профилактик эмлашлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (89-илова).
Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация марказлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (90-илова).
Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (91-илова).
Нодавлат нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (92-илова).
Нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (93-илова).
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (94-илова).
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (95-илова).
Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (96-илова).
Микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (97-илова).
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (97/1-илова).
____ йил учун экспорт-импорт тўғрисида ҳисобот (97/2-илова).
Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб берувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг ____ йил учун ҳисоботи (97/3-илова).
Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (97/4-илова).
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (97/5-илова).
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (97/6-илова).
Логистика, транспорт-экспедиторлик фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (97/7-илова).
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (97/8-илова).
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг ____ йил учун ҳисоботи (97/9-илова).
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисоботи (97/10-илова).
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (98-илова).
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот (98/1-илова).
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи (98/2-илова).
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот (98/3-илова).
Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот (98/4-илова).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2022 й., 10/22/3401/1088-сон)