1-ИЛОВА
|
Т/р |
Статистика ҳисоботи номи |
Даврийлиги |
Маълумотни шакллантириш манбаи |
|
1. |
1-биржа шакли — «Биржа фаолияти тўғрисида ҳисобот» |
Йиллик |
«Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси» АЖ, «Ўзбекистон Республика валюта биржаси» АЖ, «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ, «Тошкент» Республика фонд биржаси» АЖ |
|
2. |
1-мш шакли — «Меҳнат шароитлари аҳволи тўғрисида ҳисобот» |
Йиллик |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
|
3. |
1-нҳ шакли — «Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот» |
Йиллик |
Давлат солиқ қўмитаси |
|
4. |
1-темир йўл (умумфойдаланадиган) — «Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот» |
Йиллик |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
5. |
1-тб шакли — «Тижорат банки фаолияти тўғрисида ҳисобот» |
Йиллик |
Марказий банк |
|
6. |
1-суғурта шакли — «Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот» |
Йиллик |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
7. |
1-кб (қм) (1-кб шаклига илова) — «Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлари тўғрисидаги ҳисобот» |
Йиллик |
Қурилиш вазирлиги |
|
8. |
4-қувур йўли — «Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот» |
Чораклик |
«Ўзтрансгаз» АЖ, «Asia Trans Gas» МЧЖ |
|
9. |
4-мева-сабзавот — «Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот» |
Чораклик |
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ва «Ўзагроэкспорт» АЖ |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Бажариш муддати |
Ижро учун масъуллар |
|
1. |
Статистика ҳисоботларини вазирлик ва идоралар томонидан юритиладиган, шу жумладан молиявий ва солиқ ҳисоботи бўйича маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали мақбуллаштириш. |
1. Малакали мутахассислардан иборат Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш. |
2022 йил ноябрь |
Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ишчи гуруҳ томонидан вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларидаги ҳамда ҳисоботларидаги маълумотлар рўйхати, уларни шакллантириш (тўплаш, умумлаштириш, қайта ишлаш) услубияти, манбаларини хатловдан ўтказиш. |
2023 йил январь | |||
|
3. Мавжуд маълумотлардан расмий статистика услубиятига мос келувчи маълумотлар рўйхатини шакллантириш ва уларни тақдим этиш шаклларини белгилаш. |
2023 йил май | |||
|
4. Шакллантирилган рўйхатдаги маълумотларнинг келгуси йил учун Статистика дастури доирасида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилишини ташкил этиш мақсадида уларни интеграция асосида узатиш бўйича Техник йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2023 йил июнь | |||
|
5. Техник йўриқнома асосида тегишли интеграцияни йўлга қўйиш. |
2023 йил сентябрь | |||
|
2. |
Электрон ҳужжатларни сақлаш, архивга топшириш ва улар айланишини рақамлаштириш. |
1. Тадбиркорлик субъектлари учун архив ҳужжатларининг тўлиқлигига, уларни ҳисобга олиш ва сақлашга қўйиладиган талабларни соддалаштириш, шу жумладан, муддатларни қайта кўриб чиқиш ва узоқ муддат сақланиши лозим бўлган архив ҳужжатлари турларини қисқартириш. |
2022 йил декабрь |
«Ўзархив» агентлиги |
|
2. Нодавлат электрон архивлар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган тартиб-таомилларни соддалаштириш юзасидан ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2022 йил декабрь | |||
|
3. |
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишончномаларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш. |
Электрон ишончнома беришда талаб қилинадиган мажбурий реквизитларни камайтириш. |
2023 йил январь |
Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги |
|
4. |
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш. |
1. Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномани электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш. |
2023 йил январь |
Транспорт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги |
|
2. Товар-транспорт юкхатлари айланишига оид ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил апрель | |||
|
5. |
Бир нечта алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш тартибини соддалаштириш. |
Йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушбу ва бошқа туманда (шаҳарда) ишловчиларнинг ҳақиқий сонидан келиб чиқиб автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш механизмини яратиш. |
2023 йил март |
Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги |
|
6. |
Алимент ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва назорат қилиш тизимини рақамлаштириш. |
Алимент ва бошқа мажбуриятларни ягона ахборот тизими орқали ижро этиш ва назорат қилишни таъминлаш. |
2023 йил январь |
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси |
|
7. |
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси электрон ахборот тизимини ташкилотлар ходимларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш орқали оптималлаштириш. |
1. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексининг дастурий таъминотини, ходимларнинг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотларни киритиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш. 2. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини ташкилотларнинг тегишли ахборот тизимлари ва «Электрон архив» тизими билан босқичма-босқич интеграция қилиш. |
2023 йил июль |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги |