01.11.2022 йилдаги 628-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, бунда мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
мазкур Низомнинг 8-9-бандларида белгиланган талабларга риоя этилмаганда.
11. Комиссия субсидия олувчи субъектнинг аризасига кўра ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Электрон ҳисобварақ-фактурага киритиладиган жиҳозларнинг барчаси ўрнатилганига ишонч ҳосил қилган тақдирда, гидропоника усулида озуқа етиштириш ускунаси бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ хулоса беради ҳамда ушбу хулосани «my.vetgov.uz» сайти орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Субсидия олувчи субъект

Талабгор субсидия олиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига ариза билан мурожаат қилади.

Гидропоника усулида озуқа етиштириш технологиясини жорий қилгандан сўнг

2-босқич

«Чорванасл» маркази туман вакили

Субсидия бериш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.

Бир иш кунида

3-босқич

Комиссия

(субсидия бериш бўйича туман (шаҳар) комиссияси)

Комиссия субсидия олувчи субъектнинг аризаси ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, хулоса беради ҳамда my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали электрон шаклда «Ўзбекчорванасл» агентлигига тақдим этади.

Беш иш кунида

4-босқич

«Ўзбекчорванасл» агентлиги

Комиссиянинг хулосасига асосан субсидия олувчи субъектга субсидия берилиши ёки берилмаслиги тўғрисида my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали жавоб хати юборади.

Бу тўғрисида субсидия олувчи субъектга my.vetgov.uz тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.

Бир иш кунида

5-босқич

«Ўзбекчорванасл» агентлиги

Комиссия хулосаси ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали Молия вазирлиги Ғазначилигига юборади.

Бир иш кунида

6-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги

Молия вазирлиги Ғазначилиги хулосани олгандан сўнг субсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига белгиланган тартибда тегишли субсидия суммасини ўтказади.

Бир иш кунида

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари,

комиссия раиси _____________________

(имзо, муҳр) (Ф.И.О.)

20___ йил «____» _____________

____________ туман (шаҳри)да туман (шаҳар)да гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси ____________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи)нинг 20____ йил ___________ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштирувчи ____________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи)нинг 20___ йилда ____________га гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини ўрнатиш бўйича жами қиймати ____________ сўм бўлган шартнома тузган;

20___ йилда _________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи) гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини ўрнатиб ишга туширган.

ХУЛОСА:

гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштирувчи ____________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи)га жами ____ сўм миқдорида субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ/мувофиқ эмас.

Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

имзо/муҳр

туман (шаҳар) агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр

туман (шаҳар) молия бўлими мудири

имзо/муҳр

ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакили, комиссия котиби

имзо/муҳр