Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.10.2022 йилдаги ПФ-234-сон
Кучга кириш санаси
18.10.2022
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 27.12.2025 санаси ҳолатига | Жорий версия |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг | Ўзбекистон Республикаси Президентининг |
Фармони | Фармони |
Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида | Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида |
Сўнгги йилларда мамлакатимиз транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, хусусан Тошкент метрополитени тармоғини кенгайтириш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаро авиацияси корхоналари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. | Сўнгги йилларда мамлакатимиз транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, хусусан Тошкент метрополитени тармоғини кенгайтириш, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаро авиацияси корхоналари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. |
Шу билан бирга, ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини, Тошкент метрополитени фаолиятини ривожлантириш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд. | Шу билан бирга, ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини, Тошкент метрополитени фаолиятини ривожлантириш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш зарурати мавжуд. |
Тошкент метрополитени фаолиятини такомиллаштириш, метрополитенда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, авиация соҳасида амалга оширилаётган трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида: | Тошкент метрополитени фаолиятини такомиллаштириш, метрополитенда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаро авиацияси корхоналарини қўллаб-қувватлаш, авиация соҳасида амалга оширилаётган трансформация жараёнларини янада жадаллаштириш мақсадида: |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин: | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин: |
«Тошкент метрополитени» УК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилганлиги ҳамда «Тошкент метрополитени» УКнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонасига ўзгартирилганлиги муносабати билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш; | «Тошкент метрополитени» УК «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилганлиги ҳамда «Тошкент метрополитени» УКнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонасига ўзгартирилганлиги муносабати билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш; |
Тошкент метрополитени фаолияти учун керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозларни алмаштиришга режалаштирилган капитал таъмирлаш ишларини етарли маблағлар билан таъминлаш; | Тошкент метрополитени фаолияти учун керакли асбоб-ускуналар ва жиҳозларни алмаштиришга режалаштирилган капитал таъмирлаш ишларини етарли маблағлар билан таъминлаш; |
фуқаро авиацияси корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. | фуқаро авиацияси корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. |
2. Молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига метрополитен линиялари, станциялари ва электродепо иншоотларини 2023 йил 1 январдан бошлаб ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод этишга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. | 2. Молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига метрополитен линиялари, станциялари ва электродепо иншоотларини 2023 йил 1 январдан бошлаб ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод этишга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. |
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. | 3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ | Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2022 йил 18 октябрь, | 2022 йил 18 октябрь, |
ПФ-234-сон | ПФ-234-сон |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сон Фармонига ИЛОВА | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сон Фармонига ИЛОВА |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар | Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон Фармони 3-бандининг саккизинчи хатбошисидаги «темир йўл ва дарё транспортидаги» сўзлари «метрополитен, темир йўл ва дарё транспортидаги» сўзлари билан алмаштирилсин. | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5647-сон Фармони 3-бандининг саккизинчи хатбошисидаги «темир йўл ва дарё транспортидаги» сўзлари «метрополитен, темир йўл ва дарё транспортидаги» сўзлари билан алмаштирилсин. |
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «Тошкент метрополитени фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2638-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин. | 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «Тошкент метрополитени фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2638-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин. |
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги «Тошкент метрополитени Юнусобод линияси иккинчи босқичини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2653-сон қарорининг 6-бандидаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг» сўзлари «Тошкент метрополитени» ДУКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин. | 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги «Тошкент метрополитени Юнусобод линияси иккинчи босқичини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2653-сон қарорининг 6-бандидаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг» сўзлари «Тошкент метрополитени» ДУКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин. |
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги «Тошкент метрополитени Сергели йўналиши қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2664-сон қарорида: | 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 ноябрдаги «Тошкент метрополитени Сергели йўналиши қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2664-сон қарорида: |
а) 4-банддаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг» сўзлари «Тошкент метрополитени» ДУКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин; | а) 4-банддаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг» сўзлари «Тошкент метрополитени» ДУКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин; |
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2979-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: | 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2979-сон қарорининг рус тилидаги матнида 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: |
«погашение основного долга, выплата процентов и комиссий по заемным средствам Эксимбанка КНР и кредита Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан в рамках строительства кольцевой надземной линии метрополитена в городе Ташкенте осуществляются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан». | «погашение основного долга, выплата процентов и комиссий по заемным средствам Эксимбанка КНР и кредита Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан в рамках строительства кольцевой надземной линии метрополитена в городе Ташкенте осуществляются за счет средств Государственного бюджета Республики Узбекистан». |
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сон қарорига 1-илова «Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар» блокидан кейин «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси» блоки билан тўлдирилсин. | 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сон қарорига 1-илова «Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа ташкилотлар» блокидан кейин «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси» блоки билан тўлдирилсин. |
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5100-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: | 8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5100-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: |
«13. Давлат солиқ қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-уйда жойлашган Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг бино ва иншоотлари баҳоланган қийматда «Uzbekistan Airports» АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига жамиятга берилишини таъминласин». | «13. Давлат солиқ қўмитаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-уйда жойлашган Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг бино ва иншоотлари баҳоланган қийматда «Uzbekistan Airports» АЖ устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига жамиятга берилишини таъминласин». |
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига 3б-илованинг 21-позицияси чиқариб ташлансин. | 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига 3б-илованинг 21-позицияси чиқариб ташлансин. |