07.11.2022 йилдаги 648-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти умумий ўрта таълим ташкилотларида сув таъминотини барқарор ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида ичимлик сув ва канализациядан фойдаланиш имкониятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2020 — 2022 йиллардаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида сув таъминотини комплекс ташкил этиш тўғрисидаги ҳомийлик лойиҳалари (кейинги ўринларда — ҳомийлик лойиҳалари) доирасида 16 та умумий ўрта таълим ташкилотлари «Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиш тамойили асосида ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖнинг 2022 — 2025 йилларда Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида «Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиши тамойили асосида қуйидагиларни назарда тутувчи сув таъминотини барқарор ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳасини (кейинги ўринларда — тажриба лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ости сув манбаларини чиқариш (қазиб олиш) ва ичиш учун тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан кейин локал тозалаш тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлашган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларини чиқариб юбориш тизимига улаш, ичимлик сувидан фойдаланиш ва оқова сувлари тозаланишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини сув таъминотини барқарор ташкил этиш имкониятини аниқлаш учун танлаб олиш режа-жадвали 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун танлаб олиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзсувтаъминот» АЖ буюртмачи функциясини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик лойиҳалари ва тажриба лойиҳаси (кейинги ўринларда — сув таъминоти лойиҳалари) доирасида барпо этилган инфратузилмани жорий таъмирлаш, бошқариш ва эксплуатация қилиш (кейинги ўринларда — эксплуатация хизматлари) Халқ таълими вазирлигига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими тизими ташкилотларига эксплуатация хизматларини кўрсатиш бўйича «Ўзсувтаъминот» АЖнинг тизимига кирувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — ҳудудий ташкилотлар) билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксплуатация хизматлари нархи Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган холда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти лойиҳалари доирасида барпо этилган инфратузилмада тозаланган сувлардан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги органлари билан келишилган ҳолда суғориш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий ташкилотлари ушбу қарор доирасида пуллик асосда товарларни етказиб берувчи ва хизматларни кўрсатувчи (ишларни бажарувчи) ҳисобланади ҳамда солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда солиқ тўловларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича қуйидагилар молиялаштириш манбаси этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) грантлар ва бошқа турдаги беғараз ёрдам (кейинги ўринларда — беғараз ёрдам) ва ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилмани барпо этиш, шу жумладан қурилиш (реконструкция қилиш)ни назарда тутувчи лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш ва келишиш қисмида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг инфратузилмани барпо этиш, шу жумладан қурилиш (реконструкция қилиш)ни назарда тутувчи лойиҳаолди ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қисмида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тажриба лойиҳаси доирасида инфратузилмани барпо этиш, шу жумладан қуриш (реконструкция қилиш) турли манбалардан молиялаштирилишига рухсат этилади, шунингдек, уларга аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан тажриба лойиҳасини молиялаштириш учун 20 миллиард сўмдан кам бўлмаган беғараз ёрдам ва ҳомийлик хайриялари жалб этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда тажриба лойиҳасини амалга ошириш учун қўшимча беғараз ёрдам жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда тажриба лойиҳаси бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш ва келишиш учун талаб этилаётган бир миллиард сўм маблағни 2022 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил ва кейинги йиллардаги Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарорнинг 5-банди «б» кичик бандида назарда тутилган харажатлар учун республика бюджетидан маблағлар ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими тизими ташкилотларининг ҳар йиллик харажатлар сметасида сув таъминоти лойиҳалари доирасида барпо этилган, шу жумладан қурилган (реконструкция қилинган) инфратузилмаларга эксплуатация хизматларини кўрсатиш харажатларини қоплаш учун республика бюджетидан маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тажриба лойиҳаси тадбирларини амалга оширишга жалб қилинган вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул этиб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба лойиҳасини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари С.И. Саифназаровга шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг оралиқ натижалари асосида марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган ижтимоий соҳасидаги ташкилотларда сув таъминотини барқарор ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
648-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини сув таъминотини барқарор ташкил этиш имкониятини аниқлаш учун танлаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Туманлар номи

Марказлашган сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотлар сони

Ўрганиш ўтказиш муддатлари

1.

Бухоро тумани

6

2022 йил декабрь

2.

Когон тумани

7

2022 йил декабрь

3.

Вобкент тумани

15

2022 йил декабрь

4.

Жондор тумани

41

2023 йил январь

5.

Пешку тумани

29

2023 йил январь

6.

Ромитан тумани

23

2023 йил январь

7.

Ғиждувон тумани

32

2023 йил февраль

8.

Шофиркон тумани

34

2023 йил февраль

Жами

187

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур режа-жадвалда белгиланган ўрганиш муддатлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун танлаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддатлар

1-босқич

Халқ таълими вазирлиги

«Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиш тамойили асосида сув таъминотини барқарор ташкил этиш (кейинги ўринларда — сув таъминотини барқарор ташкил этиш) имкониятини аниқлаш учун Бухоро вилоятидаги марказлашган сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда — мактаб) танлаб олиш.

Ташкилий тадбирлар

Режа-жадвалда белгиланган муддатларда

2-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Мактабнинг сув таъминотини ташкил этишга қаратилган инвестиция, грант ҳамда бошқа дастурлар ва лойиҳалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш *.

Ташкилий тадбирлар

10 иш куни давомида

3-босқич

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш имкониятини дала ишларини ўтказган ҳолда (зарур ҳолларда) аниқлаш **, шу жумладан:

сув таъминотини барқарор ташкил этишнинг энг мақбул усулини аниқлаш;

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан келишган ҳолда мактабни узоқ муддат давомида сув билан таъминлаш учун ер ости сувлари етарлилигини аниқлаш (сув таъминоти ер ости сувларини чиқариш орқали ташкил этилаётганда).

2. Мактабнинг сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун ер ости сувларини чиқаришга чекловлар мавжуд эмаслигини келишиш (сув таъминоти ер ости сувларини чиқариш орқали ташкил этилаётганда).

Ташкилий тадбирлар

15 иш куни давомида

4-босқич

Халқ таълими вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ

1. Мактабни тажриба лойиҳасида иштирок этаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш.

2. Мактаб тажриба лойиҳасида иштирок этаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари рўйхатига киритилгани тўғрисида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигини хабардор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, Ташкилий тадбирлар

10 иш куни давомида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мактабнинг сув таъминоти инвестиция, грант ва бошқа дастур ҳамда лойиҳалар доирасида ташкил этилаётган бўлса, кейинги тадбирлар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Мактабнинг сув таъминотини барқарор ташкил этиш имконсиз бўлса, кейинги тадбирлар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Молиялаштириш манбалари

Муддатлар

1-босқич*

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги

1. Танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилотларида «Манба-фойдаланиш-тозалаш» сувдан фойдаланиш тамойили асосида сув таъминотини барқарор ташкил этиш (кейинги ўринларда — сув таъминотини барқарор ташкил этиш) учун зарур инфратузилмани барпо этиш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни (кейинги ўринларда — ТИҲК) ишлаб чиқиш**.

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

«Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК

2. ТИҲКни экспертизадан ўтказиш.

2-босқич

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги

1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилма барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш (кейинги ўринларда — лойиҳа ҳужжатлари)***.

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

30 кун давомида

Эксперт ташкилоти

2. Лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

Ваколатли ташкилотлар

3. Лойиҳа ҳужжатларини келишиш.

3-босқич

«Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК

1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур товарлар ва хизматлар (ишларни) харид қилиш учун расмийлаштириладиган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш (зарур ҳолларда).

Грантлар ва бошқа турдаги беғараз ёрдам (кейинги ўринларда — беғараз ёрдам) ва ҳомийлик хайриялари

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги

2. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур товарлар ва хизматларни (ишларни) харид қилиш.

30 иш куни (тўғридан-тўғри шартнома орқали харид қилинаётганда — 15 иш куни) давомида

4-босқич

«Ўзсувтаъминот» АЖ

1. Қурилиш (реконструкция қилиш) ишларини бошлаш учун объектларни рўйхатдан ўтказиш.

Беғараз ёрдам ва ҳомийлик хайриялари

3 иш куни давомида

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

2. Ер ости сувларини чиқариш учун қудуқларни бурғилашга рухсатнома бериш (зарур ҳолларда).

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

Пудрат ташкилотлари, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги,

3. Қурилиш (реконструкция қилиш) ишларини бажариш.

Шартномада белгиланган муддатларда

Ваколатли ташкилотлар

4. Қурилиш (реконструкция қилиш) ишларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш.

Қурилиш ишларини бажариш давомида

5-босқич

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги

1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани қабул қилиб олиш учун таркибига, шу жумладан қуйидаги ташкилотларнинг вакиллари киритиладиган қабул қилиб олиш комиссиясини тузиш:

Халқ таълими вазирлиги;

«Ўзсувтаъминот» АЖ;

«Ўзсувтаъминот» АЖ тизимига кирувчи ташкилот (кейинги ўринларда — ҳудудий ташкилоти); танлаб олинган ташкилот.

Беғараз ёрдам ва ҳомийлик хайриялари

3 иш куни давомида

Қабул қилиб олиш комиссияси

2. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани қабул қилиб олиш.

Шартномада белгиланган муддатларда

Ваколатли ташкилотлар

3. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани эксплуатация қилишга рухсатнома бериш.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

«Ўзсувтаъминот» АЖ

4. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмага бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш.

3 иш куни давомида

6-босқич

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Халқ таълими вазирлиги

1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани танлаб олинган ташкилотга ёки ҳудудий ташкилотга мулк ҳуқуқига асосан беғараз топшириш.

Талаб этилмайди

15 иш куни давомида

2. Танлаб олинган ташкилот ходимларини сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун топширилган зарур инфратузилмани эксплуатация қилишга ўқитиш****.

7-босқич

Халқ таълими вазирлиги, танлаб олинган ташкилот, ҳудудий ташкилот

1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани жорий таъмирлаш, бошқариш ва эксплуатация хизматларини кўрсатиш бўйича ҳудудий ташкилот билан шартномалар тузиш****.

Республика бюджети маблағлари

Инфратузилма топширилган санадан бошлаб 15 иш куни давомида

2. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани жорий таъмирлаш, бошқариш ва эксплуатация қилиш****.

Эксплуатация даври давомида

3. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани капитал таъмирлаш****.

Зарурат туғилганда

8-босқич

Халқ таълими вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ

1. Сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани эксплуатация қилиш мониторингини олиб бориш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Талаб этилмайди

15 иш куни давомида

2. Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмани эксплуатация қилиш мониторингини олиб бориш.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур босқич тадбирлари ТИҲКни экспертизадан ўтказиш учун «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази « ДУКга тақдим этилиши лозим бўлган ҳолдагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Тадбирни амалга ошириш халқ таълими вазирининг буйруғи қабул қилингандан сўнг 15 кун давомида бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** ТИҲК экспертизадан ўтказиш учун «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКга тақдим этилиши лозим бўлса, лойиҳа ҳужжатлари ТИҲКга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Ушбу тадбирлар ҳудудий ташкилотига топширилган сув таъминотини барқарор ташкил этиш учун зарур инфратузилмага нисбатан амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 648-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятидаги марказлашган ичимлик сув таъминотига уланмаган умумий ўрта таълим ташкилотларида тажриба лойиҳаси доирасида сув таъминотини барқарор ташкил этишнин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Сув таъминоти барқарор ташкил этиладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони

Мақсадли кўрсаткичга эришиш муддатлари

1.

15

2023 йил апрель

2.

30

2023 йил август

3.

45

2023 йил декабрь

4.

60

2024 йил апрель

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мақсадли кўрсаткичи грантлар ва бошқа турдаги беғараз ёрдамнинг зарур суммаси мақсадли кўрсаткич эришишнинг тегишли санасига қадар жалб қилинган тақдирда эришилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2022 й., 09/22/648/1015-сон)