Ҳужжат кучини йўқотган 08.03.2013 06.08.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 793
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг Низоми, 06.08.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 793
Кучга кириш санаси
06.08.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 08.03.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларига қабул қилиш

бўйича Давлат комиссияси томонидан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

1999 йил 24 июль

3-сон

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ (ЎҚУВЧИЛАРИ) ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 6 августда 793-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2012 йил 28 декабрдаги 9-сонли «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2432, 26.02.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва идоравий тасарруфлик ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини бир таълим муассасасидан бошқасига кўчириш, шунингдек, таълим муассасаларидан четлаштирилган талабалар (ўқувчилар)ни ўқишга қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, мувофиқ курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим бериш фаолияти учун рухсатнома (лицензия) га эга бўлмаган нодавлат таълим муассасалари, бошқа мамлакатлар таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлар ва бошқалар) дан давлат таълим муассасаларига талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш ва тиклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Биринчи курсга ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ман этилади. (истисно тариқасида, айрим ҳолларда талаба (ўқувчи)га касаллик туфайли академик таътил берилиши мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини, бир таълим муассасаси доирасида, таълимнинг мос йўналишлари бўйича кўчириш ва қайта тиклаш таълим муассасаси ректори (директори)нинг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини, таълимнинг турдош йўналишлари бўйича, бир таълим муассасаси доирасида кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш мувофиқ вазирлик ва идоралар қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидаги ҳолларда талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоравий тасарруфликдан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш идоралараро комиссияси (бундан кейин — Идоралараро комиссия) қарори билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар (ўқувчилар) ўқишини бошқа давлатлар таълим муассасаларидан республика таълим муассасаларига кўчириш ёки қайта тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир таълим муассасаси доирасида, талаба (ўқувчи) ўқишини турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш ёки қайта тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба (ўқувчи) ўқишини идоравий тасарруфликдан қатъи назар, бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига мос, турдош ва турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш ва қайта тиклаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги ўқув шаклига ўқишни кўчириш ва қайта тиклашда, шахснинг танланган мутахассислик бўйича ишга ўтиш зарурияти таълим муассасаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқишни барча шакллари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчириш ва қайта тиклаш, муайян таълим йўналишида ўрнатилган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш ва тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шахсларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги аризалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси ўрнатадиган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқишни кўчириш ёки тиклаш ҳақидаги аризага талабанинг (ўқувчининг) рейтинг дафтарчаси нусхаси ёки ўрнатилган шаклдаги академик маълумотнома илова этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаси қошидаги қабул комиссияси, илгари бошқа таълим муассасаларида таълим олган шахсларнинг тайёргарлик даражаларини текшириб кўриш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризаларни кўриб чиқиш натижалари қабул комиссиясининг мажлис баённомасига киритилади ва ариза муаллифлари эътиборига етказилади ҳамда талаба (ўқувчи)лар сафига киритиш буйруғига асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таълим муассасаси ректори (директори) қабул комиссияси тавсиясига биноан, ўқув режалари ва дастурлардаги академик қарзларни ёки ўқув режа ва дастурлардаги фарқларни (умум касбий ва ихтисосий фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ҳамда муддатларини (ўқув йили бошлангандан кейин бир ойдан ортиқ эмас) белгилайди, курсни ва ўқишга қабул қилишнинг бошқа шартларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқишини кўчириш ёки ўқишга қайта тиклаш масаласи билан шахсларни шартли равишда қабул қилиш тақиқланади. Давлат таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш жараёнининг ўзи учун пул тўловларини олиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов-контракт асосида ўқишни кўчириш ёки ўқишга қайта тиклаш ҳолларида, контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан тўлов маблағлари ва муддатлари «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида низом»га мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБАЛАР (ЎҚУВЧИЛАР) ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат грантлари асосида таҳсил олаётган талабалар (ўқувчилар) ўқишини кундузги ўқув шаклдан сиртқи шаклига кўчириш, шунингдек унинг акси (вакант ўринлар мавжудлигига қараб), контракт расмийлаштирилмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари тўлов-контракт асосида таълим олган талабаларнинг ўқишларини кўчириш ҳолларида, ўқишнинг тўлов-контракт шакли сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бошқа таълим муассасасига ўқишни кўчириш истагидаги талаба (ўқувчи) уни қизиқтирувчи таълим муассасаси ректори (директори)га ёки мувофиқ вазирлик, идорага (7-бандда ифодаланган уларда Идоралараро комиссиясига) мурожаат этади. Масала ижобий ҳал этилган тақдирда, Идоралараро комиссияси таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқиш кўчирилаётган таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан талаба (ўқувчи) дарсларга қўйилади ва у илгари таълим олган таълим муассасасига талаба (ўқувчи)нинг шахсий делосини жўнатиш ҳақида сўровнома юборилади. Сўровнома олингандан сўнг, талаба (ўқувчи) илгари таълим олган таълим муассасаси ректори (директори) «Ўқишни (таълим муассасаси номи)га кўчириш муносабати билан талабалар (ўқувчилар) сафидан четлаштирилган» деган мазмунда уни талабалар (ўқувчилар) сафидан четлаштириш ҳақида буйруқ чиқаради ва уч кунлик муддатда талаба (ўқувчи)нинг шахсий делоси (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган таълим муассасаси манзилгоҳига жўнатади. Таълим муассасасида эса, талаба (ўқувчи)нинг академик маълумотномасининг нусхаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув карточкаси, шунингдек жўнатилаётган ҳужжатлар рўйхатининг нусхаси қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабалар (ўқувчилар) сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ 10 кунлик муддатда, кечи билан жорий йилнинг 31 декабригача талаба илгари таълим олган таълим муассасасидан унинг шахсий делоси олинганидан сўнг чиқарилади. Шахсий делонинг жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш), талаба (ўқувчи)ни ўқишга қабул қилиш, таълим муассасаларидан ректор (директор) томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома олинганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш фақат буюртмачининг розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бошқа давлатларнинг давлат таълим муассасаларидан талабалар (ўқувчилар) ўқишини республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кўчириш фақат Идоралараро комиссиясининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБАЛАР (ЎҚУЧИЛАР) САФИГА ҚАЙТА ТИКЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Илгари олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидан маъмуриятининг ташаббуси билан четлаштирилган шахсларни барча ўқув шакллари бўйича талабалар (ўқувчилар) сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида ушбу Низомнинг 1—11-бандлари талабларига риоя қилинган ҳолда, ректор (директор) нинг буйруғи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи курсга ва ўқишдан четлаштирилган ўқув йилида, талаба (ўқувчи)ни ўқишга қайта тиклашга йўл қўйилмайди. Талаба (ўқувчи) илгари таълим олган таълим муассасасининг розилиги талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат грантлари бўйича таълим олган етим, ота-она қаровисиз қолган болалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари тоифасига кирувчи шахслар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахслар, захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида, грант ўринларига тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов-контракт асосида ўқиган талабалар (ўқувчилар) контракт ўринларга тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўқишдан четлатилганидан кейин 5 йилдан ортиқ муддат ўтган ҳолларда талабалар (ўқувчилар) ўқишини тиклаш берилган ваколат доирасида (6 ва 7-бандларга мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори билан ёки Идоралараро комиссияси рухсати билан амалга оширилади. Қуролли кучларда хизмат, уч ёшгача бўлган болаларни парваришлаш билан боғлиқ меҳнат таътили қайд этилган муддатга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олий таълим муассасаси талабалари сафидан четлаштирилган шахслар, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга тикланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бошқа давлатларнинг мувофиқ таълим муассасаларидан илгари четлаштирилган шахсларни республика олий ва ўрта махсус таълим муассасалар талабалари (ўқувчилари) сафига қайта тиклаш, фақат Идоралараро комиссиясининг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБАЛАР (ЎҚУВЧИЛАР) САФИДАН ЧЕТЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талаба (ўқувчи) таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хоҳишига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа таълим муассасасига ўқишга кўчириш муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саломатлиги туфайли тиббий консультация комиссияси маълумотномаси асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик ўзлаштирмаслик учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув интизомини ва ўқув юртининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома бандларини бажармаганлиги учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат ўтаётган муддатга академик таътил берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўқув юрти маъмурияти ташаббуси билан талабалар (ўқувчилар)ни ўқишдан четлаштириш талабалар (ўқувчилар) касаба уюшмаси фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Талаба (ўқувчи) ўқув юртидан четлаштирилганда, унга шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси, шахсий делода олиб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўқишни кўчириш ёки ўқишга қайта тиклаш тартибида таълим муассасасига қабул қилинган талабалар (ўқувчилар)нинг шахсий делоларига уларнинг ўқишга қабул қилинганликлари тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Таълим муассасаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарурий миқдордаги академик маълумотнома бланкларига буюртмалар тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик маълумотнома бланклари қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади. Академик маълумотномалар бланкаларини ўқув юртларида сақланиши, рўйхатга олиниши ва берилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Талаба (ўқувчилар) ўқишини кўчириш, тиклаш, четлаштириш масалалари бўйича низолар белгиланган тартибда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки суд орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш, тиклаш, четлаштириш мазкур Низом талабларига риоя этилиб расмийлаштирилиши, тақдим этилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш юзасидан жавобгарлик таълим муассасаси ректори (директори) зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 17 июнь 252-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларини бир ўқув юртидан бошқасига кўчириш, ўқишга қайта тиклаш ва талабалар сафидан четлаштириш қоидалари» ва унга 1997 йил 21 июлда киритилган 252-1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.