Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3114-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 5-мҳ-сонли «Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3773, 11.02.2026 й.) асосан 2026 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон «Нотариал фаолиятни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон «Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 7 октябрь,
22-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 7 октябрдаги 22-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:».
2. Низомда:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини (бундан буён матнда малака имтиҳони деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.».
2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Танлов ва малака имтиҳони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан ўтказилади.
Танлов ва малака имтиҳони ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш мақсадида комиссиянинг ишчи органи фаолият юритади. Ишчи органнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ресурслари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармасининг соҳа бўйича масъул ходимлари орасидан шакллантирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Ишчи орган ўз фаолиятини комиссия раисининг раҳбарлигида амалга оширади.».
3) 2-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Танлов нотариус лавозими бўш бўлган тақдирда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда ўтказилади.»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Малака имтиҳони Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарори билан Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳонини ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) мувофиқ, жисмоний шахснинг малака имтиҳонида иштирок этиш бўйича мурожаатини ўрганиш натижалари юзасидан талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқлангандан сўнг, ушбу Регламентда белгиланган муддатда ўтказилади.».
4) 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Танловни ўтказишни ташкил этиш».
5) 6-бандда:
биринчи хатбошидан «ёки малака имтиҳонида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «танлов ёки малака имтиҳонида» деган сўзлар «танловда» деган сўз билан алмаштирилсин.
6) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади:
комиссия номига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;
малака имтиҳонини топширганлиги (қайта топширганлиги) ҳақида ҳудудий адлия органи ҳузуридаги малака комиссиясининг қароридан кўчирма ёки белгиланган тартибда стажировка ўтаганлиги ҳақида маълумотнома.».
7) 71-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
8) 72-банддан «ёки малака имтиҳонида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига танловда иштирок этиш бўйича келиб тушган ҳар бир талабгорнинг ҳужжатлари ишчи орган томонидан алоҳида ўрганиб чиқилади. Талабгорни танловда иштирок этишини рад этишга асослар мавжуд бўлса, ишчи орган томонидан бу ҳақда хулоса тузилади. Мазкур хулоса комиссия раиси томонидан тасдиқланади.».
9) 15-бандда:
биринчи ва бешинчи хатбошилардан «ёки малака имтиҳонида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан «(фақат танлов бўйича талабгор)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Талабгорларнинг ҳужжатларини ўрганиш натижаларига кўра, ишчи орган томонидан тегишли равишда танлов ўтказиш тўғрисида ёки танлов ўтказишга қайта эълон бериш тўғрисида хулоса тузилади ва у комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Танлов ўтказиш тўғрисидаги хулосада танлов ўтказиладиган сана кўрсатилади.».
12) 18-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
13) 19-бандда:
биринчи хатбошидан «ёки малака имтиҳони» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Танлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин танлов бўйича талабгорга унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарнома юборилади.».
14) 20-банддан «ёки малака имтиҳони» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
15) 24-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ворислик ҳуқуқи.».
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
16) 28-банднинг бешинчи хатбошисидаги «61» рақами «61» рақами билан алмаштирилсин.
17) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Комиссия қарори бир нусхада тузилади. Танловдан сўнг бир иш куни ичида қарордан кўчирма танлов ғолиби билан меҳнат шартномасини тузиш ва уни нотариус лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқ қабул қилиш учун ҳудудий адлия органига юборилади.
Малака имтиҳонидан сўнг қарордан кўчирма бир иш куни ичида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юборилади.
Қарор танлов ёки малака имтиҳони бўйича йиғмажилдга тикиб қўйилади.».
18) 41-банднинг иккинчи хатбошисидаги «лицензия» деган сўз «хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19) 43-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Регламентда» деган сўз «Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июлдаги 369-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21) 41 ва 51-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
«Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага
ИЛОВА
ИЛОВА
«Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
| | | | | |
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги | ||
| | | | | | | | |
|
АРИЗА | |||||||
| | | | | | | | |
|
Менга «Инсон ва қонун» газетасининг 20___ йил «______» ______________ даги _______-сонида берилган эълонга мувофиқ ____________________________________________________________________________________ нотариуси лавозимига тайинлаш | |||||||
| |
(давлат нотариал идорасининг номи) |
| | | |||
| танловда иштирок этишга рухсат беришингизни сўрайман. | | | |||||
| Аввал нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда 20____ йил «______» ______________________________ да | |||||||
| | (танловда иштирок этганда кўрсатилади) | | |||||
| иштирок ________________________________. | | | | | | ||
|
(этмаганман ёки этганман) |
| | | | | ||
| | | | | | | | |
| Телефон рақамим: ____________________________. Электрон почта манзилим: ____________________________. Паспорт (идентификация ID-карта) маълумотларим: |
| | | | |||
|
_______ |
____________, | ______________________________ | | | | ||
|
(серияси ) |
(рақами) |
|
(ЖШШИР) |
|
| | |
| | | | | | | | |
|
_________________ |
|
|
|
_________________ |
| ||
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2022 й., 10/22/3114-3/0901-сон)