17.12.2021 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда биргаликда «Томонлар», алоҳида «Томон» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан, касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришдаги ҳамкорлик, иккала давлатнинг умумий манфаатларига жавоб беришини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда вазиятлар (PНEIC)га жавоб қайтаришда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Халқаро тиббий-санитария қоидаларига (2005 йил) асосланиб трансчегаравий ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусан, COVID-19 га қарши жавоб чораларини кўриш ва олинган сабоқлар бўйича Томонлар ўртасида улар давлатлари Ҳукуматлари ва хусусий секторларининг тажрибаларини алмашиш заруриятини тасдиқлаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликларни олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда инсон ҳуқуқларининг фундаментал қадриятларини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик аҳамиятини тасдиқлаган ҳолда, ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида мавжуд дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш ва келажакка қаратилган ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Халқаро тиббий-санитария қоидалари» Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ассамблеяси томонидан 2005 йилда қабул қилинган Халқаро тиббий-санитария қоидаларини ва уларга киритилган барча ўзгартиришларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) «касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўриш» бу касалликларнинг, шу жумладан, юқумли касалликларнинг авж олишини олдини олиш ёки бу касалликлар авж олганда уларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича ҳаракатларни, шу жумладан касалликларни илмий жиҳатдан ўрганиш бўйича тадқиқотларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) «соғлиқни сақлашга қаратилган чора-тадбирлар» касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришга қаратилган қонунчилик, маъмурий ва сиёсий чораларни англатади; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) «ваколатли органлар» Томонларнинг мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик чораларини амалга ошириш учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш ёки ташқи ишларга жавобгар бўлган давлат органларини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсади касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўриш, ҳамда Халқаро тиббий-санитария қоидаларини бажаришда Томонлар ўртасида ҳамкорликни рағбатлантиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Бошқа қонунлар, қоидалар ва халқаро шартномалар билан алоқалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўриш бўйича ҳамкорликни мазкур Битим қоидалари ва амалдаги халқаро шартномалар, ўзларининг ички қонунлари ва қоидалари ҳамда тегишли лицензиялаш талабларига асосан олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимдаги ҳеч нарса, Томонлар ўртасидаги амалдаги халқаро шартномалардан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳамкорликнинг асосий тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим доирасида ҳамкорлик тенглик, ўзаро манфаатдорлик ва ўзаролик тамойилларига асосланган ҳолда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда Халқаро тиббий-санитария қоидаларига мувофиқ, халқаро ташувлар ва савдога ортиқча чекловлар келтириб чиқармаслигини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда, Халқаро тиббий-санитария қоидаларига, амалдаги шартномалар ва ўзларининг тегишли миллий қонунчилиги ва қоидаларга мувофиқ, инсон ҳуқуқларининг фундаментал қадриятларини ҳурмат қиладилар. Томонлар, хусусан, касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини қўллаш аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига номутаносиб равишда таъсир кўрсатишини, шунингдек, соғлиқни сақлаш чораларини қўллашда ирқига, танасининг рангига, жинсига, тилига, динига, сиёсий қарашларига, жинсий ўзига хослигига, миллати ёки ижтимоий келиб чиқишига ёки молиявий, ижтимоий ёки бошқа мақомига қараб нафрат ва камситиш билан муносабатда бўлмасликни таъминлаш лозимлигини ҳисобга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда очиқлик ва шаффофлик муҳим омил эканлигини ва шу муносабат билан аниқ ахборотни тўплаш, текшириш, тарқатиш ва алмашишнинг муҳимлигини эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ихтисослаштирилган муассасаларнинг ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертларнинг ўрни ўта муҳимлигини тан оладилар ва шу муносабат билан нодавлат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини эътироф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Халқаро тиббий-санитария қоидаларига риоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўриш бўйича ҳамкорлик қилишда Томонлар учун амал қиладиган Халқаро тиббий-санитария қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳамкорлик ва ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар имкон даражасида қуйидагилар бўйича ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг 2-иловасида келтирилган соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарувчи ҳодисаларни аниқлаш ва баҳолаш ҳамда уларга қарши жавоб чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Халқаро тиббий-санитария қоидаларига мувофиқ талаб этилган Соғлиқни сақлаш салоҳиятини ривожлантириш, кучайтириш ва қўллаб-қувватлашда техник ҳамкорлик ва моддий-техник ёрдам кўрсатишни таъминлаш ёки кўмак кўрсатиш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ташкилотларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ахборот алмашиш ва мулоқот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти Халқаро тиббий-санитария қоидаларига асосан, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда вазият Томонлардан бирининг ҳудудида ёки юрисдикциясида юзага келган бўлса, ушбу Томон ҳар қандай восита билан тегишли ахборотни самарали алмашишда ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг 1-моддасида белгилаб ўтилган ахборот алмашинуви, ҳудудида ёки юрисдикциясида ушбу вазият юзага келган Томон Халқаро тиббий-санитария қоидаларига асосан, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига берилган ахборотни мумкин қадар тез фурсатларда бошқа Томонга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлардан бири соғлиқни сақлашда халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда вазиятга жавобан халқаро ташувни амалга оширишга жиддий тўсқинлик қиладиган ёки чеклайдиган чораларни қўллаган тақдирда, бошқа Томонга тегишли маълумотларни имкон қадар тез фурсатларда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Зарур алмашинув ва ҳамкорликни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар 7-моддада келтирилган соғлиқни сақлаш билан боғлиқ чораларни Халқаро тиббий-санитария қоидалари, амалдаги шартномалар ва ўзларининг миллий қонунлари ва қоидаларига мувофиқ, касалликларни олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда оқилона даражада зарур бўлган, хусусан, икки давлат фуқароларининг иқтисодий эҳтиёжларига жавоб берган ҳолда татбиқ этадилар ва икки давлат ўртасида бошқа муҳим алмашинув ва ҳамкорлик 4-моддада акс эттирилган тамойилларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлардан бири аҳоли саломатлигини таъминлашда, хорижий фуқароларнинг ўз ҳудудига кириши ва (ёки) чиқиб кетишини чегараловчи чоралар қўллаган тақдирда, Томонлар бошқа Томоннинг мурожаатига асосан, ушбу давлатлар муҳим шахсларининг алмашинувини таъминлаш учун керакли бўлган тегишли чоралар кўрилиши бўйича маслаҳатлашувни амалга оширадилар. Бундай чоралар Томонларнинг миллий қонунчилиги ва қоидаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга жавоб чораларини кўришда икки давлат фуқароларининг ва тадбиркорлик корхоналарининг иқтисодий ҳамкорлигига, шу жумладан, тегишли рухсатномалар берилишида ҳамкорликка кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Қўшимча ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар илғор тажрибаларни, шу жумладан, ўзларининг соғлиқни сақлаш чора-тадбирларини алмашадилар ҳамда касалликларни олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда аҳолини хабардор қилиш ва билимини оширишда ҳамкорлик қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши самарали жавоб чораларини кўриш мақсадида, ўзаро келишувга биноан, мазкур Битимда белгилангандан ташқари зарур бўлган қўшимча ҳамкорликни, шу жумладан, касалликларни даволашни амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз ваколатлари доирасида тўғридан-тўғри ёки минтақавий ҳамкорлик механизмлари ва (ёки) халқаро ёки минтақавий ташкилотлар орқали соғлиқни сақлаш, шу жумладан, касалликларни олдини олиш ва уларга қарши жавоб чоралари кўриш соҳасида техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар, зарур ҳолларда, мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ барча даражаларда, шу жумладан, фуқаролик жамияти ва хусусий секторда алоқаларни кучайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорлик механизмлари ва (ёки) халқаро ёки минтақавий ташкилотлар доирасида мувофиқлаштиришни кучайтириш орқали техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорликни амалга оширишда, ўзларининг миллий эҳтиёжлари ҳамда ҳуқуқий ва сиёсий талабларини ҳисобга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш бўйича ҳамкорлик шакллари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин, бироқ ушбулар билан чегараланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ўзаро учрашувлар, анжуманлар, симпозиумлар, маърузалар, семинарлар, вебинарлар ва бошқа тегишли тадбирларни ташкиллаштириш ва уларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) экспертлар алмашинуви ҳамда қўшма тадқиқот ва лойиҳалар ишлаб чиқилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) тегишли ҳужжатлар ва ахборот алмашинуви, шу жумладан, онлайн шаклдаги мулоқотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) соғлиқни сақлаш соҳасида айни шу каби ҳолатга дуч келган бирон бир давлат ёки учинчи давлатлар учун ихтисослашган таълим ва тайёрлов дастурлари; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) ҳамкорликнинг Томонлар ўзаро келишиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Самарадорликни ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш Томонлар ўртасидаги ўзаро келишувга асосан самарали ва ошкора усулда амалдаги дастурларни такрорламаган ҳолда, лекин ҳар бир давлатдаги аниқ вазиятга мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар мазкур модданинг 1-бандида белгиланган техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш масалаларини самарали амалга ошириш мақсадида, қабул қилувчи давлатнинг техник ва сиёсий эҳтиёжларини баҳолаш ишларини олиб боришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Техник ёрдам ва салоҳиятни ошириш масалалари бўйича ҳамкорликни олиб боришда, Томонлар амалдаги шартномалар ва ўзларининг тегишли миллий қонунчилиги ва қоидаларига мувофиқ, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Фуқаролар ҳимояси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Халқаро тиббий-санитария қоидаларига асосан, халқаро аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш билан боғлиқ фавқулодда вазият Томонлар ҳудудларида ёки юрисдикциясида содир бўлса, Томонлар мазкур Битимга, жумладан, 4, 5, 7 ва 8-моддаларга мувофиқ, улар ўз ҳудудларида бўлиб турган бошқа Томон фуқароларининг ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига, бошқа амалдаги шартномалар ва халқаро одат ҳуқуқларига мувофиқ, хар бир Томон бошқа Томоннинг ўз фуқароларини ҳимоя қилиши учун консуллик фаолиятини олиб боришини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда бир Томон бошқа Томондан унинг ҳудудида бўлиб турган ёки истиқомат қилувчи фуқароларининг саломатлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этишни сўраши мумкин. Бундай мурожаатга асосан, бошқа Томон тегишли ахборотни имкон қадар тўлиқ ҳажмда тўплаш ва тақдим этишга интилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлардан бири бошқа Томоннинг ҳудудида бўлиб турган ёки истиқомат қилаётган фуқароларига касалликларнинг олдини олиш ва жавоб чораларини кўриш мақсадида бошқа Томон ҳудудида зудлик билан ҳаракат қилишга ёки ундан чиқиб кетишга шароит яратилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисида мурожаат қилиши мумкин. Бошқа Томон бундай мурожаатга биноан, имкон қадар тўлиқ ҳамкорликни таъминлашга ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонлар мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ ўзларининг тегишли ҳудудларидаги маҳаллий ҳукуматлари ва хусусий секторлари бошқа Томон фуқароларининг ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилинишини таъминланиши учун имкон қадар тўлиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Махфий ва шахсий ахборотни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битим, шу жумладан, 7, 10 ва 12-моддалар доирасида ҳамкорликни амалга оширишда, ўзларининг тегишли миллий қонунчилиги ва қоидаларига мувофиқ махфий ҳисобланган маълумотларни ёки ушбу турдаги бошқа маълумотларни, шу жумладан шахсий маълумотларни талаб қилмайдилар ва тақдим этмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандидан қатъи назар, Томонлар ўзларининг тегишли миллий қонунчилиги ва қоидаларига кўра махфий ҳисобланган маълумотни, башарти бундай маълумот ушбу Битимни амалга оширишда самарадорликка эришиш учун зарур бўлган тақдирда, фақат ўзларининг миллий қонунчилиги ва қоидаларига зид бўлмаса, алмашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда, маълумотни қабул қилувчи Томон, уларни тайинланган агентлик ва жисмоний шахслардан ташқари, ҳар қандай учинчи томонга ошкор қилмаслиги, тақдим этмаслиги ёки ахборотдан фойдаланишга йўл қўймаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш жараёнида шахсий маълумотларни амалдаги шартномалар ва ўзларининг миллий қонунчилиги ва қоидаларига мос келадиган тарзда ҳимоя қиладилар ва касалликларни олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ўзбошимчалик билан, ҳамда қонунга хилоф равишда шахсий ҳаётга аралашишга йўл қўйилмаслигини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Дипломатик ва консуллик муносабатлари тўғрисидаги халқаро конвенцияларга мувофиқлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси, Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси ва тегишли халқаро одат ҳуқуқига риоя қиладилар ва халқаро ҳамжиҳатликни ҳурмат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Соғлиқни сақлашнинг бошқа соҳаларидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, шунингдек, ўзаро келишувга мувофиқ, касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришдан ташқари, соғлиқни сақлашнинг бошқа соҳаларида ҳам ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Битимни самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида, ҳар бир Томоннинг тайинланган вакилларидан ташкил топган Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Қўшма қўмита (кейинги ўринларда «Қўшма қўмита» деб аталади) тузадилар. Битим доирасида тартибга солинадиган турли соҳаларни самарали муҳокама қилиш мақсадида Қўшма қўмита таркибига Томонлар соғлиқни сақлаш сиёсатига ва ташқи ишларига ваколатли органларининг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма қўмитанинг мажлислари навбати билан Томонлар тарафидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшма қўмитанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Томонлар миллий қонунчилиги, қоидалари ва сиёсатига кўра ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) мазкур Битимга риоя қилиш ва (ёки) уни амалга ошириш билан боғлиқ ҳар қандай масалани муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) мазкур Битим доирасида қўшма дастур ва лойиҳаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликка тааллуқли нормаларни, шу жумладан Халқаро тиббий-санитария қоидаларини самарали қўллаш масалаларини муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) 7 ва 8-моддалар, 9-модданинг 1-банди ҳамда 10-модда ижросини муҳокама қилиш ва кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) 9-модданинг 2-бандига биноан ҳамкорликнинг қўшимча йўналишларини аниқлаш ва амалга оширилишини муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(g) мазкур Битимга ўзгаришлар киритиш зарурлигини ёки уни амалга ошириш учун қўшимча келишувлар имзолашни муҳокама қилиш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(h) Томонлар ўзаро келишиб олишлари мумкин бўлган кун тартибининг бошқа масалаларини муҳокама қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битимни амалга ошириш бўйича Томонлар ўзларининг ваколатли органларини тайинлайдилар ва бу тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Битимни самарали бажарилишини таъминлаш учун, Томонлар исталган вақтда бир-бирлари билан дипломатик каналлар орқали маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Битим доирасида муайян тадбирларни амалга ошириш бўйича Томонлар ўзларининг тегишли ташкилотлари ўртасида келишувлар имзолашлари мумкин. Бундай келишувлар ёки соғлиқни сақлаш соҳасидаги мавжуд келишувларга ўзгартириш киритиш масалалари Қўшма қўмита томонидан муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ бўлган ўз харажатларини ўзлари қоплайдилар. Зарур ҳолларда, Томонлар харажатларнинг аниқ молиявий жавобгарлик тафсилотлари кўрсатиб ўтилган қўшимча келишувлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим доирасида амалга ошириладиган барча ҳаракатлар, ҳар бир Томоннинг молиявий ресурслари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг талқин қилиниш ёки амалга оширишда юзага келадиган ҳар қандай низо Томонлар ўртасида ўзаро маслаҳатлашув орқали тинч йўл билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Кучга кириши, амал қилиш муддати, тугатилиши ва ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган ўзининг ички давлат тартиб-таомиллари якунланганлиги тўғрисида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим сўнгги хабарнома олинган санадан бошлаб ўттиз (30) кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим беш (5) йил давомида амал қилади ва Томонлардан бири мазкур Битимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида олти (6) ой олдин уни тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонга ёзма хабарнома юбормаган тақдирда, у ўз-ўзидан навбатдаги беш (5) йиллик муддатларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро ёзма келишувига кўра, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали ёки Томонлар келишган ҳар қандай бошқа шаклда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, ўзларининг тегишли ҳукуматлари томонидан лозим даражада ваколатланган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сеул шаҳрида 2021 йил 17 декабрда икки нусхада, ўзбек, корейс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)