24.11.2022 йилдаги 672-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.11.2023
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ статистика маълумотларини тақдим этиш хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
расмий статистика — Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни қоидаларига мувофиқ давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотлари;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаатчи

(юридик ёки жисмоний шахс)

Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Сўровномани Давлат статистика қўмитасига юборилади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Сўровномага кўра маълумотнинг мавжудлиги ҳамда қийматини ҳисоблаб чиқади ва давлат хизматлари марказига ёки мурожаатчининг шахсий кабинетига маълум қилади.

2 иш кунидан ошмаган муддатда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази маълумотларнинг мавжудлиги ва унинг ҳисобланган қиймати тўғрисида мурожаатчининг шахсий кабинетига ва/ёки унинг мобил телефон рақамига СМС хабарнома юборади ҳамда уни мурожаатчи томонидан олинганлигини тасдиқлайди.

Реал вақт режимида

5-босқич

Мурожаатчи

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобланган суммада тўловни амалга оширади.

Ўз хоҳишига кўра

6-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Тўлов амалга оширилгандан сўнг сўралган маълумотларни шакллантиради ва ЯИДХП орқали тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки мурожаатчининг шахсий кабинетига юборади.

5 иш кунидан ошмаган муддатда

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Статистика маълумотлари келиб тушгандан сўнг уларни мурожаатчига электрон шаклда тақдим этади.

Реал вақт режимида

Статистика маълумотларини тақдим этиш давлат хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

_______________

_______________

(санаси)

(рақами)

I. Мурожаатчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси, исми, отасининг исми

2. Паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари):

3. Телефон рақами:

4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

5. Сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар):

6. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинганлиги, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлиги:

II. Мурожаатчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Юридик шахснинг номи:

2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Почта манзили:

5. Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

7. Телефон рақами:

8. Сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар):

Статистика маълумотларини тақдим этиш давлат хизматини кўрсатиш натижасида шакллантирилган маълумотларини тақдим этиш шакли

Ягона интерактив давлат хизматлари портали логотипининг тасвири

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

Давлат статистика қўмитаси (манзили, алоқа номерлари, электрон манзили)

№ АВС-123456789-DEF
Ҳужжат яратилган сана: ___________________

(йил, кун, ой)

Кимга берилган: _____________________________________________________

Мурожаатчининг Ф.И.О. / Ташкилотнинг номи (олувчи)

Мурожаатчининг идентификация рақами: _________________________________________

ПИНФЛ/СТИР

Ҳужжатнинг тури: статистик маълумотнома

Т/р

Кўрсаткич номи

Кўрсаткичнинг кесими

1.
2.
3.
...

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.

_________________________
QR-код (матрик штрихли код)

Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.