18.10.2022 йилдаги ПФ-234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.12.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимиз транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, хусусан Тошкент метрополитени тармоғини кенгайтириш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаро авиацияси корхоналари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини, Тошкент метрополитени фаолиятини ривожлантириш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент метрополитени фаолиятини такомиллаштириш, метрополитенда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, авиация соҳасида амалга оширилаётган трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент метрополитени» УК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилганлиги ҳамда «Тошкент метрополитени» УКнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонасига ўзгартирилганлиги муносабати билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент метрополитени фаолияти учун керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозларни алмаштиришга режалаштирилган капитал таъмирлаш ишларини етарли маблағлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро авиацияси корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига метрополитен линиялари, станциялари ва электродепо иншоотларини 2023 йил 1 январдан бошлаб ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод этишга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-234-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон Фармони 3-бандининг саккизинчи хатбошисидаги «темир йўл ва дарё транспортидаги» сўзлари «метрополитен, темир йўл ва дарё транспортидаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «Тошкент метрополитени фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2638-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги «Тошкент метрополитени Юнусобод линияси иккинчи босқичини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2653-сон қарорининг 6-бандидаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг» сўзлари «Тошкент метрополитени» ДУКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги «Тошкент метрополитени Сергели йўналиши қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2664-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банддаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг» сўзлари «Тошкент метрополитени» ДУКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 17, 18 ва 19-бандлардаги «УК» қисқартмаси «ДУК» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2979-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«погашение основного долга, выплата процентов и комиссий по заемным средствам Эксимбанка КНР и кредита Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан в рамках строительства кольцевой надземной линии метрополитена в городе Ташкенте осуществляются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сон қарорига 1-илова «Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар» блокидан кейин «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси» блоки билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5100-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Давлат солиқ қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-уйда жойлашган Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг бино ва иншоотлари баҳоланган қийматда «Uzbekistan Airports» АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига жамиятга берилишини таъминласин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига 3б-илованинг 21-позицияси чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)