Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2467-5]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22 ва 7/4-сон қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 11 октябрь,
2022-31-сон
Давлат Божхона қўмитаси раиси А. МАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 30 сентябрь,
13/02-22-36-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 29 сентябрь,
20/3-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2022 йил 19 сентябрь
Вазир Д. КУЧКАРОВ
2022 йил 20 сентябрь
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Д. РАХИМОВ
2022 йил 19 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 11 октябрдаги 2022-31-сон, Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 13/02-22-36-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 29 сентябрдаги 20/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг биринчи хатбошисидан «тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига, шунингдек» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 3-банддаги «алоқа каналлари» деган сўзлар «солиқ тўловчининг шахсий кабинети» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклларда онлайн режимда электрон кўринишда жўнатади:».
4. 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 10/22/2467-5/0946-сон)