02.12.2022 йилдаги 690-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий дўстлиги ва қардошлигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ҳамда таваллудининг 75 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмита (А.Т. Орынбаев, Т.А. Худайбергенов) ўн кун муддатда Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутувчи дастурни, уни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Нукус шаҳрида Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Т. Ерниязовнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Т. Ерниязов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоб-альбомни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нукус шаҳри «Жеке терек» маҳалласидаги М.Т. Ерниязов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниқли сиёсатшунос ва олимлар ҳамда нуронийлар иштирокида хотира тадбирлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу банднинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига Давлат бюджетидан фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағлар доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги вазифалар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясига Давлат бюджетидан ҳайкалтарошлик асарларини яратиш учун ажратилган маблағлар доирасида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмитага (А.Т. Орынбаев, Т.А. Худайбергенов) Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, мазкур қарор ва чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 2 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
690-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 декабрдаги 690-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Т. Орынбаев

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ташкилий қўмита раиси (келишувга асосан)

2.

Т.А. Худайбергенов

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчи, Ташкилий қўмита ҳамраиси

3.

Қ.Р. Сариев

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси

4.

Г.А. Аннакличева

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири

5.

А. Жаббарбергенова

М.Т. Ерниязовнинг турмуш ўртоғи

6.

Б.М. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари

7.

К.Х. Каримов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

8.

У.У. Шарифходжаев

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Ж.И. Абруев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари

10.

У.А. Азамов

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари

11.

Ф.Н. Жўрақулов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари

12.

Д.С. Каттахонова

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари

13.

А.М. Хаджибаев

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари

14.

Х.Ғ. Худайбердиев

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

15.

С.З. Мирзаев

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти

16.

Ф.Э. Ташмухамедов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари

17.

Ш.Т. Ризаев

Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

18.

М.А. Сафаров

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

19.

Ғ.А. Мажидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари

20.

С.Т. Турманов

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири

21.

Н.К. Аимбетов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими раиси

22.

А.М. Реймов

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори

23.

К.К. Каримов

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

24.

У.Б. Панаев

Нукус шаҳар ҳокими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 09/22/690/1062-сон)