02.11.2022 йилдаги ЎРҚ-799-сон
Ҳужжат 03.11.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш назарда тутилган, бироқ бу жараённи амалга ошириш тартиби, шунингдек фуқароларнинг географик объектларга ном бериш бўйича ташаббусларни илгари суриш ваколатлари ушбу Қонунда кўзда тутилмаган.
Юқорида келтирилган масалаларни ҳал этишга қаратилган мазкур Қонун билан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига бир қатор янги нормалар ҳамда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, ушбу Қонун билан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикри давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳисобга олиниши белгиланмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 273-модда; 2017 йил, № 8, 383-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
еттинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган туман, шаҳар ҳокимига юборилади»;
Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади ва уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборилади.
5) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.