27.10.2022 йилдаги 623-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда сўнгги йилларда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ва никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғилиш ва ўлим ҳолатини комплекс давлат хизмати сифатида кўрсатиш тартиби жорий этилди ва статистика органларига қоғоз шаклидаги далолатнома ёзувлари ҳақидаги ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган қарийб 60 млн фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ушбу соҳада айрим тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, фуқаролар томонидан экстерриториал тамойил асосида республика бўйича ўзлари хоҳлаган ФҲДЁ органига мурожаат қилиниб, давлат хизматларидан фойдаланишлари натижасида Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги ФҲДЁ бўлимларига фуқароларнинг мурожаатлари сони тобора ортиб боряпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда, республикада фаолият юритаётган 8 та никоҳ уйларида эса жами 20 та штат бирлиги мавжуд бўлган ҳолда, улар томонидан фақат никоҳни қайд қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар амалга оширилмоқда. ФҲДЁ бўлимларида эса никоҳни қайд этиш билан бирга, туғилиш, никоҳдан ажратиш ва ўлимни қайд этиш бўйича ҳам давлат хизматлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, айрим ҳудудлардаги ФҲДЁ бўлимларини республикадаги мавжуд никоҳ уйлари штат бирликлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари билан таъминлашга эҳтиёж юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини экстерриториал тамойил асосида қайд этиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш, ушбу соҳада фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига мувофиқ туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) бўлимлари, никоҳ уйлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Гулистон шаҳарларидаги мавжуд никоҳ уйлари фаолияти тугатилиб, ушбу никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йил якуни билан ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ФҲДЁ бўлимларининг иш ҳажмини ўргансин ва заруратга кўра, ходимлар сонини белгилаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Молия вазирлигига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
623-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 4-банди саккизинчи хатбошисидан «ва никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидан «ҳамда никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ФҲДЁ бўлимлари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан мавжуд штатлар доирасида ташкил этилади ва тугатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5-банднинг «а» кичик бандидаги «ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларида» сўзлари «ФҲДЁ бўлимларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «ва никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) тегишли туман ва шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган қуйидаги фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, ўлим, никоҳ ва никоҳни бекор қилиш), далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг ўртача ойлик сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бир ходимга (мудир ва иш юритувчи бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳнома ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони ойига камида 250 — 300 та бўлиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 8-банддаги «ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйидаги» сўзлари «ФҲДЁ бўлимидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларидан» сўзлари «ФҲДЁ бўлимларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 11-банддан «, никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «ва никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«охирги уч йилда ФҲДЁ бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига киритилган ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришлар, берилган такрорий гувоҳномалар ва маълумотномалар, халқаро шартномалар бўйича кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамлар ва экстерриториал тамойил асосида кўрсатилган хизматларнинг сони».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорига 1-илованинг 6-банди ўн иккинчи хатбошисидан, 2-илованинг 6-банди ўнинчи хатбошисидан ҳамда 3-илованинг 6-банди ўнинчи хатбошисидан «ва никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидан «, шунингдек, никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 192-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан «ва никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 194-банддан «ва никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «ёки никоҳ уйига» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «ёки никоҳ уйи» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий база шакллантирилганлиги ҳамда ушбу соҳада қабул қилинган буйруқ (қарор)лар асосида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб борсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «, шунингдек Никоҳ уйлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия бошқармалари деб аталади) ФҲДЁ архивлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банддаги «Агентликнинг ҳудудий» сўзлари «адлия» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 4-банддаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) директори» сўзлари «адлия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 9-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Агентлик,» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади),» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 10-банднинг бешинчи хатбошисидан «, шу жумладан никоҳ уйларида» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 13 ва 14-бандлардаги «Агентлик», «унинг ҳудудий» сўзлари тегишлича «Вазирлик», «адлия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 16-банддаги «Агентликнинг ҳудудий», «Агентлик» сўзлари тегишлича «адлия», «Вазирлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 19-банддаги «Агентлик», «Агентликнинг ҳудудий» сўзлари тегишлича «Вазирлик», «адлия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 20, 28, 31 ва 34-бандлардаги «Агентликнинг ҳудудий» сўзлари «адлия» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 1-бандидан «никоҳ уйлари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон; 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон; 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)