12.10.2022 йилдаги ПҚ-394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда камбағалликни қисқартириш учун аҳолини қўшимча даромад манбаи билан таъминлаш, аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш, мева-сабзавотчилик тармоғидаги имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,15 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамлардаги ер майдонларини очиқ электрон танлов орқали 30 йилга ижарага бериш тизими жорий этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда жойлашган аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан барқарор таъминлаш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари, деҳқон хўжаликлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағ йўналтириш тартибини 2026 йил 1 январга қадар узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитларни ташаббускорларга лойиҳабай шакллантирилган буюртманомалар асосида тижорат банклари орқали оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларида назарда тутилган маблағлардан ташқари ва навбатсиз расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2022 йилда жами ажратилган 100 млрд сўм маблағдан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини ишга туширишнинг прогноз кўрсаткичларини қайта тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (К.А. Юлдашев) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Т.А. Саттаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.А. Пекось) ҳамда Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун субсидия маблағлари ажратишнинг тўлиқ жараёни «Агросубсидия» ахборот тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги томонидан 2022 йилда сув таъминоти оғир маҳаллаларда вертикал суғориш қудуқлари қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 2022 йилги Давлат бюджети параметрларида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун кўзда тутилган 50 млрд сўмга қўшимча равишда 50 млрд сўм маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-394-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-394-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорининг 9-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ, «Туронбанк» АТБ ҳамда АТ «Халқ банки»га» сўзлари «тижорат банкларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ, «Туронбанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига» сўзлари «тижорат банкларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кредитлар тижорат банклари орқали боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, «дала дўконлари»ни қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарма томонидан аҳолининг, деҳқон хўжаликлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг ҳамда «Томорқа хизмати» МЧЖлар ва ишлаб чиқариш кооперативлари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратиш ҳамда ўқув марказлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари тавсияномасига кўра ҳамда ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарорининг 8-бандидан «2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида«ги ПҚ-3680-сон,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4767-сон қарорининг 7-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи хатбошидаги «ҳар йили 1 апрель ва 1 августга қадар» сўзлари «ҳар йили 1 январь ва 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга асосан ажратиладиган субсидиялар 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги «Томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур гаровсиз кредитлар қайтмаслиги хавфи ташаббускор ҳисобидан кредит олишдан олдин суғурталанади, ташаббускор томонидан кредит эвазига олинган асосий воситаларга тижорат банки томонидан тақиқ қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Васийлик кенгаши қарорига асосан «Томорқа хизмати» МЧЖларга 300 миллион сўмгача ажратилган гаровсиз кредит учун Жамғарманинг тижорат банклари томонидан гаровга (депозит) олинган маблағларининг акцептсиз ундирилган қисмини қоплаш мақсадида, маблағларни тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган Жамғарманинг даромадлари ҳисобидан захира яратилади ҳамда Жамғарманинг тижорат банклари томонидан гаровга (депозит) олинган маблағларининг акцептсиз ундирилган қисми мазкур захира маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жорий йилда бурғиланган вертикал суғориш қудуқларини ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатлар кейинги йилнинг иккинчи чорагига қадар қабул қилинади ҳамда ушбу харажатлар ҳужжатлар қабул қилинган йил маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошидаги «50 миллиард сўм» сўзларидан кейин «, бундан ташқари сув таъминоти оғир маҳаллаларда қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини ишга туширишнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини ишга туширишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар сони

Маҳаллалар сони

Жами қудуқлар сони

Шундан:

кичик қудуқлар сони

катта қудуқлар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

15

89

337

331

6

2.

Андижон вилояти

10

37

54

17

37

3.

Бухоро вилояти

7

107

145

42

103

4.

Жиззах вилояти

9

64

207

134

73

5.

Қашқадарё вилояти

7

104

333

268

65

6.

Навоий вилояти

7

112

407

224

183

7.

Наманган вилояти

9

68

90

20

70

8.

Самарқанд вилояти

12

72

128

11

117

9.

Сурхондарё вилояти

11

87

133

88

45

10.

Сирдарё вилояти

4

18

29

29

11.

Тошкент вилояти

7

16

51

30

21

12.

Фарғона вилояти

17

125

149

59

90

13.

Хоразм вилояти

7

49

100

100

Республика бўйича:

122

948

2 163

1 224

939

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур прогноз кўрсаткичларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-55-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш, «дала дўконлари»ни қуриш ва кўчма музлаткичларни ўрнатиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар ташаббускорларга лойиҳабай шакллантирилган буюртманомалар асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларида назарда тутилган маблағлардан ташқари ва навбатсиз расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига, Жамғарма ресурсларини ташаббускорларга тижорат банклари томонидан Ягона электрон платформа орқали расмийлаштириш жараёнларини тўлиқ мувофиқлаштириш ваколати берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5-банднинг тўртинчи хатбошиси «тўлиқ сўндирилмаган» сўзларидан кейин «(Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар бундан мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва тижорат банкларининг Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ташаббускорларга боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун ажратилган кредитлар муддатини ҳамда ресурсларни Жамғармага қайтариш графигидаги муддатларни мазкур қарорнинг 1-банди «б» кичик банди тўртинчи хатбошисида белгиланган муддатларга мос равишда узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон)